N ўРҚ-387 "Қимматли қОҒозлар бозори тўҒрисида"ги ўзбекистон республикаси


- модда. Акцияларга доир опционни чиқариш шартлари


Download 405.3 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/38
Sana25.01.2023
Hajmi405.3 Kb.
#1122852
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38
Bog'liq
zakon o rynke cennyh bumag uzb

7-
модда. Акцияларга доир опционни чиқариш шартлари 
Акцияларга доир опционни чиқариш шартлари уларнинг муомаласига 
чекловларни назарда тутиши мумкин. 
Агар акциядорлик жамиятининг эълон қилинган акциялари сони олиш ҳуқуқини 
опционлар берадиган акциялар сонидан кам бўлса, мазкур жамият акцияларга доир 
бундай опционларни жойлаштиришга ҳақли эмас. 
Акциядорлик жамиятининг меҳнат жамоаси ва кузатув кенгаши аъзоларига 
мукофотни ѐки рағбатлантириш тўловини акцияларга доир опционлар тарзида бериш 
тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. 
Олиш ҳуқуқини опционлар берадиган муайян турдаги акцияларнинг сони 
акцияларга доир опционлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун 
ҳужжатларни тақдим этиш санасидаги ҳолатга кўра жойлаштирилган ушбу турдаги 
акцияларнинг 5 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. 
Акцияларга доир опционлар акциядорлик жамиятининг устав капитали уни 
таъсис этиш чоғида тўлиқ тўланганидан кейин жойлаштирилиши мумкин бўлади. 


8-
модда. Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг 
чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш 
Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш 
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи 
томонидан эмитентнинг аризаси асосида амалга оширилади. Эмитентнинг аризасига 
қуйидагилар илова қилинади: 
эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор; 
қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи (қимматли қоғозлар оммавий 
жойлаштирилган тақдирда); 
бланка намунаси (ҳужжатли шаклдаги эмиссиявий қимматли қоғозлар 
чиқарилган тақдирда); 
рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланадиган бошқа ҳужжатлар. 
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи 
эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим 
этилган ҳужжатлар олинган санадан эътиборан ўттиз кун ичида давлат рўйхатидан 
ўтказиши ѐки эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан 
ўтказишни рад этиш тўғрисида асослантирилган қарор қабул қилиши шарт. 
Эмиссиявий 
қимматли 
қоғозларнинг 
чиқарилиши 
давлат 
рўйхатидан 
ўтказилаѐтганида эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорнинг 
ҳар бир нусхасида эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилиши давлат 
рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида белги қўйилади ва эмиссиявий қимматли 
қоғозларнинг чиқарилишига берилган рўйхатдан ўтказилганлик рақами кўрсатилади. 
Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун 
тақдим этиладиган ҳужжатларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик эмитент зиммасида 
бўлади. 

Download 405.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling