Натижасида мева бужмайиши ёки


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/67
Sana08.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1177315
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   67
Bog'liq
Dodaev Q.O. Konservalangan OOMT 2-qism

Музлатиш ва эритиш. Музлатиш ва эритиш коллоид системани 
бузиш хусусиятига эга, чунки эритувчи (сув) Кристалланганда ионларни 
қайта тарқалиши рўй беради ва электр заряди ўзгаради. Баъзан музлатишда 
оқсил коагуляцияланмайди. 
Узум ва олма шарбатларини музлатиш ва эритишда коллоидлар 
миқдори 5-15%-га, қовушқоқлик эса 5-10% камаяди. Бу маҳсулотни 
тиндириш ва шаффоф қилиш учун етарли эмас.
Лойлар билан тиндириш. Мева шарбатларини тиндириш учун 
бентонит ва суббентонитлар – вулқон отилиши натижасида пайдо бўлган 
лойлар ярайди. Уларнинг асосий қисми монтмориллонит минерали 
nСaMgOAl
2
O
3
·5SiO
2
·xH
2
O. Монтмориллонит формуласи бошка модифика-
цияларга ҳам эга бўлиши мумкин. Бентонит таркибига галлозит, биотит, дала 
шпати ва жуда оз миқдорда кварц, гранит ва руда материаллари киради. 
Лойларнинг тиндириш омили – кремний кислотаси алюминий тузининг 
коллоид гидрати. 
Лойларнинг тиндириш таъсири қуйидаги тартибда бўлади:
- шарбат коллоидлари зарядларини нейтраллаш қобилияти. Сув 
суспензиларида бентонит зарраларининг заряди манфий бўлган гидрофиль 
коллоид эритма ҳосил қилади. Улар шарбат зарядларини қайта тарқалишини 
келтириб чиқаради; 
- суспензияловчи заррачаларнинг нордон муҳитда агрегатлашиши ва 
чўкмага тушиш вақтида шарбатда муаллақ турган зарраларни олиб кетиш
қобилияти билан; 
- ион алмашиниш ҳоссалари билан;


189
- шарбатни айниқса лойлар қатламидан ўтказиб фильтрлашда актив 
кўринувчи адсорбциялаш қобилияти билан.
Шарбатни тиндириш учун унга 0,1- 0,2 -дан то 2%-гача бентонит 
қўшилади ва аралаштиргандан сўнг бир неча соатдан бир неча суткагача 
ушланади, сўнгра фильтрланади. Бир зумда иситиш усули билан коллоид 
системаси қисман бузилган узум шарбати учун лойлар ёрдамида тиндириш 
ва фильтрлаш жараёнлари бирлаштирилади. Шарбатга лой қўшилади - 125 г 
1 м
2
фильтловчи юзага, - ва ушлаб турмасдан фильтрлашга берилади. 
Шарбатнинг кейинги туркумлари фильтр юзасида қолган қатлам орқали яна 
лой қўшмасдан фильтрланади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling