Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?


Браҳманларга берилган имтиёзлар


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/151
Sana18.03.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1283289
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   151
Bog'liq
2 5253746005265875139

Браҳманларга берилган имтиёзлар: 
Ана шу қонун браҳманларни олиҳалар қаторига 
қўшадиган ҳуқуқ ва имтиёзларни бериб шундай 
деган: браҳманлар Аллоҳнинг танланган 
бандалари ва улар халоиқларнинг 
эгаларидирлар. Дунёдаги ҳамма нарса уларнинг 
мулки. Чунки улар энг яхши халқ ва заминнинг 
улуғларидирлар. Улар ўзларининг 
шудирларнинг молидан –ҳеч қандай гуноҳкор 
бўлмаган ҳолда- истаганларини олишлари 
мумкин. Чунки қулнинг эгалик қиладиган ҳеч 
нарсаси бўлмайди. Унинг нимаси бор бўлса 
ҳаммаси хожасиники бўлади.
“Муқаддас китоб” бўлган Риг ведни ёд 
биладиган браҳман агарчи ўзининг гуноҳлари ва 
амаллари билан учала оламни барбод қилса-да, 
гуноҳи кечирилган кимсадир. Подшоҳ ҳар қанча 
зарур ва муҳтожлик вақти бўлмасин 
браҳмалардан ўлпон ёки солиқ олмоғи мумкин 
эмас. Мамлакатдаги ҳеч браҳман очликдан 
ўлмаслиги керак. Браҳман ўлимга ҳақли 
бўладиган иш қилиб қўйса ҳам ҳоким унинг 
сочига тиғ теккизиб қўйишдан бошқага ҳукм 
чиқариши мумкин эмас. Бошқалар шу ишни 


қилсалар қатл қилинадилар. 
Шатрийларга келсак улар агарчи пастдаги икки 
синф- вайш ва шудирлардан юқорида турган 
бўлсалар ҳам браҳманларга нисбатан жуда ҳам 
қуйи табақа бўлишган. Ману шундай дейди: “Ўн 
яшар браҳман юзга кириб қолган шатрийдан 
тепада туради. Худди ота ўз фарзандидан юқори 
турганига ўхшаб”. 
Бадбахт хор табақа вакиллари: 
Бадбахт Шудрийлар ҳинд жамиятида – ана шу 
дин ва фуқаролик ҳақидаги қонуннинг ибораси 
билан айтганда,- ҳайвонлардан кўра паст, 
итлардан кўра ҳақирроқ бўлишган. Зеро қонунда 
айтилишича “Шудрийлар бахтли бўлишлари 
учун браҳманларнинг хизматида бўлишлари 
керак. Ана шу хизматсиз уларга савоб ҳам ажр 
ҳам ёзилмайди. Улар молу давлат тўплашларига 
рухсат берилмайди. Чунки бу ишлар 
браҳманларга озор беради. Бахтсизлардан 
бирортаси браҳманга қўлини ёки асосини чўзса 
қўли кесилган. Агар ғазаб билан уни тепадиган 
бўлса оёғи кесилган. Агар бирор бир бахтсиз 
браҳман билан бирга ўтирмоқни қасд қилса 


подшоҳ унинг орқасига темирни қиздириб 
босиши ва мамлакат ҳудудидан чиқариб 
юбориши керак бўлган. Аммо агар қўли билан 
тегинса ёки ҳақорат қилса тили кесиб 
ташланган. Агар бирор нарсани билишини айтса 
унга қайнаб турган ёғ ичирилган. Итни, 
мушукни, қурбақа ва ҳашоратни, қарға ёки 
бойқушни ўлдириб қўйиш билан бахтсиз тоифа- 
шудрийлардан бўлган бир кишини 
ўлдиришнинг жазоси бир хил бўлган”. 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling