23-мавзу. Саноат намуналари, бренд ва селекция ютуқлари
инновацион ривожланишнинг бошқарув объекти сифатида
Саноат намунасининг моҳияти. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ саноат намунасининг янгилиги, ўзига хослиги ва саноатда қўлланилиши унинг патентга лаёқатлилик шартлари. Саноат намунасининг эстетик ва эргономик хусусиятларини белгиловчи муҳим белгилари мажмуи. Устуворлик санаси. Бренд ва брендинг сиёсати. Товар белгиларини ҳуқуқий муҳофазаси. Интеллектуал мулк объекти. Товар белгисининг ўзига хос хусусияти унинг товар ва хизматлар бозоридаги бажарадиган роли. Ўзбекистонда товар белгилари билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган муносабатлар. “Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисида” ги қонун. Товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси)нинг ҳуқуқий муҳофазаси. Жаҳон-молиявий иқтисодий инқирози шароитида товар белгиси эгасининг ҳуқуқларини бузилиши. Ўсимликларнинг янги навлари. Янги зотлар ва селекция ютуқлари. Нав ва зотлар. Ўзбекистонда селекция ютуқларига ҳуқуқлар патент ёки гувоҳнома бериш тартиби. Селекция ютуғига патент бериш. Селекция ютуғининг янгилигини аниқлаш. Экспертиза ва давлат синовлари. Давлат патент идораси. Нав ёки зот тўғрисида тегишли хулосани тақдим этиш. Жаҳон-молиявий иқтисодий инқириози шароитида селекциячининг муаллифлик хуқуқи. Патент ёки гувоҳнома бериш ҳақидаги талабнома. Селекция ютуғидан патент эгасининг рухсати билан лицензия шартномаси тузиш.
3-БЎЛИМ. БИЗНЕС РЕЖАЛАШТИРИШ
24-Мавзу. Корхона фаолиятида бизнес-режалаштириш
Корхона ва унинг ишлаб чиқариш фаолияти-режалаштириш объекти сифатида. Стратегик режалаштириш жараёни. Стратегик мақсадни танлаш. Стратегик мақсадларга таянган моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларини шакллантириш. Илмий асосланган режалаштириш. Режалаштиришнинг иккита асосий муаммолари. Режалаштиришнинг миқдор ва сифат, ҳажм ва солиштирма кўрсаткичлари. Бозор муносабатлари шароитида корхона фаолиятини режалаштириш ва тартибга солиш. Тартибга солишнинг мақсадлари. Жорий фаолиятни тартибга солиш. Давлат томонидан тартибга солишнинг асосий йўналишлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |