Н. И. Петров (Ўзр давархитектқурилиш), В. А


Download 405.89 Kb.
bet10/61
Sana18.06.2023
Hajmi405.89 Kb.
#1591716
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   61
Bog'liq
КМК 3.01.02-00

ЮКЛАШ-ТУШИРИШ ИШЛАРИ





    1. Юклаш-тушириш ишлари ушбу меъѐрлар ва қоидаларга, ГОСТ 12.3.009- 76*(СТ СЭВ 3518-81) ҳамда "Саноатконтехназорат" Агентлиги тасдиқлаган "Юк кўтариш кранларининг тузилиши ва хавфсиз ишлатилиши қоидалари" талабларига мос тарзда механикалаштирилган усул билан бажарилади.

Темирйўл ѐки автомобил нақлиѐти воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ юклаш-тушириш ишларини бажаришда юқоридаги талаблардан ташқари "Ўзбекистон темир йўллари" ГАЖК тасдиқлаган "Темир йўл нақлиѐтида юклаш-тушириш ишларида ҳавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси бўйича қоидаларига ва автомобил нақлиѐти корхоналари учун ҳавфсизлик қоидаларига риоя қилиш лозимдир.

    1. Юклаш-тушириш ишлари учун майдончалар текисланиши ва кўпи билан 5 нишабли бўлиши лозим. Тегишли ўринларда "Кириш", "Чиқиш", "Бурилиш" ва б. ѐзувлар ўрнатилиши лозим.

    2. Юк кўтаригич машиналар, юк тутқич қурилмалар, юклаш-тушириш ишларини бажаришда қўланиладиган контейнерлаш ва пакетлаш воситалари давлат стандартлаш талабларига ѐки уларга қўйиладиган техникавий шартларга жавоб беришлари лозим.

    3. Юкларни илишни инвентар илгичлар воситасида ѐки тасдиқланган лойиҳа (чизма) асосида тайѐрланган махсус юк тутқич қурилмалар билан бажариш лозим. Илиш усуллари илинган юкнинг тушиб кетиши ѐки сирпаниши имконини истисно қилиши лозим.

    4. Юкларни нақлиѐт воситаларига ўрнатиш (жойлаш) уларнинг ташишда ва туширишда устувор ҳолатини таъминлаши лозим.

    5. Юклаш-тушириш ишларини бажараѐтганда, нотурғун вазиятдаги юкни

ҚМҚ 3.01.02-00 29 - бет
илиш, шунингдек кўтарилган юкдаги илиш мосламаларини силжитишга рухсат берилмайди.

    1. Юкларни, айниқса шиша идишларни, кўчиришда турткилар ва зарбаларнинг олдини олиш тадбирлари қурилиши лозим.

    2. Чангсимон материалларнинг (цемент, оҳак, гипс ва б.) юклаш тушириш муолажаларини механикалашган усулда бажариш лозим. Цементни қўлда тушириш ишларини, истисно тарзида, унинг ҳарорати 40 дан юқори бўлмаганда бажаришга рухсат берилади.

    3. Панелларни, блокларни ва бошқа йиғма темирбетон конструкцияларни юклаш ѐки тушириш олдидан монтаж сиртмоқлари кўздан ўтказилиши, қоришма ѐки бетондан тозаланиши ҳамда лозим бўлганда, конструкцияни шикастланмасдан тузатилиши лозим.

    4. Автомобилни экскаваторлар ѐки кранлар воситасида юклаѐтганда, ҳайдовчи ва бошқа шахсларга автомобилнинг соябон билан ҳимояланмаган кабинасида ўтириш тақиқланади. Нақлиѐт воситасини экскаваторлар ѐки кранлар воситасида юклаѐтганда, унга 5 м дан якинроқда одамлар, шунингдек соябон билан ҳимояланмаган кабинада ҳайдовчи ва бошқа шахслар бўлмаслиги лозим.

    5. Нақлиѐт воситаларини юклаѐтганда, ташиладиган юкнинг усти кўприклар остидаги ўтувларнинг, тунеллардаги ўтувларнинг габарит баландликларидан ортиқ бўлмаслиги лозим. Баландлиги 1 м дан ортиқ бўлган юкни илиш учун илувчиларнинг чиқиши ва тушишига нарвон қўллаш лозим.

    6. Таянч тўсинларга эга бўлмаган эстакадалардан фойдаланиб, нақлиѐт воситаларидан юкларни туширишга рухсат этилмайди.


  1. Download 405.89 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling