Натижасида мева бужмайиши ёки


Фермент препаратлари билан шаффофлаш


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/67
Sana08.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1177315
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   67
Bog'liq
Dodaev Q.O. Konservalangan OOMT 2-qism

Фермент препаратлари билан шаффофлаш. Моғор замбуруғларидан 
олинган фермент препаратлари нафақат мезгага ишлов бериш учун, балки 
шарбатларни шаффофлантириш учун ҳам, айниқса қийин шаффофланадиган 
олма ва олхўри шарбатлари учун ишлатилади.
Фермент 
препаратларининг 
шаффофлаш 
самараси 
уларнинг 
пектолитик таъсири билан тушунтирилади. Препаратда мавжуд бўлган 
пектиназа (полигалактуроназа) ферменти пектинни эрувчан бирикмалар 
ҳосил бўлгунча парчалайди. Пектин бунда тўлиқ парчаланмайди. Узум 
шарбатини фермент билан шаффофлаш натижасида маҳсулот таркибида 
пектин дастлабки миқдорининг 75%-гача, олма шарбатида эса 55%-гача 
қолади.
Фермент препаратлари таркибида протеолитик ферментлар ҳам 
мавжуд. Шаффофлашдан сўнг узум шарбатида оқсил миқдорининг 15%-га, 
олма шарбатида эса 25%-га камаяди. 
Шаффофлаш учун кукун шаклидаги фермент препарати ёки унинг 
экстракти ишлатилади. Экстракт олиш учун кукун ўзига нисбатан 4-5 


186
баробар кўп миқдордаги шарбат билан аралаштирилади, 3-4 соат 40-42
0
С 
температурада ушланади, фильтрланади.
Шаффофлаш учун шарбатга 0,02-0,03% миқдорда тозаланган фермент 
препарати солинади. Температура 20
0
С бўлганда жараён 3-4 соат, 40-50
0
С 
бўлганда эса – 1-2 соат давом этади.
Фермент билан шаффофлашнинг бошланғич стадиясида шарбат 
коллоид системаси дестабилизацияланиши ҳисобига унинг қовушқоқлиги 
камаяди. Сўнгра полигарактурон кислотаси гликозид боғларидан 
моногалактурон кислотасигача парчалана бошлайди, жараён сўнгида 
седиментация бошланади.
Пектинсизлантирилган шарбат таркибидаги ферментларни инактив-
лаштириш ва оқсилни коагуляциялантириш учун у 80-85
0
С-гача иситилади.
Иммобиллаштирилган, 
яъни 
қаттиқ 
жисмларга 
ўрнатилган 
ферментларни қўллаш яхши натижа беради. Бу жисмлар шарбат билан 
реакцияга киришмаслиги, механик, кимёвий ва микробиологик таъсирларга 
чидамли бўлиши керак. Синтетик смолалар, полистирол, полимер карбон 
бирикмалар бундай жисмлар рўйхатига киради.
Ферментлар ушбу қаттиқ жисмлар билан оқсил молекулаларининг 
реактив гуруҳлари (амин- ва карбоксил гуруҳлари) ёрдамида қаттиқ 
жисмларнинг реактив гуруҳлари (кислота, альдегид) билан бирикади. 
Иммобиллаштирилган ферментларнинг активлиги шарбатда эритилган 
ферментларга нисбатан бир неча юз баробар баланд.
Елимлаш. Шарбатга коллоид эритма қўшиб шаффофлантириш 
елимлаш дейилади. Бу эритмалар шарбатнинг табиий коллоидларини 
нейтраллаб седиментациялантиради. Елимловчи материалларга желатин, 
балиқ елими, агар, ханталнинг кунжара ёки уруғи, альгин кислотасининг 
натрийли тузи, полиэтиленимид каби полимер асослар ва б. киради. Мева 
шарбатларини шаффофлаш учун желатин ишлатилади, айрим вақт шарбатга
олдиндан танин қўшилади.
Желатин молекулалари эритмада мусбат заряд ҳосил қилади. Мева 
шарбатларининг пектинли коллоидлари манфий зарядга эга бўлганлиги учун 
улар желатин билан нейтралланади, натижада зарралар йириклашиб 
седиментацияланади. 
Желатин эритмаси айни вақтда шарбатнинг мусбат зарядланган оқсил 
коллоидларини ҳам коагуляциялантиради.
Желатин қўшганда шарбат коллоидларининг қайта зарядланиши рўй 
беради. Коллоид система умуман нейтрал. Тескари ионларнинг қайта 
тарқалиши потенциал ҳосил қилувчи ионларни нейтраллаши ва коллоид 
заррасининг заряди йўқолишини келтириб чиқариши мумкин.
Елимлашнинг шаффофлантирувчи таъсири оқсилнинг ошловчи 
моддалар билан эримас бирикмалари ҳосил бўлиши билан ҳам боғлиқ.
Желатин қўшиш ҳар доим керакли самарани бермайди, чунки 
коллоидларнинг сув қобиғи коагуляцияланишга йўл қўймайди. Бундай 
ҳолларда шарбатга желатин қўшишдан илгари унга танин эритмаси 
солинади. Танин молеклаларида гидрофиль хусусиятли глюкоза ва гидрофоб 


187
хусусиятли ароматик гурухлар мавжуд. Танининг гидрофиль гуруҳлари 
шарбат коллоидлари томонга қараган ҳолда унинг атрофида концентрланади. 
Бу ҳол желатин таъсири остида коллоид система бузилишига олиб келади. 
Бундан ташқари, танин оқсил билан эримас бирикмалар ҳосил қилади, улар 
чўкмага тушади. Бу жараёнлар натижасида шарбат таркибида йирик 
заррачаларни муаллақ ушлаб турувчи стабилизатор йўқолади. У ҳам чўкади.
Танин ва желатин шаффоф шарбат ёки сувдаги 1%-ли эритма 
кўринишида ишлатилади. Танин совуқда эритилади, желатинни эритиш учун 
50-70
0
С температурагача иситилади.
Шаффофлантириш тўла бўлиши ва желатиннинг ортиқча қисми 
шарбатни лойқаланишига олиб келмаслиги учун желатинни дозалаш аниқ 
ҳисоб асосида бажарилиши керак. Ушбу мақсадда ҳар бир партия шарбат 
учун бир неча қатор қўйилган пробиркаларда ўрганиш елимлаши (пробная 
оклейка) амалга оширилади.
Вертикал бўйича танин дозаси, горизонтал бўйича желатин дозаси 
ўзгартирилади. Елимлаш материали дозаси энг кўп баргсимон чўкма ҳосил 
қилган пробирка бўйича аниқланади.
Шарбатнинг саноат туркумини шаффофлантириш 10-12
0
С температу-
рада 6-10 соат давом этади. Юқорироқ темпераурада шаффофланмаслиги 
мумкин. 1 т шарбатга ўртача 100 г танин ва 200 г желатин сарфланади. 
Европа мамлакатларида танин ўрнига кремний кислотасининг сувдаги 
эритмаси (кизельзол) ишлатилади. Бу шароитда полифеноллар желатин 
молекулалари томонидан адсорбцияланади ва шаффофланиш тезлашади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling