Наманган давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/31
Sana23.12.2022
Hajmi0.78 Mb.
#1046053
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
millij hunarmandchilik vositasida talabalarda tadbirkorlik konikmalarini rivozhlantirishning pedagogik shart-sharoitlari

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-
нинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот иши республика 
фан ва технологиялари ривожланишининг I. “Демократик ва ҳуқуқий 
жамиятнинг маънавий-аҳлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион 
иқтисодиётни ривожлантириш” устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ёшларни тадбиркорлик 
кўникмаларини эгаллашга тайёрлаш, уларга замонавий шароитда кичик 
бизнес ва тадбиркорликка оид билимларни ўргатиш лозим. Бу эса уларнинг 
мамлакат иқтисодий барқарорлиги ва тараққиётини таъминлаш учун меҳнат 
қилиши, ўз вақтини фойдали ишларга сарфлашига кўмаклашади.
Иқтисодий тарбия, ҳунармандчилик воситасида ижодкорлик ва 
мустақил таълимни ривожлантириш муаммолари хорижий олимлардан 
К.McConnel, S.Brew, Wood Robin, Macqueen W.M., Schnepp, J.Gerald, 
R.Howard кабилар томонидан ўрганилган. 
МДҲ 
олимларидан
И.Л.Тимонина, 
И.В.Жижина, 
А.А.Филозоп, 
Е.И.Пакулова 
кабиларнинг 
тадқиқотларида 
миллий 
ҳунармандчилик 
масалалари умумий тарзда ёритилган. Э.М.Пешерова
ўз тадқиқотларида 
Ўрта Осиё ҳудудидаги бадиий ҳунармандчилик, хусусан, Қадимги ва Ўрта 
асрлардаги кулолчилик тарихини таҳлил қилган.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг назарий асослари ва уни 
ривожлантириш 
муаммолари 
ўзбекистонлик 
олимлар 
Б.Ю.Ходиев, 
И.А.Бакиева, А.Ё.Остонов, С.Пармонов, Қ.Ҳ.Муфтайдинов, Н.С.Касимова, 
М.С.Қосимова кабилар; талаба ва ёшларда иқтисодий билим ва 
тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик хусусиятлари
Н.А.Камалова, С.Бобоқулов, Р.Р.Ҳакимов ва А.Б.Низамов ва бошқалар; 
ҳунармандчилик ва тадбиркорликнинг маълум жиҳатлари илмий холислик, 
тарихийлик нуқтаи-назаридан Ҳ.З.Зиёев, Ғ.А.Аҳмаджонов, Ҳ.Н.Бобобеков, 
Ш.Х.Воҳидов, Қ.Ражабов, Н.Абдураҳимова, З.Э.Азимова, М.Б.Артиқова,
Х.Т.Азизов, Г.А.Агзамова ва бошқаларнинг тадқиқотларида ўрганилган. 
Психолог 
олимлардан
Г.И.Шчукина, 
М.Г.Давлетшин, 
Э.Ғ.Ғозиев, 
В.М.Каримова, Р.И.Суннатова, З.Т.Нишонова ва бошқалар муаммонинг 
психологик жиҳатларини тадқиқ этган бўлсалар, педагогик фасилитация 
масалалари
эса П.Нумми, Д.Йўлдошева, Н.М.Эгамбердиева кабиларнинг 
ишларида ёритилган. 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling