Натижасида мева бужмайиши ёки


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/67
Sana08.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1177315
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   67
Bog'liq
Dodaev Q.O. Konservalangan OOMT 2-qism

Электросепарациялаш (электрофлотация). Ушбу усул Молдова озиқ-
овқат илмий тадқиқот институти томонидан узум шарбатига ишлов бериш 
учун таклиф этилган. Шарбат орқали доимий ток ўтиши натижасида 
шарбатда электролиз ҳодисаси рўй беради. Электродларда газ пуфаклари 
ажралади, 
шарбат 
таркибидаги 
муаллақ 
заррачалар 
томонидан 
адсорбцияланади ва уларни тепага “қалпоқ” кўринишида кўтаради. 
Қалпоқлар маълум миқдорга етгач олиб ташланади. Натижада шарбатдаги 
чўкма миқдори 70-75%-га камаяди, маҳсулотнинг таъм ва кимёвий таркиби 
ўзгармайди. Электр сепарациялаш жараёнининг давомийлиги 15-30 дақиқа.


185
36- расм. “Бертуцци” сепаратори роторининг кесмаси: 
а - конуссимон ликоплар; б – “капалак”. 
 
Ўзини ўзи шаффофлаш. Шарбат узоқ сақланганда баъзан ўз-ўзидан 
қатламланади ва қаттиқ ҳамда суюқ фракцияларга ажралиб қолади. 
Фильтрлангандан сўнг ушбу шарбат шаффоф фракция беради. Ўзини ўзи 
шаффофлаш деб ном берилган ушбу усул шарбатда кетган ферментатив ва 
кимёвий ўзгаришлар натижасидир. Кўплаб мева ва резаворларда пектаза 
(пектинэстераза) ферменти мавжуд, унинг таъсири остида пектин 
комплексидан метоксил гуруҳлари ажралади ва эримас бирикмалар ҳосил 
бўлиб чўкмага тушади.
Ўзини ўзи шаффофлаш ошловчи моддаларнинг оқсил билан ўзаро 
таъсир этиши натижасида эримайдиган танатлар ҳосил қилиш орқали юзага 
келиши мумкин. Шарбат таркибидаги коллоидларнинг миқдори 20-25%-га 
камаяди.
Ўзини ўзи шаффофлашнинг давомийлиги шарбатнинг кимёвий 
таркиби ва фермент активлигига боғлиқ бўлиб, бир неча ҳафтадан бир неча 
ойгача давом этиши мумкин. Баъзан ўзини ўзи шаффофлаш умуман 
бўлмайди ва шарбат бошқа усуллар билан шаффофланади. 
Ўзини ўзи шаффофлаш усули узум шарбати учун ишлатилади, у ярим 
тайёр маҳсулот сифатида тайёрланади ва 3-4 ой давомида сақланади.
Олма шарбати ўзини ўзи шаффофламайди. 

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling