Namangan davlat universiteti pedagogika psixologiya fakulteti pedagogika nazariyasi va tarixi


Ёш ўқитувчиларга тавсияларни ўқинг, яна нималарни қўшиш мумкинлигини ўйлаб


Download 227.16 Kb.
bet38/82
Sana30.01.2023
Hajmi227.16 Kb.
#1141334
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   82
Bog'liq
Pedagogk maxorat majmua 2022

Ёш ўқитувчиларга тавсияларни ўқинг, яна нималарни қўшиш мумкинлигини ўйлаб кўринг.

  • Ўқувчилар билан алоқа боғлашга жамият манфаатларидан келиб чиқиб талаблар қўйиб бориш.

  • Ўқувчилар билан самарали ўзаро ҳамкорлик қилиш учун ўз шахсини улар билан тенг қўйиши.

  • Ўқитувчи ва ўқувчилараро муносабатларда ўзаро ҳурматга асосланган мақсадли алоқа ўрнатиш лозим. Ўқитувчи ҳар бир ўқувчи шахсини ҳурмат қилиши, ўз тенгдошлари орасида ўзига ишонч ҳосил қилиши ва ўқувчиларда яхши сифатларни ривожлантириши муҳим.

  • Ўқитувчи баъзан ўз мавқеини, имкониятини, ғамхўрлигини намойиш қилиши ҳам зарур.

  • Ўқитувчининг ўқувчилар билан алоқасини самараси доимо ўқувчилар нутқ фаолиятини ўстириш, ўз нутқини ривожлантириш, фойдасиз вақт сарфини камайтириш, алоқалар сонини кўпайтириш (савол, жавоб) асосида олиб борилса мақсадга мувофиқ.

  • Арзимаган камгина муваффақият учун болаларни сахийларча мақташ зарур (ўқувчилар жамоасида мақташ, камчиликларни эса ўқувчининг ўзига алоҳида айтиш).

  • Агар сиз ўқувчилар билан ишни бошлаганингиздан кейин ҳам умидли ўзгаришлар бўлмаса ҳам, уларга ўзларининг камчиликларни ва эътирозингизни айтмаслигингиз даркор. Сизнинг асосий вазифангиз – ўз мўлжалингизга ота-оналарни ҳам йўлдош қилишга ва ҳамфикр бўлишга қаратилиш керак.

  • Ёш ўқитувчи ўқувчи ёки ота-она билан ўзаро бир фикрга кела олмаслик малакаси етишмаслиги ёки бир масала тўғрисида бир фикрга кела олмаслиги ё малакасиз суҳбатлар асосида самарага эриша олмайди. Шунинг учун суҳбат икки томонга ҳам қизиқарли бўлиши ва вазифани ҳам ўқитувчи ўзи ҳал этиши керак.

    Коммуникатив қобилиятни ривожлантирувчи машқлар.
    Мулоқот-ҳаракат туйғу, фикр-мулоҳаза, ички кечинмаларни ўзгалар билан ўртоқлашиш демакдир. У шахс фазилатлари, ички “мен”ининг энг яхши қирраларини намоён қилувчи ижод шаклидир. Айрим кишилардаги ўзига хосликлар у билан мулоқотни осон ва ёқимли қилиши, бошқалари эса аксинча одамларни ўзидан бездириши сир эмас. Қуйидаги матнда айнан мулоқот маданияти ҳақида сўз юритамиз.


    1. Download 227.16 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   82




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling