Наманган мухандислик педагогика институти


Ўз-ўзини текшириш учун савол ва топшириқлар


Download 1.05 Mb.
bet23/43
Sana16.06.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1509201
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   43
Bog'liq
443e434bedb560a7da76eec767f7adaa Психология (Муаммоли маъруза матни)

Ўз-ўзини текшириш учун савол ва топшириқлар.



  1. Шахснинг индивидуал хусусиятлари деганда қандай хусусиятларни тушунамиз? Бу ҳакда Гиппократ ва Ибн Сино қарашлари.

  2. Темперамент ва унинг типлари.

  3. Қобилият ва уни аниқлаш.

  4. Характер ва унинг хусусиятлари.

5. Ўз индивидуал хусусиятларингизни текшириб кўринг. Сиз қайси темперамент типига кирасиз?


Таянч сўз ва иборалар:

Шахснинг индивидуал хусусиятлар. Темперамент ва унинг типлари. Характер. Интроверт. Экстроверт. Қобилият. Бадиий тип, фикрловчи тип, оралик тип.




10-МАЪРУЗА. Киши хаёт тарзининг ёш даврлари. Хар бир ёш даврининг кискача тавсифи.
Режа:

  1. Ёш даврлари психологияси предмети.

  2. Ёш даврларининг ривожланиш боскичлари.

  3. Ёш даврларини табакалаш назариялари.

  4. Психик ривожланишга таъсир этувчи омиллар.

  5. Етакчи фаолият тури тушунчаси.

Одамга чакалоклигидан кексалик давригача унинг ички имконияти, майли, иктидори, кобилияти, ақл – заковати, кизикиши, иродаси, хис туйгуси, диккати ва билиш жараёнларининг хусуситларига кура индивидуал муносабатда булиш ёш психологиясини инсонпарварлик гояларидан биридир. Унинг мухим хусусияти хар бир даврдаги ривожланишнинг узига хос кулай (сензитив) холатидан унумли фойдаланишдир.


Хар бир ёш даврининг психологик хусусиятларини хисобга олган холда тарбиявий таъсир утказиш инсонда уз вактида узини англашни вужудга келтиради. Болада узини англаш туйгуси канча эрта уйгонса, шахсий нуктаи назар, уз хукукини хис этиш, узининг ақлий ва жисмоний имкониятларини бахолаш шунчалик тез пайдо булади.
Таълимнинг барча боскичларида унинг самарадорлигини ошириш ёш психологиясининг конуниятларига суянмоги зарур. Шунинг учун хам таълим тарбия иши билан шугулланадиган барча мутахассислар, жумладан мухандис –педагоглар ёш даврлари психологиясини чукур билишлари талаб килинади.
Ёш даврлари психологияси фанининг МАЪРУЗА бахси турли ёшдаги одамларнинг (болалар, укувчилар, катталар, эркақлар, аёлларнинг) онтогенезда (тугилгандан умрининг охиригача) психик ривожланиш жараёнини, шахснинг шақлланиши хамда узаро муносабати конуниятларини урганишдан иборатдир. Ёш даврлари психологияси инсонда турли психик жараёнлар (сезги, идрок, хотира, тафаккур, хаёл ва хакозолар) ривожланишининг узига хос хусусиятларини, унинг хар хил фаолиятини (уйин, укиш, мехнат кабилар), эр ва аёлнинг жинсий тафовутларини, шунингдек, инсон шахсининг таркиб топишини илмий жихатдан тадкик килади.
Инсон рухиятининг ривожланиш даврларини аниклаш, шу сохадаги маълумотларни туплаш хам мазкур психологиянинг мавзу бахсидир.




Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling