Мутахассислик фанларини ўҚитишга инновасион ёндашув
Таълимнинг онглилиги ва фаоллиги
Download 0.55 Mb.
|
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Талабаларнинг индивидуал имкониятларини ҳисобга олиш
Таълимнинг онглилиги ва фаоллиги - бу тамойил ўқитишни шундай ташкил этишни назарда тутадики, бунда талабалар илмий билимларни ҳамда уларни амалда қўллаш методларини онгли ва фаол эгаллаб оладиган, уларда ижодий ташаббускорлик ва ўқув фаолиятида мустақиллик, тафаккур, нутқ ривожланадиган бўлсин. талаба ўзи ҳаракат қилган пайтда яхши ўрганади ва ўзлаштиради. Шунинг учун ўқув жараёни шундай ташкил қилиниши керакки, талаба илм олишга кўпроқ ҳаракат қилиши керак бўлсин.
Талабалар ҳар бир дарсга фаол қатнашиши керак. Чунки талаба қандайдир иш бажаришда у ишни онгли равишда ўзлаштиради ва бу билим хотирасида чуқурроқ ўрнашиб қолади. Бунинг натижасида талабалар билимларни яхшироқ ва чуқурроқ ўзлаштиради ва эслаб қолади ҳамда уларнинг қизиқиши ортади. Мустақиллик ва индивидуал равишда ўрганиш кабиларга фақат шу тарзда эришиш мумкин, холос. Бунинг учун, ўқитувчи жуда яхши услубий қобилиятларга ва кўникмаларга эга бўлиши керак. Ўқитишдаги онглилик тамойили талабаларнинг ўз ўқув ишларининг аниқ мақсадларини тушунишини, ўрганилаётган факт, ҳодиса, жараёнларни ва улар ўртасидаги боғланишни тушунган ҳолда ўзлаштириб олишини, олинган билимларни амалий фаолиятда қўллай билишини билдиради. Талабаларнинг фаоллиги уларнинг назарий материални эгаллаб олишида, лабораторияда, устахона ҳамда ишлаб чиқариш шароитларида ўқув-меҳнат топшириқларини бажаришида намоён бўлади. Фаоллик талабаларнинг ўқув ва меҳнат фаолиятидаги мустақиллигини ривожлантириш билан мустаҳкам боғланган. Талабаларнинг индивидуал имкониятларини ҳисобга олиш - ҳар бир талаба ўзининг индивидуал (жисмоний,психик ва б.) хусусиятларига эгаки, бу унинг ўқув фаолиятига катта таъсир этади. Педагогнинг бу хусусиятларни ўрганиши ва ҳисобга олиши ўқитиш сифатини ошириш ва ҳар бир талабанинг ижобий қобилиятларини ривожлантириш учун шароит яратади. Талабанинг бундай хусусиятларини ўрганиш узоқ вақт мобайнида олиб борилади. Педагог талабаларнинг дарслардаги ва ишлаб чиқариш таълими вақтида устахоналардаги ишини, уй вазифаларини бажаришини кузатади, уларнинг билими, ёзма ишлари ва тайёрлаган буюмларини текширади, дарсдан ташқари вақтларда улар билан суҳбатлашади. Талабанинг кучли ва ожиз томонини билиб олишга,унинг қизиқишлари, тафаккури, нутқи, хотираси, диққати, хаёлига хос бўлган хусусиятларни ўрганишга, унинг характери ва ирода сифатларини яхши билиб олишга ҳаракат қилади, ҳаётий ва меҳнат тажрибаларини, уларнинг ўқишга келишдан олдинги фаолияти хусусиятларини ўрганади. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling