Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?


Ҳинд жамиятида аёлнинг ўрни


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/151
Sana18.03.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1283289
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   151
Bog'liq
2 5253746005265875139

Ҳинд жамиятида аёлнинг ўрни: 
Бу жамиятда аёллар чўри ўрнида кўрилган. 
Баъзан одам ўз хотинини қиморга ютқазиб 
қўйган. Баъзи вақтларда битта хотиннинг бир 
нечта эри бўлган. Эри ўлиб қоладиган бўлса 
худди тириклай кўмиб юборилган қизларга 
ўхшаб қайта турмуш қуриши мумкин бўлмаган. 
Доим хўрлаш ва камситишнинг қурбони бўлиб 
юрган. Ўлган эрининг уйида чўри, эрнинг 
яқинларига хизматкор бўлиб юрган. Ҳаётнинг 
азоби ва дунёнинг бахтсизликларидан қутилиш 
учун эри ўлгани заҳоти ўзини ўзи ёқиб юборган. 
Ушбу мамлакат жоҳиллик ҳеч бир халқ ва 


тарихда мисли кўрилмаган нодонликнинг, 
мажусийлик ва ижтимоий адолатсизликнинг 
аренасига айланиб қолган бўлган.
Араблар: улардаги хусусият ва иқтидор: 
Араблар тўғрисида гап келганда шуни айтиш 
мумкинки улар жоҳилият даврида дунёдаги 
барча халқлар ва элатлар орасида ўзларига хос 
бўлган тарзда ахлоқ одоб ва иқтидорлари билан 
бошқалардан ажралиб турганлар. Шулардан 
фасоҳат ила сўзлаш, кучли нотиқлик санъати, 
озодликка бўлган муҳаббат, ўз қадрини билиш, 
мардлик ва шижоат, эътиқод йўлидага 
ғайратлари, тиниқ гапиришлари, хотиранинг 
кучли ва аниқлиги, тенгликка бўлган истак, 
ирода, вафо ва омонатдорлик кабиларни айтиб 
ўтиш мумкин. 
Аммо улар ҳам кейинги асрларда – пайғамбар ва 
набийлар замонидан узоқлашганлари, ярим 
оролларида қамалиб қолиб ота боболарининг 
динини қаттиқ тутишлари, қаттиқ диний 
таназзул ва бошқа халқларда камдан кам 
учрайдиган аҳмоқона мажусийлик кабиларда ўз 
халқларига тақлид қилишлари, ахлоқ – одоб 


борасида ва ижтимоий томонлардан 
ҳасталиклари сабабли ахлоқи тубанлашган, 
жамияти бузуқ, жоҳилият ҳаётидаги энг ёмон 
хусусиятларни ўз ичига олган ва динларнинг 
яхши томонларидан олисда бўлганликлари 
билан мусибатландилар.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling