Наманган давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/31
Sana23.12.2022
Hajmi0.78 Mb.
#1046053
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31
Bog'liq
millij hunarmandchilik vositasida talabalarda tadbirkorlik konikmalarini rivozhlantirishning pedagogik shart-sharoitlari

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқотнинг назарий ва 
амалий натижалари 2010-2018 йиллар давомида 5 та халқаро ва 4 та 
республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамалардан ўтказилган. 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация 
мавзуси бўйича жами 20 та илмий иш, жумладан Ўзбекистон Республикаси 
Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертациялари асосий 
илмий натижаларини чоп этиш тавсия қилинган илмий нашрларда 9 та 
мақола, шундан, 8 таси республика, 1 таси хорижий журналда нашр этилган.


10 
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, учта боб
хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан 
иборат. Диссертациянинг матни 137 саҳифани ташкил этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Диссертациянинг 
Кириш 
қисмида 
тадқиқотнинг 
долзарблиги 
асосланган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети 
аниқланган, ишнинг фан ва технологияларни ривожлантиришнинг муҳим 
йўналишларига мослиги кўрсатилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги, амалий 
натижалари, натижаларнинг ишончлилиги, назарий ва амалий аҳамияти, 
натижаларнинг амалиётга жорий этилиши, эълон қилинганлиги, ишнинг 
тузилиши борасида маълумотлар келтирилган. 
Диссертациянинг биринчи боби “Миллий ҳунармандчилик ҳамда 
тадбиркорлик фаолиятининг назарий-методологик асослари” деб 
номланиб, унда тадбиркорликнинг мазмун-моҳияти, ташкилий шакллари, 
ривожланиши ва асосий қоидалари, миллий ҳунармандчилик турлари, унинг 
ривожланиш тарихи ва жамият ижтимоий ҳаётида тутган ўрни ёритиб 
берилган. Миллий ҳунармандчилик воситалари асосида талабаларда 
тадбиркорлик 
кўникмаларини 
шакллантириш 
мамлакат 
иқтисодий 
ўсишининг ҳамда ўрта мулкдорлар синфини истиқболли ривожлантиришнинг 
муҳим омили сифатида нафақат жамиятнинг миллий ва маънавий 
салоҳиятини оширишга кўмаклашади, балки миллий бойликни кўпайтириш, 
иқтисодиётнинг жаҳон тизимига уйғунлашуви ҳамда ижтимоий-сиёсий 
барқарорликни таъминлайди. 
Тадбиркорлик 
кўникмаси 
инсонда 
мавжуд 
ташаббускорлик, 
ташкилотчилик, 
новаторлик, 
иқтисодий 
ҳавфдан, 
жавобгарликдан 
чўчимаслик хислатларининг бирлигидан фойдалана олиш қобилиятидир. 
Тадбиркорликнинг муҳим белгилари ёки амал қилиш принциплари 
қуйидагича: 
1. Мулкий муносабатларнинг иштирокчиси бўлиш, ишлаб чиқариш 
омилларининг барчасига ёки баъзи бирига ва яратилган товарларга эгалик 
қилиш. 
2. Иқтисодий эркинлик, хўжалик фаолияти турини танлаш, уни 
ресурслар билан таъминлаш, олди-сотди ишларини юритиш, ишлаб 
чиқаришни бошқаришда эркинлик. 
3. Иқтисодий хатти-ҳаракатлар учун маъсулиятни ўз зиммасига олиш
иш натижасига жавоб бериш, таваккаллик қилиб иш юрита олиш, иқтисодий 
хатарли ишга қўл уриш. 
4. Фойда олишга интилиш, фойдага эришиш чора-тадбирларини кўриш, 
олган фойдасини ўз билганича ишлатиш. 
5. Тижорат сирига эга бўлиш; бизнесга оид ва ўзгаларга ошкор 
этмайдиган маълумотларни сир тутиш. 


11 
6. Рақобат курашида қатнашиш; бозорда амал қилувчи қоидаларга риоя 
қилган ҳолда ҳалол рақобатда қатнашиб, унинг ғирром, ёввойи усулларидан 
воз кечиш. 
7. Ҳалоллик билан иш юритиш, қаллоблик, ғирромлик ва алдамчиликка 
мойил бўлмаслик обрў (имидж)га эга бўлиш, бошқаларга ишониш. 
Тадбиркорликнинг кўринишларидан бири ҳунармандчиликмиллий-
анъанавий майда товар ишлаб чиқариш, оддий меҳнат қуроллари ёрдамида 
якка тартибда ва қўл меҳнатига асосланган саноат тури; шундай маҳсулотлар 
тайёрланадиган касбларнинг умумий номи ҳисобланади. 
Талаба-ёшларни 
миллий 
ҳунармандчилик 
фаолиятига 
тайёрлаш 
натижасида уларда қуйидагилар таркиб топади: 
1) оила равнақи учун кўпроқ даромад келтириш, бойлик тўплаш; 
2) устозлар тажрибасидан унумли фойдаланган ҳолда мустақил фаолият 
кўрсатишга интилиш; 
3) фаолият жараёнида эркин, ижодкор, ташаббускор бўлиш; 
4) тадбиркор сифатида ўз хўжалигини мустақил бошқариш. 
Тадбиркор-ҳунарманд бўлмоқ учун туғма қобилиятга эга бўлиш керак, 
деган фикр кўп вақтдан бери ҳукм суриб келди. Аммо эндиликда, бозор 
иқтисодиёти шароитида, ҳар ким ҳам тадбиркор бўлиши мумкинлиги ўз 
исботини топмоқда. 
Диссертациянинг иккинчи боби “Миллий ҳунармандчилик восита-

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling