Muxammadiyev nizomiddin
Биринчи гуруҳга фонд бозорининг умумий ҳолати билан боғлиқ бўлган хатарлар
Download 16.15 Kb.
|
1 2
Bog'liqMUXAMMADIYEV NIZOMIDDIN MOLIYA 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- E’tiboringiz uchun raxmat
Биринчи гуруҳга фонд бозорининг умумий ҳолати билан боғлиқ бўлган хатарлар. Бу хатар ққБда бўлган барча қимматли қоғозлар турини ўз ичига олиши мумкин, яъни бу хатар диверсификация бўлмайди, қимматли қоғозларга инвестиция қилингандаги даврдан бошланиши мумкин. Буни қуйидаги схемада кўришимиз мумкин.
1. Инфляция жараёни билан боғлиқ хатар. Сармоядор (инвестор) қимматли қоғозларни сотиб олган вақтда ҳар доим инфляция хавфи бўлиши мумкин. Инфляциянинг юқори бўлиши кўзланган даромадни олишга йўл бермайди ва инвестор маълум даражада зиён кўриши мумкин. 2. қонунчиликни ўзгариши билан боғлиқ бўлган хатарлар. Мамлакатда Президентининг ўзгариши билан ёки бошқа сабабларга кўра амалдаги қоунунлар ўзгариши мумкин ёки уларга ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Натижада ҳукумат ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармайди. Бу ҳол қимматли қоғозлар бозорига салбий таъсир кўрсатади. (Масалан, Ўзбекистон Республикасида 1992 йил чиқарилган 12% ички заём ютуқларини номаълум муддатга музлатганлиги, солиқ тизимидаги ўзгаришлар, савдо қоидаларининг ўзгариши ва ҳ.к.). 3. Фоиз (процент) даражасининг ўзгариши. Бу ҳол қимматли қоғозлар бозорида бозор баҳосининг ўзгариши натижасида олинадиган процентга таъсир кўрсатади. Кредит тизимини, валюта курсини ўзгариши натижасида молия бозоридаги ўзгаришларга олиб келади ва кўзланган фойдани олишни камайиш хатари юзага келади. 4. Ҳарбий конфликтлар (можаролар) билан боғлиқ бўлган хавф-хатарлар. Ҳарбий ҳолат натижасида мамлакатда биржалар иши ёпилади, қимматли қоғозлар бозоридаги савдолар тўхтатилади ва бу ҳол бир бутун молия бозорига таъсир кўрсатади. Иккинчи гуруҳ хавф-хатарлар фонд бозорининг айрим ҳоллари билан боғлиқ бўлган (диверсификация ҳолатидаги) хатар. Улар қуйидаги икки турга бўлинади: Бу хатарларнинг ҳар бирини алоҳида кўриб чиқайлик. 1. Инвестиция объектлари билан боғлиқ бўлган хатарлар – эмитентнинг тўлов қобилияти ва оладиган даромадлари билан боғлиқ. Турли хил фавқулодда хатарлар бўлиб, эмитентни қимматли қоғозлар сотиб олиши учун қобилияти камайиши ёки умуман сотиб олиш мумкин бўлмай қолади. 2. Бизнес хатар – корхона фаолиятидаги ўзгаришлар билан боғлиқ яъни, унинг рейтингини тушиб кетиши, бир акцияга олинадиган дивидендни, иш ҳақини, баҳонинг ойдага нисбати, фойданинг корхона активларига нисбатан пастлиги натижасида блиши мумкин. 3. Молиявий хатар – корхонанинг пассив балансининг самарадорлиги билан боғлиқ. 4. Дивидендларни тўламаслик хатари – умумий кўринишдаги хусусий бир хатардир. 5. Корхона фаолияти билан боғлиқ бўлган хатар – корхонани бозордаги мавқеи билан боғлиқ. Баъзи корхоналар консерватив турга хос бўлиб корхонани кенгайтириш, янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш стратегиясини ишлаб чиқмайди. Бора-бориб улар олдида банкротлик хавфи пайдо бўлади. 6. Бошқарув билан боғлиқ бўлган хатарлар – бу корхона менеджерларнинг малакаси билан боғлиқ бўлади. Агар бизнес-мнеджерлар хатоларга йўл қўйса корхона зарар кўриб ҚҚБда фаолияти пасаяди. 7. ҚҚни ликвидлиги билан боғлиқ хатарлар – ҚҚ сифатини ўзгариши, ққни сотиш баҳосининг ўзгириши ёки комиссион ҳақнинг ўзгариши билан боғлиқдир. Ноликвидли активлар юқори фойда келтирмайди ва ққни сотишда уларнинг баҳосининг пасайишига олиб келади. 8. Кредит билан боғлиқ бўлган хатарлар – ққни чиқарган юридик шахсни тўлов қобилиятининг пасайиши билан боғлиқдир. 9. Валюта билан боғлиқ бўлган хатарлар – бу ҚҚни сотиб олишда валюта курсининг ўзгариши билан боғлиқдир. 10. Конвертация билан боғлиқ бўлган хатарлар – бу имтиёзли акцияларни, облигацияларни оддий акцияларга айлантириш жараёнида юзага келади. 11. Тармоқ хатари – бир тармоқдаги корхоналар ўзаро конкуренцияда яхши натижаларга эришиш учун қўшимча молиявий маблағларни сарфлайдилар натижада инвестициянинг даромадлиги пасаяди. 12. Катострафик хатар – тадбиркорларнинг қўпол хатолари натижасида корхонанинг банкротлик ҳолати билан боғлиқдир. 13. Чет эл мамлакатларида жойлаштирилган ққлар хатар – бу ққни молиявий жиҳатдан ўзига мустаҳкам бўлмаган мамлакатларда жойлаштириш билан боғлиқ. Бу мамлакатнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий вазияти билан, ундаги солиқ сиёсати билан боғлиқдир. 14. Регионал хатар – бу турли регионларни иқтисодий ҳолати, фонд бозорининг ривожланиш даражаси, ҚҚБни уюштиришдаги савдо-сотиқ технологияси солиқ сиёсати, экологик вазият, маҳаллий ҳокимиятларнинг иш услуби билан боғлиқ. E’tiboringiz uchun raxmatDownload 16.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling