Наманган муҳандислик-қурилиш институти


-мавзу. Инновацияларнинг иқтисодий аҳамияти


Download 386.5 Kb.
bet11/22
Sana18.01.2023
Hajmi386.5 Kb.
#1099551
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
Bog'liq
1.5A230102 -Иқтисодиёт

16-мавзу. Инновацияларнинг иқтисодий аҳамияти
Корхонанинг инновацион салоҳияти. Инновацияларнинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни. Корхонанинг инновацион салоҳияти ва унинг элементлар. Инновацияларни молиялаштириш манбалари. Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси, уни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича мувофиқлашган ишчи гуруҳи. Инновацион фаолиятни ахборот таъминоти. Кадрлар таъминоти. Давлат илмий техник дастури ва уни бажарилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг тизими. Қонунчилик. Интеллектуал мулк хуқуқини ҳимоялаш тизими.


17-мавзу. Инновацияларнинг соҳалар бўйича турлари.
Хизматлар соҳасидаги инновациялар. Маркетинг инновациялари. Нархларни шакллантиришдаги инновациялар. Ташкилий ва бизнесни юритишдаги инновациялар. Жараёнлар бўйича ва маркетинг инновациялари ўртасидаги фарқ.


18-мавзу. Илмий техника тараққиёти ва уни бошқариш
Илмий техника тараққиётини бошқаришнинг давлат сиёсати, моҳияти ва унинг бош мақсади. Илмий техника тараққиётини бошқаришнинг ҳуқуқий асослари. Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни бошқарув механизми. Давлат илмий техника дастури устувор йўналишлари. Иқтисодиётнинг тармоқ корхоналари фаолиятини ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича давлат дастурлари. Илмий-тадқиқот ишларининг тартибга солиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Қонунлари, Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонуни. Ҳуқуқ эгасидан қўшимча рухсатнома олмасдан дастурнинг мақсадига мувофиқ равишда ишлашини таъминлаш. Халқаро илмий тадқиқот ишлари ва уларнинг ҳуқуқий муҳофазаси.


19-мавзу. Интеллектуал капитал, интеллектуал мулкни шакллантириш ва бошқариш
Интеллектуал капиталнинг моҳияти ва таркибий тузилиши. Инсондаги интеллектуал қобилият. Инсоннинг ривожланиши, билим олиши, ихтиро қилишига табиий интилиши ва ижоди маҳсулидан иқтисодий самара олиши. Ижодий салоҳият. Жаҳон-молиявий иқтисодий инқирози шароитида иқтисодий рағбатлантиришнинг энг мақбул усули. Интеллектуал салоҳият натижаларига ва мулкчилик ҳуқуқига эга бўлиш. Интеллектуал ижод натижалари. Интеллектуал мулкни тижоратлаштиришнинг моҳияти ва амалга ошириш босқичлари. Интеллектуал капиталнинг қиймат модели. Интеллектуал мулкни инновацияга айлантириш жараёни. Интеллектул мулкни яратиш, баҳолаш, ҳуқуқий муҳофазасини таъминлашнинг ўзига хос жиҳатлари. Интеллектуал мулк ва бошқа фан-техника фаолияти объектлари. Ихтиро, патент, саноат намуналари, товар белгилари ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш. Интеллектуал мулк объектларини муҳофазалаш. Интеллектуал мулк фуқаролик ҳуқуқининг кичик соҳаси сифатида. Патент ҳуқуқи ва фуқаро муносабатлари иштирокчиларининг индивидуаллаштириш воситаларини муҳофазалаш. Ноанъанавий объектларни муҳофазалаш. Муаллифлик ҳуқуқи ва саноат мулки. Интеллектуал мулкни бошқариш тизими. Мулкий муносабатларни келтириб чиқарувчи ҳолатлар, Ўзбкистонда интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофазалаш соҳасидаги амалдаги қонунчилик. Халқаро шартномалар ва келишувлар.



Download 386.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling