Нат таътилларини шакллантириш, бериш


ёзма шаклда  хабардор қилиши шарт (МК 229-м.).  Изоҳ


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana18.06.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1585814
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
HR таътиллар бериш бўйича

ёзма шаклда 
хабардор қилиши шарт
(МК 229-м.)
Изоҳ: 
Ходимнинг меҳнат таътили даврида юқори ташкилотларнинг хати ёки 
қарорларига мувофиқ хизмат сафарига юбориш бўйича кўрсатма келганда ходим бу 
ҳақда хабардор қилинади. Агар ходим таътилда бўлса, ходимнинг розилиги билан иш 
берувчининг буйруғига асосан таътилдан чақириб олинади ва хизмат сафарига 
юборилади. Хизмат сафаридан қайтган кундан бошлаб хизмат сафари даврига 
мутаносиб муддатга таътил муддатини узайтирилади ёки ўзаро келишувга асосан 
бошқа муддатга кўчириш ҳақида янги буйруқ қабул қилинади. 
б) Ходим иш берувчи билан келишган ҳолда таътилларни икки қисмга бўлиб 
фойдаланиш ҳақида мурожаат қилиши мумкин. Бунда, ушбу таътилнинг ҳеч 
бўлмаганда бир қисми 
14 календарь 
кундан кам бўлмаслиги керак. (МК 231-м.) 
Эътибор беринг! 
Ходимнинг иш йили 15.08.2022 йилдан – 15.08.2023 йилгача 
бўлса, меҳнат таътили шу давр иккига бўлиб фойдаланиши мумкин. 
Ходим меҳнат таътилини компенсацияга алмашитириш ҳақида иш берувчига 
мурожаат этиши мумкин ёки ходимнинг хоҳишига кўра йиллик таътилнинг энг кам 
муддатидан 
21 календарь 
кунидан ортиқча қисми учун пуллик компенсация билан 
алмаштириб берилиши мумкин (МК 234-м.). 
Ушбу нормани қўллаш иш берувчи учун қатъий, яъни “бажарилиши шарт” 
бўлган мажбуриятни юкламайди, “берилиши мумкин” дегани иш берувчи ўзининг 
молиявий ёки ходимнинг бекор туриб қолиш хавфини ҳам эътиборга олиши тақазо 
этилади. Мисол учун педагог ходимнинг йиллик узайтирилган (56 календарь кун) 
меҳнат таътилининг 21 календарь кундан ортиқча қисми компенсацияга 
алмаштирилса, ўша компенсация қилинган 35 календарь кун нима вазифа билан 
машғул бўлишини иш берувчи ўйлаб кўриш керак. Чунки ходим ушбу даврлар учун 
ҳам компенсация пулини, ҳам ойлик иш ҳақини олади.
Эътибор беринг! 
Қуйидаги таътиллар асли ҳолида фойдаланилади ҳамда 
меҳнат даврида уларни пулли компенсатсия билан алмаштиришга йўл қўйилмайди: 
– 21 календар кундан кам бўлган меҳнат таътиллар (МК 217-м.); 
– 18 ёшга тўлмаган ходимларга (МК 218-м.); 
– I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга бериладиган ижтимоий 
таътилларнинг барча турларидан (МК 218-м, 429-м. 1-қ.); 

ҳар йилги узайтирилган асосий меҳнат таътиллари; 

ўқув таътили (МК 385-м. 1-қ.); 
– ижодий таътиллар (МК 387-м. 1-қ.); 



– 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки 16 ёшга тўлмаган 
ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) 
бериладиган қўшимча таътиллар (МК 401-м.); 
– ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари (МК 404-м.); 

бола парваришлаш таътили (МК 405-м. 1-2-қ.); 
– ноқулай меҳнат шароитларидаги иш учун йиллик қўшимча таътил (МК 481-
м.); 
– ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча таътил 
(МК 483-м.). 
 
Муҳим! 
Кадрлар бўлими томонидан, қоида тариқасида, ҳар ойнинг
10 ва 25 сансигача меҳнат таътиллари буйруқларини расмийлаштирилиши, таътил 
учун тўловларни кечиктирмасдан аванс ёки ойлик вақтида берилишига эришилади. 

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling