Научное обоснование мероприятий по улучшению здоровья и среды обитания различных групп населения узбекистана


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/113
Sana31.01.2024
Hajmi1.14 Mb.
#1828306
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   113
Bog'liq
Спецвыпуск-январь-2017

Материал ва услублар
Ахоли турар жойлари тупроғини санитар холатини ги-
гиеник баҳолашда биз Ўзбекистон Республикасининг «Ахо-
лини эпидемиологик осойишталигини таъминлаш» тўғриси-


6
«Молодой учёный» . № 1.2 (135.2)  . Январь, 2017
Научное обоснование мероприятий по улучшению здоровья и среды обитания 
различных групп населения Узбекистана. Ташкентская медицинская академия
даги қонунга, «Ўзбекистон Республикаси йирик шаҳарлари 
ахоли турар жойлари тупроғини санитар маҳофаза қилиш 
тўғрисидаги» СанҚваМ, «Ахоли турар жойларидан хосил 
бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, 
ташиш, зарарсизлантириш ва утилизация қилиш устидан» 
СанҚваМ, «Тупроқ муҳитида эндоген ва экзоген химиявий 
моддаларининг РЭКи бўйича» СанҚваМ каби ҳужжат-
лардан фойдаландик.
Натижалар ва муҳокама
Ўзбекистон Республикаси иқлим шароити ўзининг 
кескин континенталлиги, иссиқлиги ва ёмғирларни асосан 
куз-қиш ойларида ёғиши натижасида чиқиндиларни за-
рарсизлантиришнинг барча усулларини ҳам қўллаш им-
конини бермайди. Тошкент шаҳар ахолисини турмуш ша-
роитини яхшиланиши, ахоли турар жой массивларини 
ободонлаштириш даражасини ортиши натижасида ахо-
лидан хосил бўлувчи қаттиқ маиший чиқиндилар ва турли 
ажратмаларни четлаштириш учун шаҳарни тозалик дара-
жасини яхшилаш мақсадида янги, самарали тозалаш усул-
ларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш схемала-
рини ишлаб чиқишга эҳтиёж туғилди. Турли схемаларни 
ишлаб чиқишда чиқинди таркибини ўрганиш зарур. Шу-
нинг учун биз Тошкент шаҳридаги 3 та туман ахолисидан 
хосил бўлаётган қаттиқ маиший чиқиндиларни йил да-
вомида ўргандик. Чиқиндидан олинган намуналарда биз 
асосан уни механик ва химиявий таркибини аниқладик. 
Олиб борилган изланишлар натижасида шу нарса маълум 
бўлдики, шаҳар чиқиндиларининг намлик даражаси кенг 
диапозонда, турлича натижаларни кўрсатди. Намлик 
кўрсаткичи баҳорда энг кам натижани, куз ойларида эса 
энг юқори кўрсаткичга эга бўлади. Намлик кўрсаткичи 
ўртача 41,3 %ни ташкил этади. Чиқинди таркибидаги ош-
хона чиқиндилари 14 дан 35,2 % ни ташкил этади. Ўрга-
нилган 3 та туман ахолисидан хосил бўлувчи чиқиндининг 
механик таркиби ўзаро фарқ қилмаслиги аниқланди. Баҳор, 
ёз ва кузда ахолидан хосил бўлувчи чиқинди таркибида 
асосан озиқ овқат маҳсулотлар қолдиқлари, шиша, кўча 
суприндилари, қоғоз бўлса, қиш ойларида асосан пласт-
масса ва сунъий материаллардан тайёрланган таралар 
ташкил этади. Чиқинди таркибида йилнинг иссиқ даврида 
асосан боғ ва дала маҳсулотлари ташкил этади. Қаттиқ 
маиший чиқиндини химиявий таркиби ўрганилганда унинг 
муҳити ассосан нейтрал эканлиги аниқланди. Чиқинди-
нинг кулланиш даражаси 19,6 дан 5,4 % ни ташкил этади. 
Маиший чиқинди таркибида органик моддалар миқдо-
рини юқорилиги бу турдаги чиқиндини компостлаш усу-
лидан сўнг ўғит сифатида фойдаланиш имконини беради. 
Чиқинди таркибидаги ўғит сифатида ишлатилувчи эле-
ментлар йилнинг турли даврида қуйидаги натижаларни 
кўрсатди: азот — 2 %; фосфор — 1,7 %; калий — 0,8 %. 
Чиқинди таркибидаги сульфатлар ва хлоридлар йил мав-
сумига боғлиқ бўлмаган холда гигиеник меъёр даража-
сида, яъни 1 %дан ошмаган холда мавжуд бўлади. Қаттиқ 
маиший чиқиндини бактериологик текширилганда унинг 
таркибидаги сапрофит микроорганизмлар 1 г тупроқда юз 
миллиондан кам эмаслиги аниқланилди. Йилнинг иссиқ 
даврида чиқинди таркибида Флекснер таёқчалари топи-
лади. Бу эса чиқиндини эпидемиологик жиҳатдан ҳавфли 
эканлигини билдиради. Бундан келиб чиқадики, ахолидан 
хосил бўлувчи чиқиндини ўз вақтида ва самарали зарарсиз-
лантириш усулларидан фойдаланган холда йўқотиш тавсия 
этилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама-
сининг 2014 йил 27 октябрдаги 298-сонли қарорига кўра 
Тошкент шаҳрини санитар холатини яхшилаш борасида 
бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хулоса
Шаҳар чиқиндилари турли фракцияли эканлиги билан 
ажралиб туради. Ахолидан хосил бўлувчи чиқиндилар ичида 
энг кўп қисмини қоғоз, пластмасса буюмлари, озиқ овқат 
маҳсулотлари эгаллайди. Шаҳар чиқиндиси ўзининг хи-
миявий таркибига кўра чириш маҳсулотларига бойдир. 
Уларни ўз вақтида ва самарали зарарсизлантириш нати-
жасида мазкур чиқиндилардан қишлоқ хўжалигида ишла-
тилувчи ўғитлар олиш мумкин.
Адабиётлар:
1. Закон Республики Узбекистан «Об отходах», 2002.
2. Искандарова Ш. Т. Основные принципы организации санитарного контроля за системами очистки городов Узбе-
кистана //Материалы научно-практической конференции «Охрана окружающей среды и здоровье человека». — 
Т., 2003. — С. 21.
3. Решения Хакима города Ташкента от 7 июля 2012 года «О дополнительных мерах по улучшению санитарно-эпи-
демиологической обстановки и обеспечению чистоты в городе Ташкенте».



Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling