Мутаносиб бирлаштириш
Download 233.04 Kb.
|
фоизли иштирокидан қатъий
Учинчи босқич баланс ва молиявий натижалар тўғрисидаги консолидациялаштирилган ҳисобот тузишни ўз ичига оладиган бевосита бирлаштиришни ифодалайди. Унинг мақсади Бош, шўъба ва қарам корхоналар гуруҳи тўғрисидаги ахборотларни ягона иқтисодий тузилма сифатида тақдим этишдир. Бунинг учун Бош, шўъба ва қарам корхоналар гуруҳи ичидаги муомалалар ва уларнинг натижаларини истисно қилишга йўналтирилган бирлаштиришнинг аниқ тартибини ишлаб чиқиш зарур.
Бирлаштириш тартиби шўъба ва қўшма корхоналар учун бир хил бўлиб, қарам корхоналар молиявий ҳисоботи маълумотларини бирлаштиришдан анча фарқ қилади. Бевосита бирлаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади: 1. Капитални консолидациялаштириш; 2. Мажбуриятларни (дебиторлик ва кредиторлик қарзлари) консолидациялаштириш; 3. Оралиқ натижаларни истисно қилиш; 4. Даромад ва харажатларни консолидациялаштириш; Дастлабки учта тартиб консолидациялаштирилган балансни тузишга, тўртинчиси эса консолидациялаштирилган молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга тегишлидир. Капитални консолидациялаштириш бу баланснинг «Ўз маблағлари манбалари» бўлимини бирлаштириш натижасида такрорий ҳисоблашларни чиқариб ташлашдир. Бундай такрорий ҳисоблашлар ҳар доим юзага келади, чунки биринчидан Бош корхонанинг шўъба корхона капиталидаги иштирок этиш улуши унинг балансида акс эттирилади, иккинчидан, бу улуш шўъба корхонасининг нотўғри ҳисобланган устав капиталини консолидациялаштирилган ҳисоботга бирлаштириш жараЁнида тузатилади. Маълумки, Бош корхона балансида ўзига нисбатан дебиторлик ёки кредиторлик қарзини акс эттира олмайди. Бош, шўъба ва қарам корхоналар гуруҳи консолидациялаштирилган балансига фақат унинг таркибига кирмайдиган корхоналар молиявий ҳисоботига тегишли маълумотлар киритилиши лозим. Бу вазифани мажбуриятларни консолидациялаштириш орқали амалга ошириш мумкин. Мажбуриятларни консолидациялаштириш жараёнида Бош, шўъба ва қарам корхоналар гуруҳининг бир-бирига нисбатан қарздорлик хусусиятига эга барча муносабатлари, шунингдек, уларнинг натижалари истисно қилиниши керак. Акс ҳолда Бош корхонанинг молиявий ҳолати нотўғри ифодаланиши мумкин. Мажбуриятларни консолидациялаштиришда Бош ва шўъба корхоналарнинг ўзаро дебиторлик, кредиторлик ва бошқа қарзлари, аванс тўловлари, қимматли қоғозларга харажатлар, келгуси даврлар харажатлари, шунингдек, улар ўртасидаги муносабатлар натижасида ташкил этилган заҳираларни инобатга олиш лозим. Download 233.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling