Натижасида мева бужмайиши ёки


Консерваланган патиссонлар


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/67
Sana08.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1177315
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   67
Bog'liq
Dodaev Q.O. Konservalangan OOMT 2-qism

Консерваланган патиссонлар. Герметик тарада консервалаш учун 
фақат ўлчами кичик, эти майин ва ширин бўлган барра патиссонлар олинади.
Хом ашё ювилади, ранг ва ўлчамлари бўйича навланади, думи олинади, 
диаметри 7-12 см бўлган йирик патиссонлар бўлакларга бўлинади. 
Патиссонни консервалашнинг кейинги босқичлари бординг консервалашга 
ўхшаш.
Бошқа турдаги сабзавотларни консервалашга тайёрлаш қуйидаги 
тартибда амалга оширилади.
Т о м а т. Томат ювилади, инспекцияланади, думлари олинади ва 
чайилади. Йирик томат иккига бўлинади.
С а б з и. Сабзи ювилади, инспекцияланади, пўстлоғи ва барги 
олинади, юмшатиш учун 2-4 дақиқа давомида сув ёки буғда бланширланади 
ва совуқ сувда совутилади. Сўнгра сабзи айлана, пластинка, юлдузча кубик 
шаклида кесилади.
Л а в л а г и. Лавлаги ювилади, инспекцияланади, барг қолдиқларидан 
тозаланади ва пўслоғини олишни осонлаштириш учун бланширланади. 
Бланширлаш буғ ёрдамида берк шпаритель (дигестер)-да 110-120
0
С-да 10-15 
дақиқа давомида амалга оширилади. Бланширланган лавлагининг пўстлоғи 


277
олинади. Майда лавлаги бутунлигича, йириклари эса пластинка ёки кубик 
шаклида кесилган ҳолда маринадланади.
Р а н г л и к а р а м. Рангли карамнинг устки барглари олинади, 
барглари 
алоҳида-алоҳида 
ажратилади, 
ювилади, 
бланширланади. 
Бланширлаш карамни оқлаш учун амалга оширилади ва карамдан табиий 
консерва тайёрлашдаги тартибда амалга оширилади.
О қ б о ш л и в а қ и з и л б о ш л и к а р а м. Карамнинг устки 
қатламлари олинади, ўзаги пармалаб олингач ювилади ва майдалаб кесилади. 
Майдаланган карам бир дақиқа давомида қайнаётган сувда бланширланади. 
Карамнинг иссиқлик таъсирида тез пишувчи навлари бланширлаш ўрнига 2% 
миқдордаги туз билан аралаштирилиб 1-2 соат давомида хона 
температурасида сақланади.
Маринадланган карамни сақлашда унинг қорайиши кузатилади, 
натижада маҳсулотнинг ташқи кўриниши ёмонлашади. Қорайиш темирнинг 
сульфитлари ҳосил бўлиши, полифеноллар оксидланиши ёки меланоидинлар 
ҳосил бўлиши натижасида содир бўлади.
Зираворларни карамга бевосита қўшиш ҳам маҳсулот қорайишига олиб 
келади.
Маринадланган карамнинг табиий оқ рангини сақлаш учун унга 0,2%-
ли олтингугурт диоксиди (SO
2
) билан 3 дақиқа давомида қайнаб турган сувда 
ишлов бериш ва совутиш керак.
Б о ш л и п и ё з. 25 мм диаметрли пиёз бутунлигича маринадланади. 
Унинг пўстлоғи илдиз ўзаги, думи олинади; ювилади; 2-3 дақиқа қайнаётган 
сувда бланширланади ва совутилади.
Қ ў з о қ л и л о в и я. Ловия қуйидаги тартибда тайёрланади. 
Қўзоқнинг учлари кесилади, йирик дуккаклилар 25-30 мм узунликдаги 
бўлакларга кесилади, 2-4 дақиқа давомида қайнаётган сувда бланширланади 
ва совутилади.
Қ ў з о қ л и ч у ч у к қ а л а м п и р. Қалампир ювилади, уруғдони 
олинади, уруғлари тўкиб олинади, узунлиги бўйича икки бўлакка бўлинади, 
0,5-1,0 дақиқа сувда бланширланади ва совутилади.
Х р е н. Хреннинг илдизи инспекцияланади, 1-2 соат совуқ сувда 
ивитилади, пўстлоғи олинади, учлари кесилгач ювилади ва волчокда 
майдаланади.
П о р т у л а к. Портулак салат сабзавотлар оиласига киради. Унинг 
таркибида эркин шовул кислотаси мавжуд ва кислоталилиги баланд. Хом 
ашёнинг ёғоч бўлган шохлати олинади, ювилади, бланширланади ва сувда 
совутилади.
С а р и м с о қ. Саримсоқ бутунлигича ёки доналаниб ва пўстлоғи 
тозаланиб маринадланиши мумкин. У 2 соат 50-70
0
С температурали сувда 
ивитилади, юзасидаги ёпғич баргларининг (пўстлоғи), қуриган қисмлари 
олинади ва ювилади.
К а б а ч о к. Кабачокнинг думи олинади ва ювилади. Узунлиги 110 
мм-гача бўлган сабзавот бутунлигича консерваланади, йириклари эса 15-25 
мм узунликда айлана қилиб кесилади ва консерваланади.


278
Б а қ л а ж о н. Бақлажоннинг думи олинади, ювилади, 12-15 мм 
қалинликдаги думалоқ бўлакларга кесилади, тузланади, ўсимлик мойида 
қовурилади ва совутилади. Қовургандаги кўринар камайиш фоизи 15-20-ни 
ташкил этади. 
Қ о в о қ. Қовоқнинг пўстлоғи ва уруғи олинади, кубик шаклда 
майдаланади ва 3-4 дақиқа давомида қайноқ сувда бланширланади.
Янги сабзавот билан биргаликда маринадлаш учун аввалдан тузланган 
сабзавот ҳам ишлатилади, булар: тузланган бодринг, томат, рангли карам, 
қўзоқли чучук қалампир, пиёз. Тузланган сабзавот 8-24 соат давомида совуқ 
оқар сувда туз миқдори 1-3%-га тушгунча ушланади. Тузнинг сабзавотда 
қолган қисми қуйма маринад рецептида ҳисобга олинади.
Дастлабки ишлов берилган сабзавот сиғими 3 л-гача бўлган шиша ёки 
тунука банкаларга жойлаштирилади ва устидан маринад қуйилади.
Банкалар герметик беркитилади ва 90-110
0
С температурада 
стерилланади, сўнгра совутилади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling