Сметанали томат соусида гуруч билан фаршланган кабачок. Ушбу
маҳсулотда кабачокнинг майин консистенцияси ва ёқимли таъми билан
крахмал ва оқсилга бой гуручнинг юқори энергетик қиймати ҳамда яхши
ҳазм бўлиш хусусиятлари мужассамланган. Гуручда целлюлоза миқдори кўп
эмас (0,1-0,4%) бўлгани туфайли у диетик овқатланишда кенг ишлатилади.
Ёғнинг миқдори камлиги фаршга сариёғ қўшиш ва соусга сметана қўшиш
орқали компенсацияланади.
Қанд диабети касаллиги борлар учун сметанали томат соусидаги
карам ва кўкат фарши солинган сабзавотлар (томат, бақлажон,
кабачок).
Кабачоклар навланади, ювилади, думи ва ички қисми олинади, 1%-ли
ош тузи эритмасида бланширланади, сув билан совутилади ва фарш
солинади.
Кўриладиган консерваларнинг биринчи турининг фарши таркибига
бланширланган гуруч, хом сабзи, сариёғ, қанд, томат соуси, туз ва кўкат
киради.
Фарш ва қуйма учун соус таркибига томат, сметана, сариёғ киради.
Сабзавотларни диабет касаллар учун консервалашда соус таркибига
қанд қўшилмайди. Фаршга сабзи ўрнига (таркибида 8-9% қанд бўлгани учун)
карам ишлатилади (1,5-2% қанди бор). Чучук қалампир учун фарш
тайёрланганда унинг таркибига тухум қўшилади.
Карамнинг ўровчи барглари ва ўзаги олинади, ювилади, майда
кесилади ва 20-25 дақиқа сувда димланади, ўсимлик мойида 135-140
0
С-да
қовурилади ва мойнинг ортиқча қисми оқизиб олинади. Фарш таркибидаги
сабзи миқдори жами 14,5% -ни ташкил этади. сабзавот газак консервалари
таркибида 78% сабзи мавжудлигни таққослаш учун келтириш мумкин.
Томат соусидаги кабачок консервалари
Сметанали томат соусидаги кабачок консерваси. Консервалар
таркибига бланширланган кабачок, айлана ёки қиринди шаклида кесилган
хом сабзи ва кўкат киради. Сабзавот устига таркибига сариёғ, сметана, қанд,
ош тузи ва ун қўшилган томат соуси қуйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |