Н. И. Петров (Ўзр давархитектқурилиш), В. А


Download 405.89 Kb.
bet12/61
Sana18.06.2023
Hajmi405.89 Kb.
#1591716
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   61
Bog'liq
КМК 3.01.02-00

ЕР ИШЛАРИ





    1. Ишлаѐтган ер ости коммуникациялари жойлашган жойларда ер ости ишларини бажариш бошлангунча, ушбу коммуникацияларни ишлатувчи ташкилотлар билан ҳавфсиз ишлаш шароитлари бўйича тадбирлар ишлаб чиқилиши ва келишилиши, ер ости коммуникацияларининг жойдаги ўринлари тегишли белгилар ѐки ѐзувлар билан белгилаб чиқилиши лозим.

ҚМҚ 3.01.02-00 31 - бет

    1. Ишлаб турган ер ости коммуникациялари соҳасида ер ишларини иш бошқарувчиси ѐки устанинг бевосита назорати остида, кучланиш остидаги кабелларнинг ҳимоя соҳасида, ѐки ишлаѐтган газ қувурлар соҳасида эса, бундан ташқари электр ѐки газ хўжалиги ходимлари назоратида бажариш лозим.

    2. Портлаш ҳавфи бўлган майдонлар ошкор қилинганда, тегишли ташкилотларнинг рухсати олингунча ушбу жойларда ер ишлари дарҳол тўхтатилиши лозим.

    3. Тупроқнинг патоген зарарланиши (ўпирилиш, ҳайвонлар қабристони, қабристонлар ва б.) мавжуд бўлган участкаларда ер ишларини бошлаш олдидан Давлат Санитария назорати органларининг рухсатини олиш лозим.

    4. Кўчаларда, ўтувларда, аҳоли яшайдиган манзиллар ҳовлиларида, шунингдек одамлар ѐки нақлиѐт ҳаракати юз берадиган жойларда қазиладиган ўра ва хандаклар ГОСТ 23407-78 талабларини ҳисобга олган ҳолда ҳимоя тўсиқлари билан тўсилишлари лозим. Тўсиқларда огоҳлантирувчи ѐзув ва белгилар, тунги пайтларда эса, сигнал ѐруғлик ўрнатилиши лозим.

Хандак орқали одамлар ўтадиган жойлар, тунги вақтда ѐритилувчи ўтув кўприклари билан жиҳозланиши лозим.

    1. Ўра ѐки хандакдан чиқарилган грунтни ўйиқ четидан камида 0,5м масофада жойлаштириш лозим.

    2. Ўра ва хандакларда грунтни «тагидан ковлаш» усулида чиқариш тақиқланади.

    3. Нишабликларда ошкор қилинган харсанглар ва тошлар, шунингдек қатламланган грунт олиб ташланиши лозим.

    4. Қояларсиз ва музламаган грунтларда грунт сувлари устида ҳамда яқин атрофда ер ости иншоотлар бўлмаганда, таянчларсиз тик деворли ўра ва хандакларни қуйидаги чуқурликларгача қазиш мукин, м.:

    1. Қояларсиз грунтларда грунт сувларидан юқорида (капилляр кўтарилишни ҳисобга олган ҳолда) ѐки сувни суньий пасайтириш ѐрдамида қуритилган грунтларда маҳкамлагичларсиз нишаб қилиб ўра ва хандаклар қазишга тегишли чуқурлик ва нишаблар тиклигида 4-жадвалга мос тарзда рухсат берилади.

    2. Чуқурлиги 5 м дан ортиқ бўлган ўйиқларда барча ҳолларда ҳамда 9.10-бандда ва 4-жадвалда кўзда тутилмаган гидрогеологик шароитлар ва грунтлар турларида 5м дан кам чуқурликларда нишаблар тиклиги лойиҳада белгиланиши лозим.

    3. Ўра ва хандаклар деворларнинг маҳкамлашга инвентар маҳкамлагичлардан фойдаланиш имкони бўлмаганда, якка лойиҳалар бўйича тайѐрланиб белгиланган тартибда тасдиқланган маҳкамлагичлардан фойдаланиш лозим.

    4. Маҳкамлагичлар ўрнатилганда, уларнинг юқориги учи ўйиқ четидан

32 - бет ҚМҚ 3.01.02-00
камида 15см чиқиб туриши лозим.

    1. Маҳкамлагичларни ўйиқнинг ҳар 0,5 м чуқурликка тушишида юқоридан пастга томон ўрнатиб бориш лозим.

Ўйиқни қайтадан тўлдириш жараѐнида маҳкамлагичларни олишни пастдан юқорига томон бажариш лозим.

    1. Туташ грунтларда (қумли лой, лойли) тирговичларсиз тик деворли хандакларни ротор ва хандак экскаваторлари билан 3 м гача чуқурликкача бажарилиши мумкин. Ишчилар бўлиши лозим бўлган жойларда хандаклар ѐки нишаблар маҳкамланишлари лозим.




Download 405.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling