Namangan davlat universiteti pedagogika psixologiya fakulteti pedagogika nazariyasi va tarixi
Download 227.16 Kb.
|
Pedagogk maxorat majmua 2022
топшириқ. Матн мазмунидан келиб чиқиб, таянч сўзлардан фойдаланган ҳолда касб таълими ўқитувчисининг мулоқот маданияти ҳақида эссе ёзинг.
топшириқ. Ўқитувчи сифатида мулоқотчанлик-коммуникативликнинг қайси компоненти устида ишлашингиз зарурлигини ўзингизга белгилаб олинг. топшириқ. Қуйидаги вазиятга эътибор беринг, таҳлил қилинг. Муаммо ва унинг ечими ҳақида фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг. Сиз талабалар учун энг яхши ўқитувчилардан бирисиз: ҳеч қачон овозингизни кўтармайсиз, талабаларнинг шахсий муаммоларига тушуниб ёндашасиз. Лекин бу ўқув ва тарбия жараёнига яхши таъсир қилмаяпти: талабалар борган сари ўз вазифаларини бажаришдан бош тортишяпти, талабларга қулоқ солишмаяпти. - Бу муаммода гап овознинг баланд ёки пастлигида эмас, зеро паст овозда ҳам ҳаммага эшиттириб гапириш мумкин. Гап – ўзингиз ва қарорларингизга бўлган қатъий ишонч ва буни тасдиқловчи қатьий оҳангдадир. Фаннинг фидойиси бўлиб жон куйдираётганингизга талабаларни ишонтиришингиз ўта муҳим: сиз талабаларнинг келгусида яхши мутахассис бўлиб етишишини ўйлаяпсиз, бунда сизнинг аниқ иш режангиз бор ва сиз унинг сўзсиз бажарилишини талаб қилмоқчисиз. Сиз ҳамма мақтайдиган ўқитувчилар ҳақида нима дейишларини эсланг : “Одатда ҳамма маслаҳат сўраб, “ипакдай мулойим” устоз олдига эмас, балки қатъиятли ўқитувчи олдига боришади. топшириқ. “Жамоавий ҳикоя” методи Кичик гуруҳларга берилган расмлар асосида ҳикоя тузиш вазифаси берилади. Гуруҳ аъзолари раҳбар, рассом, муҳаррир, матн тузувчини ўзлари танлайдилар. Бу метод ҳам мулоқот одоби, бир мақсадда биргаликда ишлаш, бир-бирининг фикрини эшитиш ва ҳурмат қилиш хислатларини тарбиялайди. топшириқ. “Тайёргарлик машқи” методи Гуруҳ жамоага бўлинади. Ҳар бир жамоа аъзосига шеърлар берилади ва қуйидаги тартибда ўқиб бериш вазифаси топширилади: пулемёт тезлигида; арига ўхшаб; совқотган одамдай; робот каби; ёш боладай; қаттиққўл ота-онадай; юмшоқ бувижондай; тошбақа тезлигида; йўлбарс каби (секин ва бирдан тезлашиш ва ҳ.) Энг яхши декламация қилган жамоа аъзоси аниқланади. Download 227.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling