Muxammadiyev nizomiddin


Download 16.15 Kb.
bet1/2
Sana25.04.2023
Hajmi16.15 Kb.
#1397912
  1   2
Bog'liq
MUXAMMADIYEV NIZOMIDDIN MOLIYA 2

MUXAMMADIYEV NIZOMIDDIN


МОЛИЯ БОЗОРИ РИСКЛАРИ ВА ИНВЕСТИЦИОН ПАРТФЕЛЛАРНИ БОШКАРИШ АСОСЛАРИ.
Режа
1. Молия бозори рискларининг моҳияти, турлари, хусусиятлари, табиати, сабаблари ва оқибатлари.
2. Молия бозори ва қимматли қоғозлар бозорида рискларнинг олдини олиш борасидаги ишлар.
3. Инвестицион портфеллар, уларнинг мазмуни, турлари, шаклланиши ва бошкариш асослари.
1. МОЛИЯ БОЗОРИ РИСКЛАРИНИНГ МОҲИЯТИ, ТУРЛАРИ, ХУСУСИЯТЛАРИ, ТАБИАТИ, САБАБЛАРИ ВА ОҚИБАТЛАРИ
МБ ва ҚҚБдаги деярли ҳар қандай операциялар унинг иштироклари:
- эмитентлар;
- сармоядорлар;
- ёки воситачилар у ёки бу хатар даражасини ўз бўйнига олишини англатади.
Эндигина ўзининг МБ ва ҚҚБини шакллантираётган мамлакатларда бозор иштирокчилари учун хатарлари бозор муносабатларининг кўп йиллик тарихига эга бўлган мамлакатлардагига қараганда бир неча юқори бўлиши мумкин.
МБ ва ҚҚБига инвестициялаш ёки молиявий активларни жойлаштириш турли хил ноқулай ҳоллардан ҳолис эмас ва у:
Биринчидан, олинган даромад кўзланган даромаддан кам бўлиши;
Иккинчидан, даромад умуман олинмаслиги;
Учинчидан, ҚҚБ қўйилган капитални бир қисмини;
Тўртинчидан, ҚҚга қўйилган барча капитални;
Бешинчидан, ҚҚга қўйилган барча капитал билан бирга даромадини йўқотиши ёки олмаслиги мумкин.
Фонд бозорида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар олдида ҳар доим турли хил хатарлар пайдо бўлиши мумкин. МБ ва ҚҚБини яхши ўрганиб, бўлажак хатарларни олдини олиш ёки уларнинг таъсирини камайтириш мумкин. Шунинг учун, ҳар бир инвестор бунга тайёр бўлиб ўзи учун пайдо бўладиган хавф-хатарни таъсирини камайтириш йўлларини ўйлаб қўйиши керак.
МБ ва ҚҚБининг профессионал иштирокчилари ўз фаолиятида хатарларининг турли хилларини инобатга олишга тўғри келади.
Хатарларни ноаниқлик билан қўшмаслик керак.
Ноаниқлик – бу олдиндан келажакда бўладиган ишларни аниқ айта олмаслик.
Хатар эса – бу ноаниқлик эмас, уни олдиндан туриб ҳисобга олиши керак, чунки унинг оқибатида кишиларнинг моддий фаровонлигига таъсир кўрсатиши мумкин. Буни исботлаш учун қуйидаги мисолни келтириш кифоя.
Сиз кечки зиёфат уюштирмоқчисиз ва унга ўзингизга яқин бўлган 10-12 кишини чақирмоқчисиз. Шунга яраша тараддуд кўрасиз. Лекин меҳмонларни қанчаси келади сиз учун ноаниқ, лекин бу хатар эмас. Сиз 10 кишига яраша дастурхон тузатасиз, лекин меҳмонларингиз 12 киши бўлиб келишди. Натижада 10 кишига барча нарса етишади, 2 кишига эса нознеъматлар етишмай қолади. Сиз норзи бўлиб қоласиз. Фараз қилайлик 8 киши келди. Бу ҳолда 2 киши учун тайёрланган маҳсулотлар ортиб қолади. Сиз яна норози бўлиб қоласиз. Бу ҳолат хатар билан боғлиқ. Яъни бу сизнинг зарар кўришингиз билан боғлиқдир.
Худди шундай ҳолат ҚҚБда ҳам бўлиши мумкин. Сиз ққ портфелини сотиб оласиз. Агар қимматли қоғозлар баҳоси савдоларда тушиб кетса сиз зарар кўрасиз. Кўзлаган фойдани ола олмайсиз, агар ққ баҳоси юқорига кўтарилса сиз оладиган фойданиз ҳам ошади.
Шундан ҳулоса, хатар (риск) – бу йўқотиш хавфи, фойда олиши эмас. Шунинг учун ҳам сармояни ҚҚ сотиб олишга сарфласангиз, ҳамиша кўзланган даромаддан камроқ олишни ҳисобга олсангиз хатарни камайтирган бўласиз.
Юқоридаги мисолимизга қайтайлик. Сиз меҳмонларингиз учун рестарандан 12 кишига мўлжалланган маҳсулотлар буюртма қиласиз ва рестаран ходимлари билан келишасиз, агар меҳмон кам келса, қолган маҳсулотни рестаранга қайтариб берасиз, ёки 8 кишига маҳсулот оласизда, рестаран билан келишиб қўясиз, агар меҳмонлар кўп бўлса яна қўшимча маҳсулот келиб оласиз. Бу хатарни олдини олиши йўлларидан биридир.
Бунга компремисс ҳолат дейилади ва хатарларни бошқаришнинг бир йўли ҳисобланади.
МБ ва ҚҚБдаги барча хатарларни шартли равишда икки гуруҳга бўлсак бўлади.

Download 16.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling