Mustaqil ishi mavzu; Стандартлаш ва стандартлар. Режа
Download 81.09 Kb.
|
ismoil
1. Тизимлилик принципига риоя қилинганида, ишлаб чиқилган стандарт бошқа стандартларни ҳисобга олиб, стандартланувчи объектни ҳам хар томонлама ўрганиш асосида яратилади. 2. Комплекслилик ва оптимал чегараланиш принципига риоя қилинганида, стандартлаш жараёнида стандартланувчи объектга таъсир этувчи барча элементлар хисобга олинади, стандартлаш тизими махсулотнинг лойихаланиши, ишлаб чиқарилиш ва фойдаланиш босқичларини ўз ичига олади. 3. Стандартларнинг прогрессивлиги ва оптималлик принцплари, стандарт томонидан қўйиладиган талабларнинг жахонда фан ва техника томонидан қўйиладиган барча замонавий талабларга мос бўлишини таъминлайди. 4. Функционал ўзаро-алмашувчанликни таъминлаш принсипи объектдан фойдаланишда қўйиладиган мухим вазифаларни ҳисобга олиши имкониятини беради.5. Стандартларнинг ўзаро боғланиш принсипи ўлчаш бирликлари, талаблар, қоидалар ва бошқаларнинг умумийлигини таминлашга имконият яратади. 6. Стандартларни ишлаб чиқишда илмий тадқиқот принсипига риоя қилиш ҳар бир стандарт ишлаб чиқишда тажриба билан бирга назарий, экспериментал тадқиқотларга асосланишни тақозо қилади. 7. Афзаллик принсипи. Одатда деталлар, бирикманинг ўлчамлари, жоизлик, ўтқазишлари ва бошқа параметрлари бир вақтнинг ўзида саноатнинг бир қанча сохалари учун стандартлаштирилиб, бу кўрсаткичлар жуда кенг диапозонни ўз ичига олади. Махсулотларнинг ўзаро алмашувчанлигини ошириш, ўлчов турларини камайтириш, махсулот турини камайтириш, ўлчовли қирқиш асбоблари турини камайтириш, ускуна кабиларнинг турини камайтириш мақсадида афзаллик принципидан фойдаланилади.Бу принцпдан фойдаланилганда параметр учун мавжуд бўлган бир нечта афзаллик қаторларидан махсулотнинг функционал хусусиятларидан келиб чиқиб мос қиймат танланади. Афзаллик қаторлари шундай тузиладики, фойдаланишда улардан биринчиси иккинчисидан, иккинчиси учинчисидан ва ҳокозо афзал деб топилади. Танлаш зарурияти бўлганида имкон қадар зарурий сонни биринчи қатордан олишга харакат қилинади, агар бундай имконят мавжуд бўлмаса зарурий сонни иккинчи қатордан ва ҳокозо қралади. Диаметр ўлчамлари, метрли резба қадами, нормал бурчак қаторлари, силлиқ юза туташмалари параметрлари қиймати шу принцп асосида тузилади. Машина ва механизмларнинг параметр ва ўлчамларини тизимлашда афзаллик қаторларидан фойдаланиш мухим ахамиятга эга. У афзал сонлар қаторини қўллашга асосланган. Кўпинча геометрик прогрессия қонуниятлари асосида қурилган афзаллик қаторларидан фойдаланилади. Геометрик прогрессия асоси қилиб “φ” олинади.Download 81.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling