Мутахассислик фанларини ўҚитишга инновасион ёндашув


Download 0.55 Mb.
bet12/34
Sana15.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1484970
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   34
Bog'liq
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА 2

Интерфаол методлар. Ҳозирги вақтда таълим жараёнида ўқитишнинг замонавий методлари кенг қўлланилмоқда. Ўқитишнинг замонавий методларини қўллаш ўқитиш жараёнида юқори самарадорликка эришишга олиб келади. Таълим методларини танлашда ҳар бир дарснинг дидактик вазифасидан келиб чиқиб танлаш мақсадга мувофиқ саналади.
Анъанавий дарс шаклини сақлаб қолган ҳолда, унга турли-туман таълим олувчилар фаолиятини фаоллаштирадиган методлар билан бойитиш таълим олувчиларнинг ўзлаштириш даражасининг кўтарилишига олиб келади. Бунинг учун дарс жараёни оқилона ташкил қилиниши, таълим берувчи томонидан таълим олувчиларнинг қизиқишини орттириб, уларнинг таълим жараёнида фаоллиги муттасил рағбатлантирилиб турилиши, ўқув материалини кичик-кичик бўлакларга бўлиб, уларнинг мазмунини очишда ақлий ҳужум, кичик гуруҳларда ишлаш, баҳс-мунозара, муаммоли вазият, йўналтирувчи матн, лойиҳа, ролли ўйинлар каби методларни қўллаш ва таълим олувчиларни амалий машқларни мустақил бажаришга ундаш талаб этилади.
Бу методларни интерфаол ёки интерактив методлар деб ҳам аташади. Интерфаол методлар деганда - таълим олувчиларни фаоллаштирувчи ва мустақил фикрлашга ундовчи, таълим жараёнининг марказида таълим олувчи бўлган методлар тушунилади. Бу методлар қўлланилганда таълим берувчи таълим олувчини фаол иштирок этишга чорлайди. Таълим олувчи бутун жараён давомида иштирок этади. Таълим олувчи марказда бўлган ёндошувнинг фойдали жиҳатлари қуйидагиларда намоён бўлади:

  • таълим самараси юқорироқ бўлган ўқиш-ўрганиш;

  • таълим олувчининг юқори даражада рағбатлантирилиши;

  • илгари орттирилган билимнинг ҳам эътиборга олиниши;

  • ўқиш шиддатини таълим олувчининг эҳтиёжига мувофиқлаштирилиши;

  • таълим олувчининг ташаббускорлиги ва масъулиятининг қўллаб-қувватланиши;

  • амалда бажариш орқали ўрганилиши;

  • икки тарафлама фикр-мулоҳазаларга шароит яратилиши.

Ta’lim vositalari va ularning vazifalari. Таълим воситалари. Таълим методлари таълим воситалари билан биргаликда қўлланилади. Таълим воситалари - бу янги билимларни ўзлаштириш учун ўқитувчи ва талабалар томонидан фойдаланиладиган объект. Таълим воситалари катта аҳамиятга эга. Таълимнинг барча воситалари таълим мақсадларини мувафаққиятли амалга оширади.
Дидактик воситалар деганда, ўқув ва кўргазмали қўлланмалар, намойишли қурилмалар, техник воситалар тушунилади.
Таълим воситалари ўзида ўқув-тарбиявий мақсадга эришиш учун зарур бўлган моддий ёки маънавий қадриятларни акс эттиради. Одатда улар таълим методларига мос ҳолатда фойдаланилади. Бироқ агар методлар «қандай ўқитиш» саволига жавоб берса, воситалар эса, «унинг ёрдамида ниамани ўқитиш» саволига жавоб беради.
Анъанавий равишда қўланиладиган таълим воситаларига дарслик, расмлар, жадваллар, нутқ, ўқув устахонаси жиҳозлари, лабораториялар, ахборот воситалари, ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш воситалари киради. Дидактик воситалар методлар сингари таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи функтсияларни бажаради. Бундан ташқари талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини ҳосил қилиш, бошқариш ва назорат қилиш вазифаларини бажаради. Дидактик воситалар аудивизуаллик тафсилотида мотивацион, ахборот, таълим жараёнини бошқариш, оптималлаштириш функцияларини бажаради. Фанни ўқитиш билан боғлиқ ҳолда таълим воситаси танланади.
Ўқитувчи ўзининг ихтиёри бўйича кўргазмали материал, ўқув қўлланмадан фойдаланиши мумкин.
Таълим воситасини қўллашнинг яна бир жиҳати албатта таълим жараёнининг таркибий қисми сифатида акс эттиришидир. Таълим воситасини танлаб олиш таълим методини танлаб олиш билан боғлиқ. Агар таълимнинг фаол методи(китоб билан ишлаш, машқлар) фойдаланилса, у ҳолда ўқув қўлланмалари, дарсликлар ва таълимнинг техник воситаларидан фойдаланилади. Айнан таълимнинг актив-техник воситалари амалий методларда фойдаланилади. Таълимнинг фаолликни нисбатан кам талаб этадиган методлари (ўқувчилар эшитади, яъни ҳикоя, маъруза, тушунтириш, экскурсия) таълимнинг кўргазмали воситаларидан фойдаланилади. Таълимнинг кўргазмали воситалари педагогнинг ўзи томонидан тузилган бўлиши мумкин.
Воситаларнинг исталган туридан фойдаланишда ўлчов ва мутаносибликка эътибор бериш керак. Масалан, кўргазмали воситаларнинг сони етарли бўлмаслиги билимларнинг сифатига таъсир кўрсатади, билишга қизиқишни пасайтиради, образли идрок этишни ривожлантирмайди. Улардан ҳаддан ташқари фойдаланиш ўқувчиларнинг ўрганилаётган фанга энгил-елпи қарашига олиб келади. Мураккаб мавзуларни ўрганишда 4-5 демонстратсия оптимал ҳисобланади. Таълим воситалари таснифи аниқ ва ягона бўлиши мумкин эмас. Таълим воситасининг аҳамиятли томони уларнинг биргаликда қўлланилишидир ва ҳеч қачон бир-бирини инкор этмайди.
Ўқитувчининг вазифаси - дарс жараёнини фаоллиштириш учун таълимнинг самарали воситасини танлаб олишдир. Таълим воситаларини таснифлашда турли асосларга кўра ёндашиш мумкин:
- фаолият субъектига кўра;
- фаолият объектига кўра;
- ўқув ахборотига муносабатига кўра;
- ўқув жараёнидаги вазифасига кўра.
Фаолият субъекти бўйича таълим воситалари ўргатиш ва ўрганишга бўлинади.
Ўргатиш воситалари. Масалан, намойишли-тажриба қуроллари. Бундай қуроллар ўқитувчи тоионидан мавзуни тушунтириш ва мустаҳкамлаш учун қўлланилади.
Ўрганиш воситалари. Масалан, лаборатория-практикум қуроллари. Бундай воситалар талабалар томонидан янги билимларни эгаллаш учун қўлланилади.
Дидактик воситалар ўқитувчи ва талаба учун хослигига қараб, иккига бўлинади. Биринчисига кўра, нарсалар ўқитувчи томонидан таълимнинг мақсадларини самарали реализациялаш учун қўлланилса, иккинчиси - бу талабаларнинг индивидуал воситалари, дарсликлар, дафтарлар. Бундан ташқари дидактик воситалар ўқитувчи ва талаблар фаолият турига кўра спорт қуроллари, ботаника ва география майдончаси, компютерларга ҳам бў линади.
Фаолият объектлари бўйича ҳам таълим воситалари иккига бўлинади: Материал таълим воситалари. Бу ўқув қўлланмалари, дарсликлар, жадваллар, макетлар, моделлар, ўқув техник воситалар, мебел, ўқув-лаборатория қурилмалари, кўргазмали воситалар бўлиши мумкин.
Идеал таълим воситалари - булар педагог ва ўқувчилар янги билимларни эгаллашда қўллайдиган воситалар: чизмалар, схемалар, диаграммалар, тасвирий, санъат, нутқ, хат ва бошқалар.
Идеал воситалар - бу «фикрлар ҳақидаги фикрлар»: ўқитувчи уларни ўргатиш учун белгиланган шаклда кўрсатиши зарур. Масалан, материализация - абстракт символлар тарзида кўрсатиладиган восита (графиклар, жадваллар, чизмалар), вербализация - нутқ баёни тарзида кўрсатиладиган восита(таҳлил, муҳокама қилиш, далил келтириш).
Материал ва идеал восита бир-бирини тўлдиради. Материал восита қизиқиш ва диққатни уйғотиш, амалий ҳаракатларни амалга оишириш билан боғлиқ бўлса, идеал воситалар - мантиқий муҳокама. Материални тушунти-риш, нутқ маданияти, ёд олиш билан боғ лиқ.
Ўқув ахборотига муносабатига кўра таълим воситалари янги материални ўрганиш воситалари, такрорлаш, мустаҳкамлаш, умумлаштириш воситалари, билимларни назоарт қилиш воситалари, ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш воситалари ва ахборот воситаларига бўлинади.
Ўқув жараёнидаги вазифасига кўра таълим воситалари коммуникация (мулоқот) ва ўқув ишлари воситаларига тасниф этилади.
Ўқув иши вазифа, муаммо, масалаларни ҳал этиш, турли машқларни бажариш жараёнидир. Таълим - коммуникация (мулоқот) ўқитувчи ва талабаларнинг ўқув фаолияти саналадиган коммуникатив-фаолиятли жараён.
Коммуникация - бу кодлаш (ўқитувчи нутқидаги атамаларда), узатиш (ёзилиш) ва ўқувчиларнинг ахборотни қабул қилиши (тушуниш ва дастлабки эслаб қолиш). Дидактик воситалар ҳис қилиш, сезиш учун фойдаланишига кўра ҳам тасниф қилинади. Бундай боғлиқликка кўра дидактик воситалар визуал (кўриш) - ҳақиқий(оригинал) нарсалар ёки турли образли эквивалентлари, диаграммалар, карталар; аудиал(ешитиш) - радио, магнитофон, мусиқа асбоблари; аудиоизуал(кўриш-ешитиш) - овозли филмлар, телевидение, компютерлар, дидактик машиналар, электрон дарсликлар.
Таълимнинг техник воситалари. ТТВ - бу ўзида ўқув- ахборотларини экранли-овозли акс эттирувчи асбоб ва мосламалардир.
Уларга қуйидагилар киради: ўқув кинофилмлари; диафилмлар; компютерлар; магнитофон тасмалари; радиоешиттириш; телекўрсатувлар.
Таълимнинг техник воситаларини қуйидаги турларга ажратиш мумкин: ахборот; аралаш(комбинатсион); тренажёр; билимларни назорат қилиш воситалари; аудиовизуал воситалар.
Таълимнинг техник воситалари қуйидаги функцияларни бажаради:
• таълимнинг сифати ва самарадорлигини оширади;
• ўқув жараёнининг жадаллашувини таъминлайди;
• ўқувчиларни идрок қилишга йўналтиради;
• ўқувчиларда билимларни эгаллашга нисбатан катта қизиқиш ҳосил қилади;
• дунёқарашни, ишончни, талабаларнинг ахлоқий қиёфасини шакллантиришга ёрдам беради;
• ўқув ишига нисбатан ўқувчиларда эмотсионал муносабатни оширишни таъминлайди;
• билимларни назорат, ўзини-ўзи назорат қилишни таъминлайди.


Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling