Мутахассислик фанларини ўҚитишга инновасион ёндашув


Дидактик редукция тамойили


Download 0.55 Mb.
bet8/34
Sana15.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1484970
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34
Bog'liq
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА 2

Дидактик редукция тамойили - талабанинг билимларни юқори даражада ўзлаштириши учун бу ўқув материали керакли миқдоргача қисқартирилиши лозим. Агар ўқув материалининг ҳажми жуда катта бўлса, ундан керакли қисмлар танлаб олиниши керак. Комплекс (умумий) ва мураккаб топшириқлар доимо дидактик равишда осонлаштирилиши лозим, лекин маъноси ўзгармаслиги шарт. Шунинг учун, агар фақат бошланғич билимлар бериш керак бўлса, ўқув материалини иложи борича оддийроқ тушунтиришга ва ниҳоятда кўп ва кенг ўқув материали билан талабани қийнамасликка ҳаракат қилиш керак. Тажрибали ўқитувчи мураккаб жараёнларни осон сўзлар билан тушунтира олади.
Билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришнинг мустаҳкамлиги -назарий ва ишлаб чиқариш таълимлари жараёнида талабалар ўзларининг бўлажак касбий фаолиятлари учун керак бўладиган билим, кўникма ва малакаларни эгаллаб борадилар. Бундан ташқари, аввалги машғулотларда ҳосил қилинган билим, кўникма ва малакалар анча мураккаброқ материални ўзлаштириб олиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Илмий билимларни эгаллаш талабаларнинг хотираси, мантиқий тафаккури, хилма-хил фаолият турларидаги ижодий фаоллиги ва мустақиллигини ривожлантиришга ёрдам беради. Лекин ҳосил қилинган билим, кўникма ва малакаларнинг келгусида илмий билимлар тизимини ўзлаштиришда асос бўлиши учун улар пухта ўзлаштирилган бўлиши ва талабаларнинг хотирасида сақланиши керак. Мустаҳкамлик тамойилининг талаблари шулардан иборат бўлиб, буларга риоя қилмаслик талабаларнинг паст ўзлаштиришига, ўқишда улгурмаслигига сабаб бўлади.
Юқорида келтирилган тамойиллар асосида дарсни ташкил этишда мутахассислик фани ўқитувчиси етарли билим ва тажрибага ҳамда педагогик маҳоратга эга бўлмоғи талаб этилади.
Ўқув машғулотларини самарадорлигини оширишда мутахассислик фанлари ўқитувчиси қуйидаги йўналишларда ўз фаолиятини ташкил этмоғи лозим.

  1. Машғулотларни ўтишда назарий, амалиёт ва ишлаб чиқаришнин узвий алоқадорликни таъминлаш.

  2. Машғулотни ўтишда шаблон ва бир қолипликни бартараф этиш, ўқув жараёнида турли тузилмадаги дарсларни қўллаш.

  3. Янги материални таҳсил олувчига етказиш билан уни шу дарснинг ўзида мустаҳкамлашнинг турли шакллари, метод ва воситаларини уйғунлаштириш.

  4. Таълим-тарбия жараёнида таҳсил олувчиларнинг ўқув-билув фаоллигини таъминлашнинг муҳим воситаси сифатида машқлар тизимини киритиш.

  5. Ўқув машғулотларида интерфаол методлардан фойдаланиш орқали талабалар фаоллигини ошириш.

  6. Таҳсил олувчиларнинг мустақил ишлари турларини ва миқдорини аниқлаш.

  7. Ўзлаштирилган ўқув материалларининг мустаҳкамлашнинг аниқ тизими ва механизмини яратиш.

  8. Ўқув машғулоти мазмунини ёритишга хизмат қилувчи тушунчаларни ҳар томонлама ўрганиш ва мустағкамлаш.

  9. Таҳсил олувчиларни мустақил ўқиб ўрганишга ўргатиш.

  10. Индивидуаллаштириш имкониятини берадиган ижодий мустақил ишларни қўллаш.



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling