Навбаҳор тумани “ ” 2018 йил - сонли Буйруқ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 175-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида
Жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оила институти, ота-оналар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг мактаб билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида
Б У Ю Р А М А Н :
1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 175-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2.Мактаб-интернат ўқувчилари,ота-оналар,маҳалла фаоллари хамкорлигини давр талаби даражасида бўлишини доимий таъминлаш мақсадида 2018-йил 27-август куни ота-оналар йиғилиши ўтказилсин.
3.Йиғилишда ота-оналар қўмитасининг таркиби қайта тузилсин.
4.Ёшларга ДТС асосида билим бериш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги 175-сонли қарори ижросини таъминлаш янги сайланадиган ота-оналар қўмитаси таркибининг маъсулияти янада оширилсин.
5.Ота-оналар қўмитасининг иш режаси,чора тадбирлар режаси талаб даражасида бўлишини таъминлаш қўмита раиси ва аъзолари зиммасига юклатилсин.
6.Қўмита иш режасига асосан ўтказиладиган ота-оналар йиғилишларини самарадорлиги оширилсин.
7.Ушбу буйруқ ижосини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Мактаб-интернат директори: К.Қувондиқов.
Do'stlaringiz bilan baham: |