Namangan davlat universiteti pedagogika psixologiya fakulteti pedagogika nazariyasi va tarixi


топшириқ. “Позицион мулоқот” ўйин


Download 227.16 Kb.
bet41/82
Sana30.01.2023
Hajmi227.16 Kb.
#1141334
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   82
Bog'liq
Pedagogk maxorat majmua 2022

топшириқ. “Позицион мулоқот” ўйин методи

Расмий ўйиннинг мақсади: бўлажак ўқитувчининг коммуникатив воситалари диапазонини кенгайтириш, талабалар билан педагогик мулоқотнинг самарали индивидуал услубини излаш.
Мазкур ўйинли технология 3 босқичда амалга оширилади:

  1. босқичда ўқитувчи гуруҳдаги иккита талаба - катнашчини “ўқитувчи- талаба”нинг ўзаро муносабатига оид таниш вазиятлардан бирини кўрсатиб беришни сўрайди. Қолган талабалар ўқитувчи сифатида қолишади. Таниш вазиятлар қуйидагича бўлиши мумкин: “Талаба дарсга келмайди, ўқитувчи уни чақиртиради”, “Гуруҳда ўзлаштириш пасайиб кетди” ва ҳоказо.

Танланган вазият берилган коммуникатив позицияга мос намойиш этилади: ўқитувчи қаттиққўл, расмий-хукмли услубда сўзлайди, “талаба” эса ўзини оқлашга ҳаракат қилади, ўқитувчининг танбеҳини жим эшитади.
Вазият кўрсатиб бўлингандан сўнг: талаба бундай суҳбатдан қандай ҳиссиёт ва таассурот олди, ўқитувчи ўзини қандай ҳис қилди, мазкур вазият гуруҳда қандай фикр уйғотди деган саволларнинг умумий муҳокамаси ўтказилади.
Аслида давомати ва ўзлаштириши яхши, лекин ушбу вазиятда “муаммоли талаба” ролида чиққан талаба кўпинча кескин таъсир чоралари, буйруқ оҳанги охир-оқибатда нофаоллик, тушкунлик ва баъзан жаҳлдорликка ҳам олиб келишини таъкидлайди.
Гуруҳ қатнашчилари талабалар билан фақат авторитар услубда мулоқот қилиш педагогик мақсадга эришиш учун самарасиз деган фикрга тўхталди.

  1. босқичда ҳам ўқитувчи -талаба мулоқоти вазияти олинади, лекин роллар алмашади, коммуникатив позициялар ўзгаради. Гарчи талаба ўзини такаббур, манман ва ғашга тегадиган даражада тутса ҳам “Ўқитувчи” ролидаги қатнашчига овоз оҳангини ўзгартириш таклиф қилинади. 2-босқич натижаларининг жамоавий муҳокамаси ўқитувчининг талабага боғлиқликвазияти нима сабабдан юзага келиши, уни қандай олдини олиш ва бартараф этиш мумкинлиги таҳлилига бағишланади.

  2. босқичда юқоридаги вазиятлар мисолида талаба билан психологик тўлақонли мулоқотни ўрнатишга кўмаклашувчи усул ва воситаларни аниқлаш, шу билан бирга педагогик бошқарув позициясини амалга ошириш назарда тутилади.

  3. Гуруҳ ўқитувчининг талабалар билан суҳбатини қандай бошлаши, қандай гапириши ва қандай фразалардан фойдаланиши, бу суҳбат қандай руҳда олиб борилиши зарурлигини муҳокама қилади.


  1. Download 227.16 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling