NaNO3 нинг 2 ли сувли эритмсини т/соат сарфда концентрациялаш учун уч корпусли табиий циркуляция қурилмаси ҳисоблаб чиқилсин (1-расм)


Download 1.12 Mb.
bet4/11
Sana30.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1402452
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
6VARIANT

Температура депрессияси - . Эритма Тэ ва эритувчилар Т қайнаш температуралари ўртасидаги фарқдир, яъни t = Tэ –Т температура депрессияси деб номланади. Эритмалар назариясидан маълумки, бир хил Т температурада тоза эритувчи устидаги буғларининг босими р, эритма устидаги буғларнинг босими рэ дан ҳар доим кўп бўлади. Ёки бир хил босимда тоза эритувчининг қайнаш температураси эритманинг қайнаш температурасидан паст бўлади.
Эритмаларнинг температура депрессияси эритувчи ва эриган моддалар хоссаларига боғлиқдир. Босим ва концентрация ортиши билан температура депрессияси ошади. Кўпинча ушбу кўрсаткич тажрибавий йўл билан аниқланади.
Маълумки, буғлаткичларда иссиқлик йўқотилиши оқибатида температураларнинг пасайиш ҳодисаси юз беради. Натижада температуралар фарқи камаяди ва жараён интенсивлиги сусаяди. Температуралар йўқотилиши , температура депрессияси , гидростатик  ва гидравлик депрессия  лар йиғиндисига тенг, яъни: = + + .
Агар, эритманинг атмосфера босимдаги температура депрессияси атм маълум бўлса, исталган бошқа босимлардаги депрессия Тишенко формуласидаги таҳминан ҳисоблаб аниқланиш мумкин:
(1.1)

бу ерда Т - маълум босимдаги тоза эритувчининг қайнаш температураси, К; r - маълумки босимдаги тоза эритувчининг буғлатиш иссиқлиги, кЖ/кг; атм - атмосфера босимидаги температура депрессияси, 0С.


Агар, атм катталиги бўйича тажрибавий маълумотлар йўқ бўлса, уни бир нечта усул билан таҳминан ҳисоблаб топиш мумкин. Бирор босимда эритманинг битта қайнаш температураси маълум бўлса - Бабо, иккита температураси маълум бўлганда эса - Дюринг ёки Киреев қоидасига биноан аниқлаш имкони бор.


Бабо қоидасига биноан, бирор концентрацияли эритма устидаги буғ босимининг пасайиши 1 2)/р1 ёки р21 температурага боғлиқ эмас ва ўзгармас қийматга тенгдир:


(1. 2)

бу ерда р1 ва р2 - эритувчи ва эритма буғларининг босимлари.





Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling