Н. И. Петров (Ўзр давархитектқурилиш), В. А
Download 405.89 Kb.
|
КМК 3.01.02-00
4-жадвал
Намланишга дучор бўлган нишабли ўра ва хандакларда ишларни, иш бажарувчи (уста) томонидан нишаб грунти ҳолатини диққат билан қараб чиқишдан ҳамда «соябонлар» ѐки дарзлар (қатламланишлар) ошкор бўлган жойлардаги омонат грунтларни тушуриб юборгандан кейингина бажаришга рухсат берилади. Чуқурлиги 1,3м дан ортиқ бўлган чуқурликли ўра ѐки хандакларга ишчиларни тушуриш олдидан нишабларнинг устуворлиги ѐки деворларнинг тиргаклари текширилиши лозим. Қиш вақтида қазилган ўра ва хандаклар илиқ кунлар келиши билан кўздан ўтказилиши, қаров натижаси бўйича эса, нишаб ѐки тиргаклар устуворлигини таъминлаш бўйича тадбирлар қурилиши лозим. Грунтни электр қиздириш билан боғлиқ ишларни бажариш лозим бўлганда, ГОСТ 12.1.012-78 талабларига риоя қилиш лозимдир. Қиздириладиган майдонни ўраб олиш, унда огоҳлантирувчи сигналлар ўрнатиш, тунги пайтларда эса, ѐритиш лозим. Тўсиқ билан қиздирилувчи участка контури орасидаги масофа камида 3 м бўлиши лозим. Кучланиш остида бўлган қиздирилувчи майдон участкаларида одамлар бўлмаслиги лозим. Грунтнинг қиздирилувчи участкасини муваққат электр таъминоти линиясини изоляцияланган симдан тузиш лозим. Электр ускунани ҳар бир ҚМҚ 3.01.02-00 33 - бет кўчиришдан ва электр симларни қайтадан тортгандан сўнг эса, уларнинг созлигини кўздан ўтказиш керак. Грунтни қовға воситасида ўралардан чиқаришда қазишда ишлаѐтганларни ѐпиш учун ҳимоя соябонлар ўрнатиш лозим. Автоўзиағдаргичларга грунтни юклашни орқа ѐки ѐн бўртдан бажариш лозим. Тўғри куракли экскаватор билан грунтни ўйишда ўйиш чуқурлигини иш жараѐнида грунтдан «соябон»лар ҳосил бўлмайдиган қилиб танлаш лозим. Грунтни бир-бирининг кетидан борувчи иккита ва ундан ортиқ ўзи юрар ѐки шатак машиналар (скреперлар, грейдерлар, ғалтак машина, бульдозерлар ва б.) воситасида қазиѐтганда, ташиѐтганда, туширишда, текислашда ва зичлашда улар орасидаги масофа камида 10 м бўлиши лозим. Янгидан кўтарилган таянч деворлар ва фундаментларниннг бўшлиқларини бир томондан тўлдиришни, қабул қилинган шароитларда, усулларда ва тўлдириш тартибида бир томонлама тўлдириш конструкциясининг устуворлигини таъминловчи тадбирлар амалга оширилганидан кейингина амалга оширишга рухсат берилади. Грунтни гидромеханизация усулида амалга ошираѐтганда: гидромониторнинг унинг шаррасининг бир ярим таъсир масофаси чегараларини, шунингдек грунтнинг камида уч кунлик қазилмаси чегараларида мумкин бўлган қулаб тушиш зонасини тегишлича огоҳлантирув белгилари ва ѐзувлари билан белгилаш ҳамда уюмнинг устини ҳимоя қилиш лозим; дастакни (бевосита оператор томонидан) бошқарилувчи гидромонитор шундай жойлаштирилиши керакки, токи гидромонитор кийгизмаси билан қазиш девори орасида камида қазиш чуқурлигича, гидромонитор билан электрузатиш ҳаво линиялари орасида эса, барча ҳолларда камида сув шарраси таъсирининг икки карра узоқлигича масофа мавжуд бўлсин; сувўтказгичлар ва пульпоўтказгичларнинг ихота зонасидан ташқарида жойлаштириш лозим; гидромониторчининг иш жойидан кўпи билан 10 м масофада сувўтказгичда, авария вазиятларида сув узатишни тўхтатиш учун ѐпқич мавжуд бўлиши лозим; ювиладиган грунтнинг қулаш жойларини тўсиб қўйиш ѐки огоҳлантириш белгилари билан кўрсатиб қўйиш лозим; пульпа қабул қилгичнинг зумпфини фақат гидромониторни ва тупроқсургич снарядни ўчиргандан кейингина тозалашга рухсат берилади. яшин вақтида гидромониторни ишлатиш тақиқланади; гидромониторчининг иш жойи қазиш жойидан ҳимоя экрани билан ихоталаниши лозим. Грунтни портлатиш йўли билан қазилаѐтганда, «Саноатконтехназорат» Агентлиги томонидан тасдиқланган «Портлатиш ишларида ягона ҳавфсизлик қоидалари»га риоя қилиш лозим. Грунтни механик зарба усулида юмшатишда одамларнинг юмшатиш жойидан 5 м дан яқинрок жойларда бўлишига рухсат берилмайди. 34 - бет ҚМҚ 3.01.02-00 Download 405.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling