Namangan davlat universiteti pedagogika psixologiya fakulteti pedagogika nazariyasi va tarixi
Download 227.16 Kb.
|
Pedagogk maxorat majmua 2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Контакт”
Тренингдан кутиладиган натижа: талабалар бир-бирларига мулоқотнинг коммуникатив сифатлари ва уларга қарама-қарши сўзлар билан танишадилар, уларнинг нутқдаги ўрнини аниқлайдилар, бу сўзларнинг маъносини тушунган ҳолда ўз фаолиятларида қўллаш даражасини белгилайдилар.
Машғулотни ўтказиш тартиби. Машғулот қадам-бақадам усули асосида ташкил этилади, яъни машғулот давомида амалга оширилиши керак бўлган ҳар бир иш бир қадам деб олинади ва ҳар бир қадамда талабалар бирон-бир топшириқни бажарадилар. қадам – талабалар ўқитувчи томонидан тарқатма материалда ёзилган сўзларни диққат билан ўқиб чиқишлари ва ҳар бир сўзнинг қаршисига аҳамияти бўйича қарама-қарши бўлган сўзларни ёзишлари зарур: Нутқнинг тўғрилиги – Нутқнинг аниқлиги – Нутқнинг мантиқийлиги – Нутқнинг ифодалилиги – Нутқнинг бойлиги – Нутқнинг софлиги – Нутқнинг жўялилиги – Нутқнинг таъсирчанлиги – қадам – ҳар бир сўзга таъриф бериш лозим. қадам – кичик гуруҳларга бўлиниб, мазкур сўзлар маъносига мос келадиган мисоллар (адабиётдан, ҳаётий) келтириш ва кичик ҳикоячалар тузиш. қадам – гуруҳлар тузган ҳикоялар, келтирилган мисоллар бўйича савол-жавоб ўтказилади. қадам – гуруҳ ишлари баҳоланади. қадам – ўқитувчи машғулотни якунлайди. “Контакт” – жамоавий ҳикоя тузиш тренингининг мақсади: ижодий муҳит ва мулоқотчанликни юзага келтириш орқали эстетик дидни шакллантириш ҳамда оғзаки нутқни ривожлантириш. Машғулотни ўтказиш тартиби: Машғулот аввалида рақамлар ёзилган қоғозлардан биттадан оладилар ва доира шаклида стулларга ўтирадилар. Ўқитувчи талабалар билан тузиладиган ҳикоянинг мавзусини белгилаб олади. Бугунги мавзу: “Кийиниш маданияти”. Машғулот талабалардан бирининг шу мавзу асосидаги ҳикоясидан бошланади. Талаба ҳикоянинг энг қизиқарли жойида сўзлашдан тўхтаб, “Ҳикоянинг давоми ... рақамли талабада” дейди. Рақами кўрсатилган талаба ҳикояни тўхтаган жойидан мавзудан чиқмаган ҳолда давом эттиради. Бу талаба ҳам аввалгиси каби ҳикоянинг энг қизиқарли жойида “Ҳикоянинг давоми ... рақамли талабада” дейди. Мос рақам кўрсатилган талаба ҳикояни жойидан бошлаб давом эттиради. Ҳикояни давом эттириш даврадаги талабаларнинг ҳар бири иштирок этмагунча давом этади. Ўқитувчи талабаларнинг ҳикоялари бир-бирига мантиқан боғлиқ ва мазмунга эга бўлишини кузатиб боради ҳамда мавзудан, мазмундан четга чиқса, тўғрилаб боради. Ҳикоя тўлиқ тузилгач, ўқитувчи миннатдорчилик билдиради ва керакли тавсияларни беради. Кейс юзасидан якуний хулоса Педагогнинг имиджида ташқи кўриниши ҳам, ички дунёси ҳам уйғун бўлиши керак. Кийиниш маданиятига ҳар доим эътибор берадиган нозик дид соҳиблари – педагоглар муомала маданиятига ҳам катта аҳамият бериши шак-шубҳасиздир. Download 227.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling