NaNO3 нинг 2 ли сувли эритмсини т/соат сарфда концентрациялаш учун уч корпусли табиий циркуляция қурилмаси ҳисоблаб чиқилсин (1-расм)


Download 1.12 Mb.
bet2/11
Sana30.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1402452
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
6VARIANT

1.НАЗАРИЙ ҚИСМ
1.1.Буғлатиш

Қаттиқ, учувчан бўлмаган ёки учувчанлиги ёмон бўлган моддалар эритмаларини қайнатиш даврида эритувчисини ва ҳосил бўлган буғларни чиқариб юбориш жараёнига буғлатиш дейилади.


Одатда, саноат миқёсида буғлатиш жараёни эритмаларни қайнатиш йўли амалга оширилади.
Эритмаларни буғлатишдан мақсад уларнинг концентрациясини орттириш бўлиб, яъни эритмаларни қуюқлаштиришдир. Агарда, қуюқлаштирилган эритмалардан яна эритувчи чиқарилса, қаттиқ моддалар кристаллана бошлайди ва кристаллар ажралиб чиқади.
Суюлтирилган эритмалар концентрациясини ошириш ёки улардан эриган моддаларни кристаллаш усулида ажратиб олиш учун буғлатиш жараёни қўлланилади.
Кимё, озиқ - овқат ва бошқа саноатларда буғлатиш жараёнидан кенг кўламда фойдаланилади. Масалан, туз, ишқор каби моддаларнинг сувли эритмаларини, минерал ва органик кислоталар, кўп атомли спиртлар, шакар ва консерва маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологиясида томат, сут ва шарбатларни концентрлашда бу жараёнсиз технологияни тасаввур қилиб бўлмайди. Шу билан бирга, ушбу жараённи тоза эритувчи ишлаб чиқариш учун ҳам қўлласа бўлади.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, агар буғланиш жараёни қайнаш температурасидан паст, исталган температурада эритма юзасида содир бўлса, буғлатиш эса - қайнаш температурасидан юқори температурада, эритманинг бутун ҳажмида юз беради.
Ушбу жараёнлар буғлатиш қурилмаси деб номланадиган қурилмаларда амалга оширилади. Маълумки, узлуксиз ва узлукли буғлатиш жараёнларини ташкил этиш мумкин. Узлукли ишлайдиган қурилмалар, одатда кам миқдорда маҳсулот ишлаб чиқарадиган технологияларда қўлланилади.
Йирик саноат корхоналарида узлуксиз ишлайдиган буғлатиш қурилмаларидан фойдаланилади ва уларнинг иссиқлик алмашиниш юзалари 600...1000 м2 бўлади. Бундай қурилмаларнинг тежамлилигини аниқловчи асосий омил бўлиб, ундаги буғ ва сув сарфи ҳисобланади.
Буғлатиш вакуум, атмосфера ва юқори босим остида олиб борилиши мумкин.
Вакуум остида буғлатиш пайтида иккиламчи буғни махсус конденсаторда конденсациялаш йўли билан қурилмада вакуум ҳосил қилинади ва насос ёрдамида конденсацияланмаган газлар сўриб олинади. Бу усулда жараён олиб борилса, эритманинг қайнаш температурасини пасайтиришга эришса бўлади. Натижада юқори температурага ўта таъсирчан маҳсулотлар сифатини сақлаб қолиш имконияти туғилади. Ундан ташқари, вакуумни жараёнда қўллаш, ҳаракатга келтирувчи куч миқдорини оширади ва буғлатиш қурилмасининг иссиқлик алмашиниш юзасини, ҳамда металл сарфини камайтириш имконини беради.
Вакуум остида буғлатишнинг яна бир афзаллиги шундаки, паст температура ва босимли иссиқлик элткичлардан фойдаланиш мумкин. Бу усулда буғлатилганда, ҳосил бўлган иккиламчи буғни, кейинги корпусда бирламчи буғ сифатида қўллаш мумкин.
Албатта, бу усулнинг камчиликлари ҳам бор: жараёнда вакуумни қўллаш унинг нархини оширади; буғлатгичдан ташқари бир нечта қўшимча қурилма ва мосламалар ишлатиш керак.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling