Хотира турлари қуйидагича бўлиши кузатилган.
1.Психик фаолликка қараб ҳаракат хотираси, эмоционал хотира, образ хотираси ва сўз-мантиқ хотираси деб фарқланади.
2. Фаолият мақсадига қараб ихтиёрий ва ихтиёрсиз хотира турларига эга.
3. Эслаб қолиш ва унутиш муддатига кўра қисқа муддатли, узоқ муддатли ва оператив хотира турларига бўлинади.
Хотиранинг турли хиллари: айрим касб эгалари учун ҳаётий профессионал касбий аҳамиятга эга. Масалан, ҳаракатни эслаб қолиш гимнаст-акробат, раққоса учун, тасвирни, образни эслаб қолиш рассом, ҳайкалтарош, терговчи, конструктор учун, мазмунни эслаб қолиш ёзувчи, шоир, ҳофиз учун ўта зарурдир.
Эсда сақлаш ва унутиш тезлигига қараб одамларни тўрт гуруҳга ажратиш мумкин:
Тез эсга олади, секин унутади.
Секин эсга олади, секин унутади.
Тез эсга олади, тез унутади.
Секин эсга олади, тез унутади.
Хотира кишининг билим, касб ҳунар эгаллашида катта аҳамиятга эга. Шунингдек, одамларни хотира сифати ва турига қараб ҳам фарқлаш мумкин. Масалан, образ хотираси, сўз-мантиқ хотираси, ҳис-ҳаяжонга тааллуқли эмоционал хотира сингари хилларини фарқлаш мумкин.
Ўз-ўзини текшириш учун савол ва топшириқлар.
Психик ҳодисалар нима?
Диққат ва уни турларини айтинг.
Сезги, идрок, тафаккур ва унинг оламни билишдаги аҳамияти.
Хаёл ва унинг турлари
Хотира ва унинг аҳамияти
Тафаккур ва тафаккур операциялари.
Таянч сўз ва иборалар:
Оламни акс эттириш. Психик жараёнлар. Сезги. Идрок. Тафаккур. Тафаккур турлари. Хотира. Хаёл. Ижодий хаёл (фантазия) ва унинг аҳамияти.
А д а б и ё т л а р
Умумий психология. А. В. Петровский таҳр. Т.1992.
Гримак Л. П. Резервў человеческой психики. М.1989.
Казаков В.Г. Психология. М.1989.
4./озиев Э. Психология. Т. 1994.
5./озиев Э. Олий мактаб психологияси. Т.1997
Do'stlaringiz bilan baham: |