Наманган давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/31
Sana23.12.2022
Hajmi0.78 Mb.
#1046053
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
millij hunarmandchilik vositasida talabalarda tadbirkorlik konikmalarini rivozhlantirishning pedagogik shart-sharoitlari

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Т.Файзуллаев 
Илмий даражалар берувчи 
илмий кенгаш раиси, с.ф.д., профессор 
Ҳ.Ё.Нажмиддинова 
Илмий даражалар берувчи 
илмий кенгаш илмий котиби, п.ф.н., доцент 
Т.А.Эгамбердиева 
Илмий даражалар берувчи илмий 
кенгаш қошидаги илмий семинар 
раиси, п.ф.д., профессор 



КИРИШ (Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) 
Диссертация 
мавзусининг 
долзарблиги 
ва 
зарурати. 
Жаҳон 
амалиётида тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришнинг иккита 
етакчи йўналиши мавжуд. Биринчи йўналиш – амалий тажриба воситасида 
тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш. Иккинчи йўналиш доирасида 
ишчанлик сифатларини ривожлантириш махсус ташкил этилган (ўқув, 
меҳнат, тадбиркорлик) фаолият шароитида амалга оширилади
1
. Ривожланган 
мамлакатларда ҳозирги вақтда талабаларда тадбиркорлик сифатларини 
шакллантириш муаммосига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 
АҚШ, Англия, Франция каби давлатлар педагог ва тадбиркорлари 
Ирландиялик иқтисодчи Richard Cantillonнинг иқтисодий фанларда 
тадбиркорлик концепциясини
2
оммалаштирди.
Дунёнинг ривожланган давлатлари, хусусан, Буюк Британия таълим 
тизимида тадбиркорлик таълимини жорий этишнинг тўртта модели: 
фаолиятга йўналтирилган, ўқув фани сифатида, модулли ёндашув ҳамда 
умумтаълимий ёндашув ишлаб чиқилган. Францияда эса таълим сифатини 
ошириш, шу жумладан, ўқувчи-талабаларни тадбиркорликка тайёрлаш 
тизимини 
яхшилаш 
давлат 
органлари 
қарорлари, 
олимларнинг 
тадқиқотлари, жамоат арбобларининг чиқишларида алоҳида кўрсатиб 
ўтилади. Сифатли иқтисодий таълимни амалга ошириш зарурати 1985 
йилда Францияда қабул қилинган “Келажак таълими” деб номланган 
ҳукумат дастурида алоҳида қайд этилган. 
Ўзбекистон 
Республикасида 
амалга 
оширилаётган 
иқтисодий 
ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ёшларни бозор иқтисодиёти 
муносабатларида фаол иштирок этишга тайёрлаш муҳим вазифалардан 
биридир. Республикамизнинг жаҳон ҳамжамияти мамлакатлари сафидан 
муносиб ўрин эгаллаши, ривожланган давлатлар билан тенглик тамойили 
асосида ўзаро ҳамкорликка эришишида, талаба-ёшларнинг иқтисодий 
ижтимоийлашуви ҳамда тадбиркорлик фаолиятини самарали йўлга қўйиши 
катта аҳамият касб этади.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта 
устувор 
йўналиши 
бўйича 
Ҳаракатлар 
стратегиясининг 
“Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш” деб номланган 
учинчи йўналишида макроиқтисодий барқарорликни мустахкамлаш, хусусий 
мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқейини янада кучайтириш, 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш каби қатор 
вазифалар белгилаб берилган
3
. 2012 йил 2 майдаги “Тадбиркорлик фаолияти 
1
Д.Дьюи Психология и педагогика мышления. HOW WE THINIC// Пер. с англ. Н.М.Никольский: Ред. 
Ю.С.Рассказова. – М.: Лабиринт, 1999. – 186 с. 
2
M.John Ivancevich, Peter Lorenzi, Steven J.Skinner with Philip B. Crosby “Management. Quality and 
Competitiveness” Richard D. Irving, inc., 1994. 
3
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони. – Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.



эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” ги Қонунда “Тадбиркорлик 
фаолияти – субъектлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга 
ошириладиган ташаббускорлик фаолиятидир”, деб таъриф берилган
4


Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling