Мутахассислик фанларини ўҚитишга инновасион ёндашув
КИРИШ 1-БОБ
Download 0.55 Mb.
|
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-БОБ ОЛИЙ ТАъЛИМ МУАССАСАЛАРИ МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАРИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ КАСБИЙ ПРОФЕССИОНАЛЛИГИНИ ОШИРИШ ЁъЛЛАРИ
- ХУЛОСА ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
- ИЛОВАЛАР КИРИШ
КИРИШ Олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг касб даражаси ва малакасини муттасил ошириб бориш, уларни замонавий талабларга мувофиқ мунтазам қайта тайёрлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш ўта муҳим ва кун тартибидаги долзарб масалалардан бири саналади. Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш, педагогик ва касб даражасини мунтазам ошириш асосида уларнинг қонунчилик нормалари, назария, илмий ва амалий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ва ўқитилаётган фанлар бўйича инноватсиялар, шунингдек ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий услублари соҳасидаги сўнгги ютуқларни чуқур ўрганиш асосий вазифадир. Ушбу ўта долзарб масалалар ечимига қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (2017 йил 20 апрел, ПҚ-2909-сон) қарори билан Олий таълим тизимини 2017—2021 йилларга мўлжалланган комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди. Дастурга мувофиқ, 2017 — 2021 йилларда Олий таълим тизимини келгусида янада такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш бўйича энг муҳим вазифалар сифатида педагог кадрларнинг касб маҳорати сифати ва савиясини узлуксиз юксалтириш, педагог ва илмий ходимларнинг стажировкадан ўтишини йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчиларнинг касб маҳоратини, педагог ходимларнинг малакасини ошириш, шунингдек, уларнинг хорижий ҳамкор олий ўқув юртларида малака ошириши ҳамда республикамизнинг таянч олий ўқув юртлари қошида қайта тайёргарликдан ўтиши ва малака ошириши1 белгилаб берилган. Юқорида баён этилган муҳим ҳужжатларда белгилаб берилган вазифалардан яқол кўриниб турибдики, ёш авлоднинг ҳар томонлама етук, билимли, юксак маънавиятли, баркамол, ватанпарвар шахслар бўлиб етишишини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларининг энг асосий бўғини сифатида педагог ходимларнинг юқори илмий, методик билимларга ҳамда амалий ишлаш буйича юксак маҳоратга эга бўлишларини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобланади. Таълим жараёнини, олий таълимнинг ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш, янги педагогик технологиялар ва замонавий ўқитиш усулларини кенг жорий этиш орқали таълим сифатини кўтаришга қаратилган давлат сиёсати - ҳозирги кун педагогидан ўз касби доирасида етарли билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишни ва уларни педагогик жараёнга моҳирона татбиқ эта олишни талаб этади. Педагогда касбий компетентлик даражаси юқори бўлсагина, у келажаги порлоқ, рақобатбардош, кучли интеллектуал салоҳиятга эга бўлган мутахассисларни етказиб беришга қодирдир. Ўқитувчи-педагогларни мутахассислик фанлар асосларини ўқитишга йўналтирилган машғулотлар жараёнини ноанъанавий шаклларда ташкил этиш, таълим жараёнини мукаммал андоза асосида лойиҳалашга эришиш, мазкур лойиҳалардан оқилона фойдалана олиш кўникмаларига эга бўлиши таълим олувчилар томонидан назарий билимларни пухта, чуқур ўзлаштирилиши, уларда амалий кўникма ва малакаларни ҳосил бўлишининг кафолати бўла олади. Мазкур қўлланмада мутахассислик фанларини ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари, тамойиллари, мутахассислик фанларини ўқитиш шакллари, метод ва воситалари ҳамда фанини ўқитиш жараёнига инноватсион технологияларни татбиқ этишга оид фикр-мулоҳазалар билдирилган бўлиб, мутахассислик фанлари ўқитувчилари учун зарур манба бўлиб хизмат қилишига умид боғлаймиз. Шунингдек, муаллифлар таркиби ушбу қўлланмани яратишда назарий ва амалий маълумотлар олиш имконини берган асарларнинг муаллифларига чексиз миннатдорчилик билдиради. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling