Наманган мухандислик педагогика институти


МВ: Турли ёш даври учун хос булган етакчи фаолият турини айтиб беринг


Download 1.05 Mb.
bet25/43
Sana16.06.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1509201
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   43
Bog'liq
443e434bedb560a7da76eec767f7adaa Психология (Муаммоли маъруза матни)

МВ: Турли ёш даври учун хос булган етакчи фаолият турини айтиб беринг.

Д. И. Фельдштейн бошка тадкикотчилардан фаркли равишда ус-мирлик даврини уч боскичга ажратади: Биринчи – боскич – (10-11ёш) узига муносабатни кашф килишдан иборат булиб, узини шахс сифатида хис килиш ва катъий карорга келиш билан якунланади. Иккинчи–боскич (12-13 ёш) бир томондан узини шахс сифатида тан олиш, иккинчи томондан узига салбий муносабатда булишдир. Учинчи–боскич(14-15 ёш) тезкорлик, узини – узи бахолашга мойил-лик билан фаркланади.




Ўз-ўзини текшириш учун саволлар.



  1. Ёш ва педагогик психология предмети.

  2. Психик ривожланиш ва ёш даврларининг таснифи.

  3. Ёш даврларини табакалаштириш назариялари.

  4. Етакчи фаолият тури нима?



Таянч суз ва иборалар:

Ривожланиш. Ёш даврлари. Генетик назария. Биогенетик назария. Социогенетик назария.


Адабиётлар.

  1. Возрастная и педагогическая психология, под ред. М.В. Гамезо. М.1982.

  2. Возрастная и педагогическая психология, под ред. А.В. Петров-ского. М.1988

  3. Психология. Под.ред. Н.М.Мельникова. М.1989.

  4. Гозиев Э. Психология. Т.1994.

11-МАЪРУЗА. Ўсмирлик даврининг психологик хусусиятлари.


Режа:

  1. Усмирларнинг анатомик-физиологик ривожланиши хусусиятлари.

  2. Акселерация назариялари ва усмирлик ёши.

  3. Усмирлик ёшида шахс сифатларининг шақлланиши.

  4. Усмирларнинг укув фаолияти.

  5. «Тарбияси кийин» усмирлар ва улар билан ишлаш.

Болалар ривожининг 11-12 ёшдан 14-15 ёшларгача булган даври – усмирлик ёши деб айтилади.


Ўсмирлик инсоннинг балогатга етиш даври булиб, узига хос хусусияти билан камолотнинг бошка погоналаридан кескин фаркланади. Усмирда руй берадиган биологик узгаришлар натижасида унинг психик хаётида туб бурилиш нуктаси вужудга келади. Камолотнинг мазкур палласида жисмоний усиш ва жинсий етилиш амалга ошади.
Боланинг буйи 11-12 ёшида йилига 6-7 см, хатто 10-см гача усиши мумкин. Бирок бу боскичда кизлар угил болаларга караганда тезрок усадилар. Бу усиш 13-14 ёш охирларида угил болалар ва кизларда тенглашади. Ун беш ёшга кадам куйганда угил болалар кизларни ортда колдириб кетадилар. Шундан кейин то умрининг охиригача усишда угил болалар устунлик киладилар.
Усмирлик даврида буй билан тана номутаносиб равишда усади, натижада болалар орик, нимжон ва новча булиб куринадилар. Буйлари тез усганлиги учун кийимлари киска вакт ичида калта булиб колади, бу эса уларнинг рухиятига каттик таъсир килади, гуёки атрофдаги одамлар унга караётгандай, «укасининг кийимини кийиб олгандай» туюлади. Усмир ички органларининг усишида хам шундай номутаносиблик булади. Упка сигими катталашади, юрак фаолияти кучаяди, лекин кон томирлари кенгайиши бундан ортда колади, натижада усмир тез чарчайдиган, тезда ранги учадиган, холсизланадиган, боши айланиб, хатто йикилиб коладиган булади. Тез усаётган организм купрок оксил моддаларини, купрок кислородни талаб килади, буларни эса бола тез харакат килиш оркалигина олади. Шунинг учун хам усмирнинг харакатсиз бир ерда туриб колиши унга кийинчиликлар келтириб чикаради. Усмирнинг синфда, дарс пайтида хам урнидан туриб кетиши, у ён – бу ёнга караши, кимирлаши, сумка-сидан бирор нарсани олиб еб утиришининг сабабини хам шу билан изохлаш мумкин. Шунинг учун бу ёшдаги болалар билан машгулот олиб бораётган укитувчи бирмунча «рахмдил, кечиримли, баъзан узини курмаганга оладиган» хам булишига тугри келади.
Мазкур даврда тананинг умумий хажмидан 7-8 фоизини кон ташкил килади, кон босими бирмунча ошади, симоб устунининг 110-115 мм даражасида булади. Юрак кискаришининг частотаси секинлашади, масалан, 11 ёшда минутига 85-90 марта урса, 14-15 ёшларда 70 мартагача пасаяди. Упканинг тириклик сигими куйидагича булади: угил болаларда – 11 ёшда 1900-2000 мл, 15 ёшда – 2600 –2700 мл, кизларда – 11 ёшда 1800-1900 мл, 15 ёшда 2500-2600 мл. Шунинг учун нафас олиш хар дакикада 2 марта камаяди. Усмирларда ички секреция безлари функцияси хам узгаради, бу эса жинсий етилишни тезлатади. Марказий нерв тизимида кузгалувчанлик узгаради, натижада яккол хис-туйгулар пайдо булади. Калконсимон без фаолиятининг кучайиши кузгалувчанлик, асабийлашиш ва толи-кишни келтириб чикаради. Бош мия кобигида тормозланиш жараёнининг сусайиши шиддатли эмоционал кечинмаларни вужудга келтиради, хулк-атворда парокандалик, гайритабиийлик пайдо булади.
Усмирлар жинсий етилиш сирларининг 17 фоизини ота-онадан, 9 фоизини укитувчиларидан, 4 фоизини мактаб врачидан ва колганларини куча-куйдан, уртокларидан ва дугоналаридан билиб оладилар. Гохо усмирлар орасида ахлокан тубанлашув холлари руй бериши мумкин. Уларни бундай киликлардан, нопок гурух ва тудалардан халос этиш максадга мувофикдир.
Усмирлик ёшида болаликдан катталик холатига кучиш жараёни содир булади. Усмирда психик жараёнлар кескин узгариши билан ақлий фаолиятида хам бурилишлар сезилади. Укитувчининг янги МАЪРУЗАни батафсил тушунтириши, дарсларни маъруза шақлида олиб борилиши уни зериктиради, укишга локайдлик тугдиради. Илгари укув материалини маъносига тушунмай ёдлаб олишга одатланган усмир энди зарур уринларни мантикий хотира ва тафаккурга суянган холда узлаштиришга харакат килади, талабчанлик унда кучаяди. Шу вактгача одобли, дилкаш булган усмир кутилмаганда кайсар, интизомсиз, купол, серзарда булиб колади. Катталарнинг талаблари, курсатмалари мантикан ихчам, далилларга асосланган, етарли объектив ва субъектив омилларга эга булиши керак. Усмир хулкидаги бундай узгаришлар тажрибасиз укитувчи ёки ота-оналарни каттик ташвишга солади, муносабатларини узгартирадилар. Натижада келишмовчиликлар, англашилмовчиликлар келиб чикади.
Айрим педагоглар усмирлик даври инкирози сабабларини билишга интиладилар.




Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling