Мутахассислик фанларини ўҚитишга инновасион ёндашув
Мутахассислик фанларини ўқитишда таълм шакл, усул ва воситалари
Download 0.55 Mb.
|
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Семинар машғулотларининг
1.2. Мутахассислик фанларини ўқитишда таълм шакл, усул ва воситалари.
Илмий билимларни талабалар онгига сингдириш жараёни таълимнинг замон талабларига жавоб берувчи турли шакллари орқали амалга оширилади. Таълим шакллари машғулотларни ўтказиш вақтига қараб талабалар таркиби ва улар фаолиятининг характер – моҳиятига қараб белгиланади. Шакл - (forma-лотинча-ташқи кўриниш) – ташқи қобиқ, ташқи кўриниш маъносини ифодалайди. Таълим шакли - бу ўқув жараёнини мавжуд бўлиш йўли, унинг ички моҳияти, мантиқи ва мазмуни учун қобиқдир. Таълимнинг шакллари - вақт билан чегараланган (дарс, маъруза, семинар, лаборатория машғулотлари), алоҳида ўқитиш жараёни тузилишининг аниқ ўқув топшириқ тури ҳисобланиб, аниқ ўқув материали мазмуни устида ишлаётганда ўқитувчини талабалар билан ўзаро ҳаракатини тартиблаштиришни, йўлга қўйишни, тизимга келтиришни назарда тутади. Ўқув жараёнини ташқи томонларини акс эттирувчи таълимнинг ташкиллаштириш шаклллари қуйидаги турларга бўлинади: мавжудлик усули тартиби ва режимига кўра: кундузги, масофавий, аудиторияда ва аудиториядан ташқари. таълимни ташкил этиш усулига кўра; маъруза, семинар, амалий машғулот. лаборатория, мустақил иш ўқув машғулотини ташкил этиш усулига кўра; оммавий, жамоавий, гуруҳларда ишлаш, жуфтликда ишлаш, якка тартибда ишлаш. Таълимни ташкил этиш усулига кўра олий таълим тизимида ўзига хос таълим шакллари мавжуд. Буларга: маъруза, семинар, амалий машғулот, лаборатория машғулоти, тажриба машғулоти, малакавий амалиёт, мустақил таълим кабилар киради. Олий таълим тизимида маъруза ўқув жараёнининг ҳам усули, ҳам шакли ҳисобланиб, у талабаларга фан асосларини оғзаки, узвий ва мунтазам сингдиришга хизмат қилади. Маъруза туфайли талаба шу фаннинг моҳиятини тушуниб боради ҳамда уларни эркин фикрлашга, фан устида ўйлашга мажбур этади. Шу сабабли маъруза илмий тафаккурни ривожлантиришнинг ўзига хос мактабига айланади. Семинар машғулотларининг вазифаси – дарсларда баён қилинган назарий фикрларни конкретлаштириш, чуқурлаштиришдан, ўқувчилар билимини текшириш ва мустаҳкамлашдан, адабиётни ўрганиш кўникмасини ҳосил қилиш, уни конспект қилиш, суҳбатлар, докладлар, ота-оналар учун консультацияларнинг план ва конспектларини тузишдан, курснинг конкрет темасини оғзаки баён қилиш қобилиятига эга бўлишдан иборатдир. Семинар машғулотлари учун курснинг энг муҳим ва мураккаб масалалари шунингдек, адабиётларда етарли даражада тўлиқ ёритилган ва талабаларнинг ўзлари мустақил равишда ўргана олишлари мумкин бўлган масалалар танлаб олинади. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling