Mustaqil ishi Mavzu: Qadimgi manba “Avesto” dagi falsafiy qarashlarining mohiyati oraliq nazorat toshkent-2023 Мундарижа Кириш Қадимги Шарқ ва Ғарб фалсафаси. Қадимги Марказий Осиёдафалсафий қарашлар. Ўрта асрлар Европа фалсафий тафаккури
Қадимги Марказий Осиёда фалсафий қарашлар
Download 132.29 Kb.
|
Falsafa Abdullayev Obid
2. Қадимги Марказий Осиёда фалсафий қарашлар.
Қадимги Турон заминида дастлабки диний-фалсафий қарашлар милоддан олдинги VIII-V асрлардаёқ шакллана бошлагани маълум. Бу даврда Турон заминида ижтимоий муносабатлар анча ривож топади. Ўша даврларда бу минтақада яшаган халқлар юнон тарихчилари томонидан скифлар деб аталса, эрон манбаларида саклар деб номланган. Бу халқлар, қабилалар, элатлар асосан деҳқончилик, ҳунармандчилик ва чорвачилик билан шуғулланганлар. Деҳқончиликнинг ривож топиши асосида дастлабки маданий, ҳунардмандчилик, савдо марказлари - шаҳарлар вужудга кела бошлади. Милоддан олдинги даврлардаёқ қадимги турк, хоразм ва суғд алифбоси пайдо бўлади. VIII-V асрларда маҳаллий элатлар, халқларнинг бой маънавий мероси шакллана бошлайди. Турон заминида юзага келган адабий ёдгорликларда ҳам жамиятда вужудга келган ижтимоий тенгсизликлар, иқтисодий зиддиятлар акс этган. Милоддан аввалги VI асрдан то милоднинг III асригача бу ерда зардуштийлик ва у билан боғлиқ бўлган дуалистик дунёқараш тарқалган эди. Зардуштийлик фақат дин бўлиб қолмай, балки ўша даврнинг ҳукмрон мафкураси, ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-фалсафий қарашларининг ифодаси сифатида кўрина бошлайди. Зардуштийликнинг назарий асоси «Авесто» адабий ёдгорлигининг мазмунига кирган диний-фалсафий ғоялар милоддан илгариги бир қанча асрлар давомида тўпланган ва ривожланган. Искандар Зулқарнайннинг боскинчилик урушлари даврида «Авесто»нинг кўп қисми йўқолган. Аршакийлар даврида унинг қолган қисми тартибга солинган. «Авесто»нинг бизгача етиб келган қисми қайтадан таҳрир этилди. «Авесто»ни Эрон, Турон халқлари маънавий ҳаётининг куп томонларини ўзида акс эттирган қадимий диний-фалсафий, маданий ёдгорлиги дейишга асос бор. «Авесто»да қадимги кишиларнинг табиат ва уни билиш йўллари ҳақидаги тасаввурлари умумий тарзда ифода этилган. Унга кўра коинот ер, океан, осмон ёруғлик ва жаннатдан иборат. Учта денгиз билан боғланган Ер океан билан қуршалган думалоқ шаклда тасвирланади. (Олимларнинг тахмини бўйича бу-Каспий, Қора ва Ўрта Ер денгизларидир). Ернинг охири Ранга (Волга), Инд ва Тигр дарёлари ҳисобланади. «Авесто»да Марв шаҳри дунёнинг маркази сифатида кўрсатилган. Шуниси характерлики, унда Ой ва Қуёш худо Ахура Мазданинг танаси сифатида тасвирланади. «Авесто»да афсонавий тасаввурлар билан бир қаторда кишиларнинг ҳаётий тажрибалари ҳам ўз ифодасини топади. Бу айниқса, тиббиётга қарашли маълумотларда яққол кўринади. Китобда инсон ва жамият, ижтимоий муносабатлар ҳақида кизиқарли маълумотлар ҳам берилган. Зардуштийликнинг жамият тарихи тўғрисидаги ғоялари Таврот ва Қуръондаги тасаввурларга жуда яқин бўлиб, унда биринчи одам Илмадир. Бошқа одамлар ундан тарқалган. Илманинг ҳукмронлик даври олтин давр ҳисобланади. У даврда одамлар ўлим нималигини билмаган. Худо Ахура Мазда абадий баҳорни яратади. Натижада одамлар бахтли ва фаровон яшадилар. Лекин бир пайтга келиб одамлар гуноҳ иш қилиб қўядилар, яъни таъқиқланган молнинг гўштини ейдилар. Шунда ахраманью («Ахриман») худосининг қаҳри келиб одамларга қор ва совуқни юборган. Илма одамлар ва молларни совуқдан сақлаб қолиш учун уй қуриб, унга барча тирик нарсалардан бир жуфтдан жойлаштирган. Шундан кейин тарихнинг биринчи даври - олтин даври тугаб, иккинчи даври - яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги кураш даври бошланади. Учинчи давр - инсониятнинг келажаги давридир. Бу даврда қадимги одамларнинг бахт-саодат, адолатли жамият ҳақидаги орзу-умидлари ушалади. Яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги курашда Худо Ахура Мазда ғолиб чиқиб, бахтли ҳаёт салтанати қарор топади, ўлганлар тирилади, гуноҳкорлар жазоланади. Зардуштийликда ўша даврнинг ҳуқуқий ва ахлоқий қарашлари ҳам ўз ифодасини топганди. Зардуштийликнинг ахлоқ мажмуасида меҳнатсеварлик, адолат, ҳалоллик, яхшилик асосий ўринни эгаллайди. «Авесто»да ибтидоий даврдан феодал давргача бўлган ахлоқий қоидалар ўз аксини топган. Зардуштийликнинг ахлоқий асосини учта нарса - эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал ташкил этади. Яхши фикр Ахура Мазда худосининг хислати (рамзи), ёмон фикр эса Андха-манью худосининг хислати ҳисобланади. Зардуштийлик жамиятда одамлар тинч яшаши, бир-бирига самимий муносабатда бўлиши, бир-бирига ёрдам қилиши ғоялари тарафдори бўлиб, шафқатсизлик, зўравонлик, шуҳратпарастлик, ҳасад қилиш, туҳмат, жаҳлга йўл қўйиш, ваъдага вафосизлик каби иллатларни қоралайди. «Авесто»да меҳнат инсон камолоти ва ахлоқий coғломлигининг манбаи сифатида улуғланади. Бу фикрларнинг илдизини «Авесто»даги яхшилик ва эзгулик яратиш учун киши меҳнат қилиши, ўз қўллари билан моддий ноз-неъматлар яратиши зарурлиги тўғрисидаги ғоялардан изламоқ лозим. Инсон, дейилади унда, меҳнат қилгандагина худонинг иноятига ноил бўлади. Бу билан зардуштийлик оддий меҳнаткаш инсонни улуғлайди. «Авесто»да меҳнат аҳлини улуғлашга бағишланган «Деҳқончиликнинг фойдаси ҳақида» деган махсус бўлим ҳам бор. Бу бўлимда шундай дейилади: Моддий дунёни, ҳақиқатни яратувчи заминдаги энг муҳтарам манзил қайси гўшадир, нимадир, деган саволга Ахура Мазда шундай деб жавоб беради: «Порсо инсон уй тиклаб, оловга ва оиласига, хотини ва фарзандларига ўрин ажратиб берса, ем хашаги кўп бўлиб, чорва ва итлари тўқ яшаса, уйида ноз-неъматлар муҳайё бўлиб, хотин ва фарзандлари фаровон яшаса, уйида эътиқоди собит, олови алангали, бошқа нарсалари ҳам мул-кўл бўлса, ўша манзил муҳтарамдир. Кимки ўнг қўли ва сўл қўли билан epra ишлов берса, меҳнат қилса замин раҳматига мушарраф булажак». Зардуштийлик таълимотига кўра, деҳқончилик меҳнати эзгулик намоён бўлишининг асосий шакли бўлиб, Ахура Мазда шахсиятида мужассамлашган қонунra буйсунишдир. «Кимки ғалла экса олижанобдир... Ғалла эккан киши эзгулик уруғини сочади. Ахура Мазда эътиқодни кучайтиради, эътиқодни мустаҳкамлайди...». Бу вазифанинг бажарилиши, ўз аҳамиятига кўра, дуо ўқиш, юзлаб қурбонлик қилишдан аълодур. Экин экмок, ёвузликни ер юзидан тугатмоқ демакдир. Чунки «буғдой ўстирилса, девларни қора тер босади, совурилган буғдой тайёр бўлса, девлар заифлашиб қолади, ун тайёр бўлса девлар нола-фиғон чекишади... Девларни мағлуб этиш учун хонадонда ҳамиша унли овқат бўлиши лозим. Бу овқатни егандан сўнг улар жуда қизишиб кетишади ва қоча бошлашади». «Авесто»да меҳнатнинг жуда катта моддий ва маънавий томонларига эътибор берилибгина қолмасдан, балки ахлоқий асослари ҳам назарда тутилади. Зеро, зардуштийлик ахлоқи нуқтаи назаридан саховатли бўлиш учун инсонга биринчи галда меҳнат қилиш, ўз қўли билан ноз-неъмат яратиш зарур. Шу боисдан зардуштийлик динида ишёқмаслик ҳамма нуқсонларнинг кони, деб қораланиши ҳам бежиз эмас. «Авесто» тадқиқотчиларидан бири А.О.Маковельскийнинг фикрича, «эзгу фикр» ниятнинг яхшилиги, яқинларга нисбатан яхшилик қилиш, зарур бўлганда мадад беришга тайёрлик, кишилар бахти-саодати учун ёвузликка қарши курашга ҳозирлик руҳидаги ўй-фикр, барча билан тинч ва тотув яшашга интилиш ва шу кабилардир. Инсон бошқаларга нисбатан бахиллик қилмаслиги лозим. Эзгу фикрлар эса жаҳолатга тескаридир, чунки жаҳолатда киши эзгу ниятларини йўқотади, бурч ва адолатни унутади, уйламай иш қилади». Зардуштийлик таълимотида эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амалнинг бирлиги дейилганда фақирларга меҳрибонлик, инсонпарварлик, кишига иснод келтирадиган ишлардан, бировга ҳасад қилишдан, ўғрилик, талончилик, ўзгалар молини ўзлаштиришдан, зинога берилишдан, бировларнинг дилини оғритишдан ўзини тийиш ва ҳоказолар тушунилган. Download 132.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling