Наманган давлат университети
КИРИШ Ушбу дастур 13.00.01 – Педагогика назарияси .Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича таянч докторантурага кирувчилар учун
Download 54.67 Kb. Pdf ko'rish
|
13 00 01 педагогика назарияси педагогик таълимотлар тарихи
КИРИШ
Ушбу дастур 13.00.01 – Педагогика назарияси .Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича таянч докторантурага кирувчилар учун мўлжалланган бўлиб, Давлат таълим стандартлари талаблари асосида тузилган. Дастурда Педагогика назарияси ва тарихининг мустақил соҳасини ўзида мужассамлаштирган: педагогика назарияси, педагогика тарихи ва педагогик маҳорат каби фанларининг шаклланиши ва ривожланиши, мақсад ва вазифалари, предмети, илмий-тадқиқот методлари, шахс ривожланиши ва унга таъсир этувчи омиллар, ягона педагогик жараѐн ва унинг моҳияти, дидактика (таълим назарияси), таълим жараѐни қонуниятлари ва тамойиллари, таълим мазмуни, таълим методлари ва воситалари, таълимни ташкил этиш шакллари, талабгорларнинг билим,кўникма ва малакаларини ташхис этиш, тарбия жараѐни мазмуни, моҳияти, қонуниятлари, тамойиллари, тарбиянинг умумий методлари, тарбия турлари мазмуни,моҳияти, мақсад ва вазифалари, шакл, метод ва воситалари, таълим муассасаларини бошқариш, коррекцион педагогика асосларини ўз ичига қамраб олади. Педагогика назарияси ва тарихи босқичлари, тамойиллари, йўналишлари, қонуниятларнинг ўзига хос эканлиги тўғрисида талабгорларга чуқур билимлар бериш ўқув фанининг асосий мақсадидир. Ушбу мақсадга эршиш йўлида қуйидаги вазифаларни бажариш кўзда тутилган: -педагогика фани, унинг предмети, методологияси, илмий-тадқиқот объекти, методлари. «Таълим тўғрисида Қонун».Таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлиги. Узлуксиз таълим. Педагог кадр тавсифномаси. Педагогика фанининг мақсадига кўра тармоқлари, бошқа фанлар, шу жумладан фалсафа, психология фанлари билан алоқаси. Педагогик антропология. Шахс, таълим ва тарбия. Хорижий мамлакатлардаги тарбияга қисқача изоҳ. Ягона педагогик жараѐн. Дидактика – таълим назарияси. Дидактик принциплар (тамойиллар). Ўқитиш жараѐни, ўқитишнинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи вазифалари. Таълимнинг психологик, физиологик асослари. Таълимда илмийлик, изчиллик, мувофиқлик, ижодийлик ва бошқа принциплар. Таълим жараѐнида мотивация. Таълим методлари, воситалари ва технологиялари. Умумий ва хусусий методлар. Ўқувчиларни мустақил фикрлашга қаратилган метод ва технологиялар. Метод танлаш ва мотивация. Ўқув адабиѐтлари ва уларнинг турлари. Электрон ўқув адабиѐтлари. Таълим турларининг ўзига хос хусусиятлари. Педагогик технологиялар. Таълим шакллари. Таълимни ташхис этиш. Тарбия назарияси. Тарбия жараѐни, муҳити(социум), тарбия принциплари, тарбияга қўйиладиган талаблар. Тарбия метод ва технологиялари. Миллий тарбия масаласи. Тарбия турлари. Тарбия ва миллий ғоя. Тарбия ва маънавият. Оила тарбияси. -Ўзбекистон Республикасида таълим тизими. Ўзбекистон Республикаси таълим тизими. Таълим соҳасидаги давлат сиѐсатининг асосий принциплари. Таълимни бошқаришга ваколатли давлат органлари. Таълим муассасаси, уни бошқариш. Бошқарувда васийлик ва ҳомийлик масалалари. -ижтимоий педагогиканинг тиббий-психологик, социологик, маданий- тарихий, этнографик ва фалсафий негизлари. Ижтимоий педагогиканинг муаммолари ва уларнинг турли тарихий даврларда ҳал этилиш йўллари. Ҳозирги шароитда ижтимоий педагогиканинг мустақил фан сифатида ривожланиши. -мактабгача педагогиканинг предмети ва вазифалари; мактабгача таълим ѐшидаги болаларнинг тарбияси ва ривожланиши. -тарбиявий ишлар методикасининг предмети, мақсади ва вазифалари, тарбиявий ишларда системалилик, тарбиявий ишларнинг таъсирчанлигини баҳолаш тамойиллари, мактабда ўз-ўзини бошқаришни ривожлантириш методикаси, тарбиявий жараѐнни бошқариш, тарбиявий ишларни режалаштириш ва таҳлил қилиш; -педагогик технология тушунчаси ва таърифи: педагогик технологиялар, ўқув жараѐни, ўқув муассасаларида ўқув жараѐнини ташкил этишнинг янги метод ва шаклларига қўйиладиган замонавий талаблар. Таълим жараѐнида педагогик технология: ўқувчи шахсига йўналтирилган технология, муаммоли ўқитиш, дастурли ўқитиш, ўқитишнинг ахборот технологияси, муаллифлик технологияси, ўқитишнинг такомиллашиб бориш технологияси, ўйинли технологиялар, модул технологияси, интерактив технологиялар, билимларни назорат қилиш технологияси. Технологик карта. Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг мухим шарти. Таълим-тарбия жараѐнини модернизациялашнинг асосий мақсад ва вазифалари. Таълим-тарбия жараѐнини модернизациялаш омиллари. Узлуксиз таълим тизимида таълим-тарбия жараѐнини модернизациялаш Миллий дастурлари. Таълим-тарбия жараѐнини инсонпарварлаштириш ва демократлаштириш. Таълим-тарбия жараѐнининг узлуксизлиги ва изчиллиги. Давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг хамма учун очиқлиги. Таълим- тарбия жараѐнини индивидуаллаштириш ва табақалаштириш. Узлуксиз таълимда билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш. Узлуксиз таълим тизимида давлат ва жамоатчилик бошқарувини уйғунлаштириш. Педагогик лойихалашнинг концептуал асослари. Педагогик лойихалаш шакллари.Педагогик лойиҳашнинг психологик асослари.Педагогик лойихалашнинг тамойиллари.Педагогик обектларни лойихалашга доир харакатлар тартиби ва тавсифи. Таълим тизимини лойихалаштириш. «Авесто» энг қадимги ѐзма ѐдгорлик сифатида.Абдуқодир Шакурий ва Абдулла Авлонийларнинг ҳаѐти ва ижодий фаолияти. Жанубий Кореяда таълим тизими Абдураҳмон Жомийнинг таълимий- ахлоқий қарашларида етук инсон тарбияси мазмуни, шакл ва услуби Туркистон ўлкасида ўтказилган ислохатлар асосида қандай мактаблар ташкил қилинди. Японияда таълим тизими. Бухоро амирлиги, Қўқон хонликларида таълим-тарбия, мактаб, фан ва маданият. Моварауннаърда тарбия ва мактаб.Янги усул мактабларининг пайдо бўлиши.Қадимги Юнонистон ва Рим давлатларида таълим-тарбия. Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаѐти ва ижтимоий фаолияти.Туркистонда жадидчилик харакати. Мустақиллик йилларида. Ўзбекистонда кадрлар тайѐрлаш соҳасидаги ислохотлар ва унинг ўзига хос томонлари. Ўзбекистонда илм-фан ва маданият. ―Таьлим тўғрисида‖ги қонун ва Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури: мақсади, тузилиши, ўзига хос хусусиятлари. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиѐевнинг 2017 йил 20 апрелдаги ―Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари‖ тўғрисидаги ПҚ- 2909-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси‖ ПФ-4947-сонли фармонининг мазмун-моҳияти. Download 54.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling