9-боб. Алоҳида шартлар
9.1. Мазкур шартнома уни Томонлар имзолаган кундан бошлаб кучга киради, Томонларнинг барча мажбуриятлари тўлиқ бажарилган кунга қадар, шунингдек, Стипендиат томонидан ушбу шартноманинг 2.4.-бандида белгиланган муддат давомида ишлаб бериш тўғрисидаги мажбуриятлар бажарилган кунга қадар давом этади.
9.2. Мазкур шартномага киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар Томонлар келишувига асосан имзоланадиган ҳамда шартноманинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланадиган қўшимча шартномалар (келишувлар) кўринишида расмийлаштирилади.
9.3. Стипендиат мазкур шартномага мувофиқ Иш берувчида меҳнат фаолиятини амалга ошириши мажбурий ҳисобланади.
Стипендиат вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ёҳуд давлат улуши мавжуд бўлган ташкилотларга ишга ўтишда мажбурий равишда Жамғарма билан келишилади.
9.4. Томонлар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган барча низо ва келишмовчиликлар ўзаро музокаралар йўли билан ҳал этилади.
9.5. Ўзаро низо ва келишмовчиликлар музокаралар йўли билан ҳал этилмаган тақдирда, Тошкент шаҳридаги фуқаролик ва/ёки иқтисодий судларга мурожаат этиш орқали ҳал этилади.
10-боб. Томонларнинг манзиллари, реквизитлари ва имзолари
Жамғарма
“Эл-юрт умиди” жамғармаси
ижрочи директори
______________________________
|
Стипендиат
_________________________
_________________________
_________________________
_________________________
_________________________
|
Иш берувчи
_________________________
_________________________
_________________________
|
Do'stlaringiz bilan baham: |