Mustaqillik yillarida o’zbekiston respublikasi rivojlanishining makroiqtisodiy ko’rsatkichlari tahlili


 Қишлоқ хўжалигида илм-фан ва инновацион технологияларини давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш


Download 1.01 Mb.
bet11/14
Sana27.03.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1299108
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Курс ишиИқтисод наз Эгамназаров

2. Қишлоқ хўжалигида илм-фан ва инновацион технологияларини давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш
Қишлоқ хўжалиги илм-фанида рақамлаштириш соҳасини шакллантириш, бозор тамойилларига мос илмий тадқиқот ишларини жадаллаштириш, илғор илм-фан ютуқларини, замонавий ресурстежовчи ва инновацион агротехнологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида ягона давлат сиёсатини юритиш тамойилларини амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар асосида такомиллаштириш, илм-фан, таълим, инновацион фаолият ва ишлаб чиқаришни узвий интеграциялаш ҳамда соҳани тубдан ислоҳ қилишни талаб этмоқда.
Ушбу йўналишнинг истиқболли мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • Марказ ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг фаолиятини хорижий экспертлар ва мустақил аудитларни жалб қилган ҳолда танқидий таҳлил қилган ҳолда уларнинг фаолияти устувор йўналишлари, асосий ва функционал вазифалари, таркибий тузилмаларини такомиллаштириш;

  • Ўзбекистон Республикасининг “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида” ги Қонунида белгилаб берилган вазифалар асосида ташкилий-ҳуқуқий шакли ва маъмурий бўйсинувидан қатъий назар қишлоқ хўжалиги йўналишида илмий-тадқиқот, тажриба-синов ва инновация ишларини амалга оширувчи муассаса ва корхоналарнинг фаолиятини бошқарув ва мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш;

  • Соҳада фундаментал, амалий, инновацион ва стартап лойиҳаларни шакллантириш, уларни амалга ошириш мониторингини юритиш, натижаларини баҳолаш, тарғиб ва жорий қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш;

  • Инновацион фаолиятни амалга оширишда соҳа тармоқларини бошқарувининг давлат ва хўжалик органлари, хўжалик бирлашмалари, кластер ва кооперациялар фаолиятини мувофиқлаштириш;

  • Халқаро илғор тажрибаларини ўрганиш асосида Марказ тизимидаги Республика илмий қишлоқ хўжалиги кутубхонасидан фойдаланувчилар учун комплекс электрон хизматлар кўрсатувчи замонавий автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш;

  • Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, соҳадаги фаолият юритаётган ҳодимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш.


Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling