Мутаносиб бирлаштириш


Иштирок улуши 30% бўлганда қўшма корхоналарни


Download 233.04 Kb.
bet2/5
Sana02.06.2024
Hajmi233.04 Kb.
#1834282
1   2   3   4   5
Bog'liq
фоизли иштирокидан қатъий

Иштирок улуши 30% бўлганда қўшма корхоналарни
мутаносиб равишда бирлаштириш, (млн. сўмда)

Биринчи йил
(30% иштирок)



Бош корхона
лар

Қўшма корхоналар





Йиғма баланс

Консолидация-лаштириш



Конс. баланс

Бухгал-
терия маълу-мотлари

30%

Бозор баҳоси

қўшиш

айириш

1

2

3




4

5

6

7

8

Актив

























Фирма баҳоси
















368(2)




368

Бошқа узоқ муддатли активлар

400

300

90

102

490

12(2)

-

502

Иштирок қиймати

500

-

-

-

500

-

500(1)

-

Жорий активлар

300

500

150

156

450

6(2)

-

456

Четланиш
















380(1)

380(2)




Жами актив

1200

800

-

-

1440

-

-

1326

Пассив

























Устав капитали

400

400

120

-

520

120(1)

-

400

Бошқа мажбуриятлар

800

400

120

126

920

-

6(2)

926

Жами пассив

1200

800

-

-

1440

886

886

1326

Мутаносиб равишда бирлаштиришнинг биринчи босқичида иштирок қиймати (500 млн. сўм) ва шўъба корхонасининг капиталидаги тегишли улуш (120 млн. сўм) ўртасидаги фарқ аниқланади. Бу фарқ (380 млн. сўм) бирламчи четланиш сифатида қўйидагича акс эттирилади:


Дебет 1610-«Материаллар қийматидаги четланиш» 380 000 000 сўм
8300-«Устав капитали ҳисоби счетлари» 120 000 000 сўм
Кредит 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича таъсисчиларнинг қарзи ҳисоби счети» 500 000 000 сўм
Иккинчи босқичда ушбу четланиш узоқ муддатли активлар бўлимидаги фойдаланилмаган резервлар - 120 млн. сўм ва жорий активлар бўлимидаги 6 млн. сўмни ҳисобга олиш эвазига камаяди. Бошқа мажбуриятлар сатрида резервлар 6 млн. сўмни ташкил этади. Қолган сумма консолидациялаштирилган баланснинг актив қисмида акс эттирилган фирма баҳосидан иборат бўлади. Бу ҳолатда қуйидаги бухгалтерия ёзуви амалга оширилади:
Дебет 0480-«Фирма баҳоси» 368 000 000 сўм
Узоқ муддатли активлар 120 000 000сўм
Жорий активлар 6 000 000 сўм
Кредит 1610-«Материаллар қийматидаги четланиш» 500 млн. сўм
Бошқа мажбуриятлар 6 000 000 сўм
Юқоридаги мисолдан кўриниб турибдики, мутаносиб равишда бирлаштириш усулида озчилик улуши ҳисобга олинмаган ҳолатда Бош, шўъба ва қарам корхоналар гуруҳи капиталининг ҳажми тўлиқ консолидациялаштириш усулидаги капиталнинг ҳажмига тенг бўлади.
Консолидациялаштиришнинг ташқи доирасини эса бошқа корхоналар ташкил қилади. Уларга асосий корхона ҳал қилувчи, ҳамкорликдаги ва аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Бундай корхоналарда инвестициялар иқтисодий жиҳатдан капитал сарфлашни англатади. Шу сабабли, ушбу корхоналар молиявий ҳисоботи моддалари консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботда сотиб олиш қиймати (дастлабки қиймат) бўйича узоқ муддатли молиявий қўйилмалар сифатида акс эттирилади.
Қўйидаги жадвал юқорида баён этилган корхоналарни муайян таъсир қилиш даражасидан қатъий назар консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботга киритилишини акс эттиради
3-жадвал
Бош корхонанинг таъсир қилиш даражаси ҳамда Бош ва шўъба корхоналар­ гуруҳи шаклларидан қатъий назар уларни бирлаштиришда қўлланиладиган усуллар ўртасидаги боғлиқлик

Таъсир даражаси ёки муносабатлар шакли

Қарам корхонанинг бир босқичдан иккинчисига ўтишдаги изчиллиги

Консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботда акс эттириш усули



Ҳал қилувчи таъсир, ягона раҳбарлик

Шўъба корхоналар

Тўлиқ бирлаштириш



Ҳамкорликдаги таъсир, умумий раҳбарлик

Қўшма корхоналар

Мутаносиб бирлаштириш усули ёки баъзи ҳолларда Eguity усули

Аҳамиятли таъсир

Қарам корхоналар

Eguity усули

Узоқ муддатли муносабат, аҳамиятли таъсирнинг йўқлиги

Узоқ муддатли молиявий маблағлар

Молиявий маблағлар учун мўлжалланган умумий тартиб

Манба. Козлова Т.В. Консолидированная бухгалтерская отчетность: теория и методика составления.-М.: 1997.-с.15.
Айрим ҳолларда қўшма корхоналар муайян сабабларга кўра, консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботга киритилмаса, унда Eguity усулидан фойдаланилади.
Eguity усули агарда қўшма корхоналардаги улуш фақат сотиш мақсадида харид қилинган бўлса Ёки қўшма корхоналар Бош корхона (инвестор) томонидан унга таъсир кўрсатишни қийинлаштирадиган чекланишлар шароитида фаолият кўрсатса қўлланилмайди.
Шўъба, қўшма ва қарам корхоналар молиявий ҳисоботларининг консоли­дациялаштирилган молиявий ҳисоботга киритилиши ва киритилмаслиги. Одатда, консолидаци­ялаштирилган молиявий ҳисоботга жойлашиши ва фаолият туридан қатъий назар барча корхоналар молиявий ҳисоботлари консолидациялаштирилиши лозим. Бироқ, айрим ҳолларда тежамкорлик ва аҳамиятлилик тартибига мувофиқ, корхоналар­нинг бирлашиши Бош корхона харажатларига нисбатан кўп харажат талаб қилса уларни бирлаштириш рад этилади.
Консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботни тузиш тартиби, босқичлари ва усуллари
Консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботнинг мақсади Бош, шўъба ва қарам корхоналар гуруҳининг мулкий ва молиявий ҳолати, шунингдек, унинг фаолияти натижаларини алоҳида мустақил иқтисодий бирлик, концерн мисолида ифодалаш ҳисобланади. Бу ҳолат консолидациялаштирилган молиявий ҳисобот таркибини алоҳида корхоналар молиявий ҳисоботи таркибига мос келишини талаб қилади. Шу сабабли, консолидациялаштирилган молиявий ҳисобот ўз ичига қуйидагиларни олиши зарур:
- консолидациялаштирилган баланс;
- молиявий натижалар тўғрисидаги консолидациялаштирилган ҳисобот;
-пул оқимлари тўғрисидаги консолидациялаштирилган ҳисобот;
- тушунтириш хати ва изоҳлар;
-Бош, шўъба ва қарам корхоналар гуруҳи бошқаруви раҳбариятининг маърузаси.
Демак, жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузишда юқоридаги босқичлардан тўлиқ фойдаланилса, ҳисоботнинг сифати ва унга қўйилган талабларга тўлиқ жавоб беради. Шу билан бирга, ҳисобот даврида сотиб олинган шўъба жамиятларига берилган инвестицияларини ўлчаш учун қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан активлар, капитал ва мажбуриятларни аниқлаш ва сотиб олган компания томонидан шартномалар расмийлаштирилиб, актив ва мажбуриятларни ҳақиқий қийматини аниқлаб берилишига эришилади.
Консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботнинг таркиби БҲХСда ҳам белгилаб қўйилган. Аммо, консолидациялаштирилган молиявий ҳисобот таркиби муайян мамлакатлар хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда фарқланиши мумкин. Масалан, Германияда АҚШдан фарқли ўлароқ пул оқимлари тўғрисидаги консолидациялаштирилган ҳисобот асосий шакл ҳисобланмайди.
Бош, шўъба ва қарам корхоналар гуруҳи молиявий ҳисоботининг таркиби Европа мамлакатларида консолидациялаштирилган молиявий ҳисобот тузишнинг умумий қоидаларини аниқлайдиган 7-Директивага асосан, ўз ичига бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботни олади ҳамда концерн молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳисобот билан тўлдирилади. Бунда Бош корхона ташаббус тарзида пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни қўшимча тузиши, шунингдек, консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботни Бош корхона бошқаруви раҳбариятининг маърузаси билан тўлдирилиши мумкин.
Консолидациялаштирилган молиявий ҳисобот таркиби алоҳида корхоналар молиявий ҳисоботларидаги мавжуд моддаларни ўз ичига олиши, шунингдек, консолидациялаштириш натижасида юзага келадиган бандлар билан тўлдирилиши керак.
Маълумки, БҲХСда консолидациялаштирилган молиявий ҳисобот тузилмасининг аниқ тартиби кўзда тутилмаган, бироқ, унда мазкур ҳисобот шаклининг таркибий қисмларини тузиш тартибини ифодаловчи қоидалар ёритилган.
Ушбу қоидаларга мувофиқ, корхоналар баланси активлар ва мажбуриятларни, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот даромад ва харажатларни, пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот эса даромадлар ва харажатларни ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни алоҳида акс эттириши керак.

Download 233.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling