Мутаносиб бирлаштириш


Консолидациялаштирилган ҳисобот тузишнинг асосий босқичлари


Download 233.04 Kb.
bet3/5
Sana02.06.2024
Hajmi233.04 Kb.
#1834282
1   2   3   4   5
Bog'liq
фоизли иштирокидан қатъий

Консолидациялаштирилган ҳисобот тузишнинг асосий босқичлари.
Бош, шўъба ва қарам корхоналар гуруҳи консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботини тузиш босқичма-босқич амалга оширилади.
Халқаро амалиётда консолидациялаштирилган молиявий ҳисобот тузишнинг қуйидаги учта асосий босқичи мавжуд: (1-расм).





1-расм. Консолидациялаштирилган молиявий ҳисобот тузишнинг асосий босқичлари
Бунда ҳар бир мамлакат БҲХС талаб-ларига асосланган ҳолда ўзининг хусусиятларидан келиб чиқиб, консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботнинг тузилмасини ишлаб чиқиш имконига эга. Шу сабабли, деярли кўпчилик мамлакатларда ваколатли органлар ёки вазирликлар томонидан ишлаб чиқиладиган молиявий ҳисобот тузилмаси мавжуд.
Биринчи босқични зарурлиги шунга боғлиқки, кўпгина ҳолларда яъни ҳисоб сиёсатида Бош, шўъба ва қарам корхоналар гуруҳининг барча корхоналар учун ягона бўлган талабларга қарамасдан, уларнинг ҳисоботи турли муддатларда ва турли валютада тузилиши, ўз тузилмаси ва бандларини баҳолаш тартиби (Бош, шўъба ва қарам корхоналар гуруҳининг хорижий мамлакатлар ҳудудида корхоналар мавжуд бўлса) бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Бунда мавжуд фарқларни ҳисобга олмасдан молиявий ҳисоботларни консолидациялаштириш қонунчилик талабларига тўғри келмайди.
Мазкур вазиятда Бош, шўъба ва қарам корхоналар гуруҳининг муайян корхоналар молиявий ҳисоботини ўтиш ҳисоботини тузиш ёрдамида консолидациялаштиришга тайёрлаш мақсадга мувофиқдир.
Ўтиш ҳисоботининг мақсади Бош, шўъба ва қарам корхоналар гуруҳи корхоналарнинг ҳисоб юритиш сиёсатидан четга чиқиш ҳолатларини бартараф этиш ва уни Бош корхонанинг ҳисоб сиёсати ягона талабларига мувофиқлаштиришдир.
Иккинчи босқичда бирлаштирилаётган корхоналар молиявий ҳисоботи горизонтал равишда жамланади. Натижада корхоналар консолидациялаштирилаётган молиявий ҳисоботининг тегишли моддалари суммасини ифода этадиган умумлаштирилган баланс юзага келади. Бу босқичда консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботни тузиш тартиби ҳамда унга Бош, шўъба ва қарам корхоналар гуруҳининг бирлаштирилиши лозим бўлган барча корхоналар риоя қилиши устидан алоҳида назорат ўрнатилиши лозим. Шу сабабли, ушбу босқич фақат шўъба ва қўшма корхоналарга тегишли ҳисобланади. Бунда шўъба корхонасининг маълумотлари тўлиқ жамланса, қўшма корхоналар молиявий ҳисоботлари маълумотлари эса фақат Бош корхонанинг иштирок этиш улушига мутаносиб равишда жамланади.

Download 233.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling