Н. И. Петров (Ўзр давархитектқурилиш), В. А


Download 405.89 Kb.
bet11/61
Sana18.06.2023
Hajmi405.89 Kb.
#1591716
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   61
Bog'liq
КМК 3.01.02-00

ИЗОЛЯЦИЯЛАШ ИШЛАРИ





    1. Ўтга ҳавфли, шунингдек зарарли моддалар ажратувчи материаллардан фойдаланиш билан изоляцияллаш (гидроизоляциялаш, иссиқлик изоляциялаш, коррозияга қарши) ишларини бажаришда ишловчиларни зарарли моддалар таъсиридан, шунингдек термик ва кимѐвий қўйишлардан ҳимояни таьминлаш лозим.

    2. Коррозияга қарши ишларни бажараѐтганда, ушбу меъѐрлар ва қоидалар талабларидан ташқари, ГОСТ 12.3.016-87 талабларини бажариш лозим.

    3. Пекдан ѐки тошкўмир қатронидан фойдаланганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган "Пекларни ташишда ва улар билан ишлашда Санитария қоидалари"га риоя қилиш лозим.

    4. Қатрон суртмани иш жойларига, қоидага кўра, қатрон ўтказгич бўйича ѐки юк кўтариш машиналари воситасида келтириш лозим. Иссиқ қатронни иш ўринларида қўлда кўчириш лозим бўлганда, кенг қисми ерга қараган кесилган конус шаклидаги, зич ѐпилувчи қопкоқли ва ѐпкич қурилмали металл идишлардан фойдаланиш лозим.

30 - бет ҚМҚ 3.01.02-00

    1. Ишларда ҳарорати 180°С дан юқори бўлган қатрон суртмалардан фойдаланишга рухсат берилмайди.

    2. Қатрон суртмалардан фойдаланишга рухсат берилмайди.

    1. Қатрон суртмаларни қайнатиш ва қиздириш қозонлари суртма ҳароратини ўлчаш асбоблари ва зич ѐпилувчи қопқоқлар билан жиҳозланиши лозим. Қозонга солинувчи тўлдиргич қуруқ бўлиши лозим. Қозонга муз ва қор тушмаслиги лозим. Қайнатиш қозони яқинида ѐнғин ўчириш воситалари мавжуд бўлиши лозим.

    2. Қатрон таркибларни иситиш учун ѐпиқ хоналарда очиқ алангали қурилмадан фойдаланишга рухсат берилмайди.

    3. Аппаратлар ичида ѐки ѐпиқ хоналарда изоляциялаш ишларини бажаришда уларни шамоллатиш ва кучланиши 12В дан ортиқ бўлмаган электр тармоғидан портлаш ҳавфи бўлмаган ижродаги арматурали махаллий электр ѐритиш билан таъминлаш лозим.

    4. Аппаратларда ва бошқа ѐпиқ ҳажмларда изоляция ишларини бошлаш олдидан барча электр юритқичларни узиб қўйиш, маҳсулот келтирувчи технологик қувурўтказгичларда тиқинлар қўйилиши ҳамда тегишли жойларда аппаратлар ичида ишлар олиб борилаѐтганидан огоҳлантирилувчи плакатлар (ѐзувлар) осиб қўйилиши лозим.

    5. Бир неча ишчи гуруҳлари иссиқ, қатрондан фойдаланган ҳолда ишлар олиб бораѐтганда, улар орасидаги масофа камида 10 м бўлиши лозим.

    6. Шиша пахта ва тошқол пахтани иш жойига тўзғашни истисно қилувчи контейнерларда ѐки пакетларда келтириш лозим.

    7. Конструкциялар ѐки ускуналарнинг суртма изоляциялашга тайѐрлаш мақсадида уларни тўқиш сими билан маҳкамланган иссиқлик изоляциялаш материаллари билан қопланганида, симлар учлари чиқиб қолмаслиги лозим.

    8. Технологик ускуналардаги ва қувур ўтказгичлардаги иссиқлик изоляциялаш ишлари ГОСТ 12.3.038-85 га мос тарзда ҳамда улар ўрнатилгунча ѐки лойиҳага мос тарзда улар доимий маҳкамлангунча бажарилишлари лозим.

Эритгич ва қатрондан ташкил топган грунтовкани тайѐрлашда суюлтирилган қатронни эритгичга қўйиш лозим, эритгични суюлган битумга қуйиш мумкин эмас.

  1. Download 405.89 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling