Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?
Черковнинг илмга нисбатан
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5253746005265875139
Черковнинг илмга нисбатан
репрессияси: Оврўпода ақлий етуклик вулқони отилиб табиат ва фанлар уламолари диний ананалар занжирларини барбод қилган бир асрда ана шу иш содир бўлди. Зеро улар ушбу китобларда келган ана шу жўғрофий назарияларни сохталаштирдилар, уларни кескинлик ва аниқлик билан танқид остига олдилар. Уларга эътиқод қилмаслик ва иймон келтирмасликка унинг ғайб эканини важҳ келтирдилар. Улар ўзларининг илмий кашфиётлари ва тажрибаларини очиқчасига бошлаб юбордилар. Ана шунда черковнинг қиёмати бошланиб кетди. Черковнинг Оврўпо бўйлаб бошқарув қўлида бўлган вакиллари оёққа турдилар, уларни кофирга чиқариб масиҳий дини йўлида уларнинг молу жонларини ҳалол деб фатво бердилар. – Папа айтганидек, - шаҳарлар, уйлар, ер ости лаҳмлари, ўрмонлар, ғорлар ва далаларга тарқалиб кетган ўша мулҳидлар ва зиндиқларни жазога тортадиган тафтиш маҳкамаларини барпо қилдилар. Ўз ўрнида бу маҳкама ўз ишини бажариш учун астойдил жидду жаҳд қилди. Насронийлик дунёсида черковга қарши чиқадиган ҳеч бир тирик жонни тирик қолдирмаслик ҳаракатида бўлди. Бутун мамлакат бўйлаб ўз жосусларини тарқатиб юборди, одамларнинг оғизларини пойлаб юрдилар. Ҳатто бир насроний олими: «Киши масиҳий бўла туриб ўз ажали билан ўлиши мумкин эмас», деган эди. Ана шу маҳкамалар жазога тортган одамларнинг адади уч юз минг нафарга етиши айтилган. Шулардан ўн икки минг нафари тириклай ёқиб юборилган эди. Машҳур табиатшунос олим Бруно ҳам шулар жумласидан эди. Черков унинг оламларнинг тааддуди ҳақидаги фикрлари учун интиқом олиб уни ўлимга маҳкум қилган эди. Унинг бир томчи қони ерга тўкилмасин деган таклифни ўртага ташлади. Бу уни тириклай гулханда ёқиб юбориш дегани эди. Ва иш шундай бўлди ҳам. Ер Қуёшнинг атрофида айланади деган эътиқодда бўлгани учун машҳур табиатшунос олим Галилеонинг ҳаёти ҳам худди Бруно сингари ўлим билан якун топди. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling