Мутаносиб бирлаштириш


-жадвал Шўъба корхонаси капиталида 100% иштирок этилган ҳолатда Бош ва шўъба корхоналар балансларини умумлаштириш


Download 233.04 Kb.
bet5/5
Sana02.06.2024
Hajmi233.04 Kb.
#1834282
1   2   3   4   5
Bog'liq
фоизли иштирокидан қатъий

4-жадвал
Шўъба корхонаси капиталида 100% иштирок этилган ҳолатда Бош ва шўъба корхоналар балансларини умумлаштириш, (млн. сўмда)

Кўрсаткачлар

Бош корхона «Яккасарой» КСЗ

Шўъба корхона «Қушбеги” МЧЖ» УК

Йиғма баланс

Умумлаштириш

Конс. баланс

қўшиш

айириш

1

2

3

4

5

6

7

Актив



















Бош корхонанинг шўъба корхонасига қўйган капитали

20000


-


20000


-


20000


-


Бошқа узоқ муддатли активлар

1435127

15656

1450783

-

-



1450783

Шўъба корхоналардан олинадиган счетлар

14151

21225

35376

21225

14151

-

Жорий активлар

3237355

1519

3238874

-

-

3238874

Четланишлар

-

-

-

-

-

-

Жами актив

4706633

38400

4745033

21225

34151

4689657

Пассив



















Устав капитали

1637

20000

21637

20000

-

1637

Шўъба ва қарам корхоналарга берилган қарз

21225

14151

35376

14151

21225

-

Бошқа пассивлар

4683771

4249

4688020

-

-

4688020

Жами пассив

4706633

38400

4745033

34151

21225

4689657

Оралиқ натижаларни консолидациялаштириш.
Шўъба корхонанинг молиявий ҳисоботи консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботнинг асоси ҳисобланади. Уни тузишда Бош ва шўъба корхоналар гуруҳи ичидаги муомалалардан олинган даромадлар бошқа корхоналар билан бўлган муомалалардан олинган даромадлар билан бирга акс эттирилади. Аммо, Бирлик назариясига кўра, корхоналар мустақил бўлмаган бўлинмалар ҳисобланганда Бош ва шўъба корхоналар гуруҳи ичидаги муомалалардан олинган даромад оралиқ натижа ҳисобланади. Ушбу даромад сотувчи молия­вий ҳисоботида кўрсатилади, харидор ҳисоботида эса сотиб олинган активларнинг ҳақиқий баҳоси акс эттирилади, бу муо­малалар консолидациялаштириш талабларига жавоб бермайди. Шу сабабли, шўъба корхоналар балансини консолидациялаштирилган балансга қўшишда оралиқ натижаларни тўлиқ суммада чиқариб ташлаш лозим.
Оралиқ натижаларни истисно қилиш заруратини қуйидаги тарзда ифодалаш мумкин: Бош, шўъба ва қарам корхоналар гуруҳи корхоналардан бири бошқасига мулк объектини сотса, бу корхоналар сотилган объектдан даромад олади, иккинчиси эса сотиб олишга харажат қилади ва бу харажат сотиб олинган мулк объекти учун дастлабки баҳо ҳисобланади. Аммо, консолидациялаштирилган молиявий ҳисобот тузишнинг Бирлик назариясига кўра, алоҳида корхоналар Бош ва шўъба корхоналар гуруҳи корхоналарининг мустақил бўлмаган бўлинмаси ҳисобланиб, объектни сотиш амалга оширилмайди. Бу муомала маҳсулот иш ёки хизматлар “учинчи томон” яъни Бош ва шўъба корхоналар гуруҳи таркибига кирмайдиган корхоналарга сотилсагина амалга оширилади.
Даромад ва харажатларни консолидациялаштириш Бош ва шўъба корхоналар гуруҳи ичидаги муомалалар натижасида улар ўртасидаги қайта ҳисоблаш орқали юзага келган даромадлар ва харажатларни истисно қилишдир. Бу ҳолатда, Бош корхона ўз доирасидаги муомалалардан даромад олиши ёки улар бўйича харажат қилиши мумкин эмас. Бош корхонанинг молиявий натижалар тўғрисидаги консолидациялаштирилган ҳисоботига фақат унинг таркибига кирмайдиган учинчи корхона билан бўлган муомалалардан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотларгина киритилиши керак.
Ўтиш ҳисоботини тузиш бир қанча таркибий қисмларга ажратилади. Ушбу ажратиш пайтида қуйидаги ўзгаришлар бўлиши мумкин:
- ҳисобот моддалари таркибида;
- ҳисобот моддаларини баҳолашда;
- ҳисобот моддаларини бир валютадан бошқасига қайта ҳисоблашда.
Ўтиш ҳисоботини тузишда дастлабки босқич Бош ва шўъба корхоналар гуруҳининг асосий ва бирлаштирилаЁтган корхоналар ҳисоботи таркиби ва тузилмасини ўрганиш ҳамда таққослаш ҳисобланади. Кўпинча, бу ҳолатда Бош ва шўъба корхоналар молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботини гуруҳлаш амалга оширилади. Аммо, бирлаштирилаЁтган корхоналар Бош корхона билан бир ҳудудда жойлашган бўлса ва консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботни тузишнинг ягона усулларидан фойдаланса, одатда бунга зарурат туғилмайди.
Бизнингча, иккинчи босқичда молиявий ҳисобот моддалари таркиби ва мазмунини Бош корхона томонидан қабул қилинган ҳисоб усулларига мос келишини қайта кўриб чиқиш лозим. Бунда асосий эътиборни молиявий ҳисобот моддалари қийматини тўлиқ акс эттириш масаласига қаратиш зарур. Агар Бош, шўъба ва қарам корхоналар гуруҳининг хорижий ҳамда маҳаллий корхоналар қўллаётган ҳисоб юритиш сиёсати Бош корхона ҳисоб сиёсатидан фарқ қилса тегишли ўзгартиришлар қилиш лозим.
Бирлаштирилаётган хорижий корхоналар баланслари моддаларини Бош корхона валютасида қайта ҳисоблаш ўтиш ҳисоботини тузишнинг якуний босқичи ҳисобланади. Шу сабабли, бу масала ўтиш ҳисоботини тузишда энг мураккаб жараЁн саналади.
Консолидациялаштирилган молиявий ҳисобот алоҳида корхона молиявий ҳисоботи каби битта валютада яъни Бош корхона жойлашган мамлакат валютасида тузилиши керак. Шунинг учун хорижий шўъба корхоналар молиявий ҳисоботи ҳам ушбу валютада консолидациялаштирилган молиявий ҳисобот тузилгунига қадар қайта ҳисобланиши лозим.
Фикримизча, бу жараёнда иккита ҳолатни таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ:

  • ҳисобот давридаги валютада ифода этилган кунлик муомалаларни қайта ҳисоблаш;

  • ҳисобот давридаги валютада тузилган молиявий ҳисоботни қайта ҳисоблаш.

Ўтиш ҳисоботини тузишда иккинчи ҳолат эътиборга олинади. Бош, шўъба ва қарам корхоналар гуруҳи молиявий ҳисоботини тузишда валютани қайта ҳисоблашнинг асосий мақсади қайта ҳисоблаш мазмуни ва даври бўйича тўғри йўлни танлашдан иборат.
Валюталар ўртасида ягона ва доимий алмаштириш курслари мавжуд бўлса, бирлаштирилаётган корхоналар молиявий ҳисоботини қайта ҳисоблаш осон бўлади, бироқ, амалиётда валюта курслари турли хил бўлиб, уларни қуйидагича таснифлаш мумкин.
Хулоса қилганимизда, мустақил бўлмаган корхоналарнинг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботини қайта ҳисоблаш пайтида пайдо бўладиган курс фарқлари мустақил корхоналардан фарқли равишда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилиши лозим.



Download 233.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling