Настоящий проект деревянного перекрытия одноэтажного промышленного здания разработан в соответствии с заданием на проектирован


-МАВЗУ: ЁҒОЧ КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ БЎЙИЧА УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР


Download 0.64 Mb.
bet3/12
Sana13.05.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1456054
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
УСЛУБИЙ КЎРСАТМА ЁҒОЧДАНворддагиси22

1-МАВЗУ: ЁҒОЧ КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ БЎЙИЧА УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР.


Бино ва иншоотларни тиклашда заводларда тайёрланувчи йиғма конструкцияларни имтиёзли равишда қўллаш тавсия этилади. Улар ўлчамлари типлаштирилган турларининг кам сонли монтаж элементларидан тузилиши, ташиш ва ўрнатилишда қулай бўлиши керак. Йиғма конструкциялар технологиябоп бўлиши, тайёрлашдаги меҳнат сарфи катта бўлмаслиги керак.


Конструкцияларни ҳисоблаш ва лойиҳалашда уларнинг ишлаш, тайёрланиш, ташиш ва монтаж қилиш шароитлари эътиборга олиниши керак. Шунингдек, уларнинг узоққа чидамлилиги, пишиқлиги ва мукаммаллигини таъминлаш чоралари кўрилиши лозим.
Бевосита қурилиш майдонларида фақат чорқирра (брус)лар ва ходалардан конструкциялар тайёрланиши мақсадга мувофиқдир.
Тахталардан михлаб тайёрланувчи кўп қатламли конструкциялар ва пластинасимон (ясси) нагеллар билан бириктирилувчи чорқиррали (бруссимон) конструкциялар фақат вақтинчалик бино – иншоотларни тиклашда қўлланилиши мумкин.
Замонавий индустриаль тўсиқ конструкциялар – плита ва панелларни тайёрлашда ёғоч ва пластмассалар билан бир қаторда юпқа пўлат листлар, алюминий қотишмаларидан тайёрланган материаллар, асбестцемент варақлар кабиларнинг қўлланилиши яхши самара беради. Иситгич қатлами сифатида енгил иссиқлик сақлагич материаллар ишлатилади.
Ёғоч конструкцияларни лойиҳалашда уларни биологик емирилишдан, ёнишдан ва химиявий агрессив муҳит таъсиридан ҳимоялашнинг конструктив тадбирлари кўзда тутилиши керак.
Ёғоч конструкциялари ишлатилишининг ҳарорат-намлик шароитларига кўра гуруҳларга бўлиниши 1-иловада келтирилган.
Зарур ҳолларда, юқори ҳарорат ва намлик, ҳимиявий агрессив муҳитларда, узоқ муддат хизмат қилиши мўлжалланган конструкцияларнинг материалларига ҚМҚда келтирилган кўрсатмалар асосида химиявий ишлов берилади.
Ёғоч конструкцияларни ҳисоблашда юкларнинг турлари ва уларнинг қийматлари, таъсир этиш муддатлари ва йиғиндиси бўйича бўлиниши ҚМҚ 2.01.07-96 талаблари асосида қабул қилинади.

Ёғоч конструкцияларга таъсир этадиган юклар.


Конструкцияга таъсир қиладиган юклар қуйидагилардир:
Доимий юклар - конструкция барча элементларининг хусусий оғирликларидан ҳосил бўладиган юклар.
Вақтинчалик юклар - қор ва шамол таъсирларидан ҳосил бўладиган юклар.
Махсус юклар - зилзила, портлаш, инерция кучи ва турли динамик таъсирлар натижасида ҳосил бўладиган юклардир.
Биринчи ва иккинчи чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблашларда меъёрий ва ҳисобий юкларни аниқлаш керак бўлади. Улар ҳисоблашлар учун зарур бўлган доимий, вақтинчалик ва махсус юклар асосида аниқланади.
Доимий меъёрий юклар элементларнинг ҳажмий оғирлиги ва ўлчамлари ёрдамида аниқланади.
Вақтинчалик меъёрий қор ва шамол юклари қурилиш жойи иқлимий муҳити ҳолатига қараб қурилиш меъёрлари ва қоидалари(ҚМҚ) хариталари ёрдамида аниқланади.



  1. масала. Тошкент вилоятидаги икки нишабли бино том ёпмасидаги қор юксининг меъёрий ва ҳисобий қийматларини аниқлансин. Том ёпма қиялиги

  14 ва том ёпмага таъсир қилаётган доимий меъёрий юкнинг қиймати
g м  0,8кН / м2 .
Ечиш:
Бино ҚМҚ харитаси бўйича Тошкент вилояти, I-чи қор районида

жойлашган ва
S м  0,5кН / м2
га тенг. Том ёпманинг қиялиги
  14
да 25 дан

кичик бўлганлиги учун
коэффициент).
  1
га тенг (- том ёпма шаклини ҳисобга оладиган

Доимий меъёрий юкни вақтинчалик меъёрий қор юксига нисбатини ҳисоблаймиз:

g м 0,8
S м 0,5


1,6
га тенг.

Демак, 1,61 бўлгани учун қор юкси бўйича ишончлилик коэффициенти
  1,4 га тенгдир.
У ҳолда 1 м2 га тушадиган ҳисобий қор юксининг қиймати:
S S м   0,5 1,4  0,7кН / м2 .

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling