Навоий давлат педагогика институти


Тадқиқот стратегиясини ишлаб чиқиш


Download 87 Kb.
bet3/5
Sana23.02.2023
Hajmi87 Kb.
#1224479
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ilmiy metodologik kurs

2.2. Тадқиқот стратегиясини ишлаб чиқиш
Тадқиқот турини аниқлаш: фундаментал, эҳтимоллик. Умумий методлар танлови: индукция, дедукция, анализ, синтез. Хусусий ҳолдаги методлар: ҳаракатларни тадқиқ этиш, «Асосланган назария» методи, амалий ҳолатни ўрганиш. Хусусий ва аниқ методлар: узунасига (бўйлама) ва энига (кўндаланг) таҳлил, сўров, тажриба, интервью, анкета, статистик методлар.


2.3. Адабиётларни ўрганиш
Адабиётларни ўрганиш мақсади. Адабий манбаларни кўринишлари ва шакллари. Излаш усуллари. Танқидий мушоҳада тузиш. Йиғиш, баҳолаш ва таҳлилий қайта ишлаш.


2.4. Бирламчи маълумотларни йиғиш
Бирламчи маълумотлар заруриятини баҳолаш. Бирламчи маълумотларни олиш усулларини аниқлаш. Бирламчи маълумотларни олиш имконияти. Молиялаштириш муаммолари. Этика масалалари. Бирламчи маълумотларни олиш усуллари: сўров, ёзишмалар, анкета, кузатув.


2.5. Маълумотларни миқдорий таҳлили
Тизимлаштириш, уларнинг пайдо бўлиш кетма-кетлиги ва ўзаро боғлиқлигини ўрнатилиши. Ўзаро кетма-кетлик алоқа кучини баҳолаш. Маълумотларни баҳолашни статистик методлари. Эконометрик методлардан фойдаланиш. Натижаларни шакллантириш ва тақдимот қилиш.


2.6. Маълумотларни сифат таҳлили
Сифат таҳлили тушунчаси. Категорияларни пайдо бўлиш кетма-кетлиги ва ўзаро алоқадорлик кучи ўрнатилишига асосан қайта ишлаш. Назарияни шакллантириш ва асослаш. Сифат таҳлилида компьютердан фойдаланиш.


2.7. Презентацияларни якуний тақдимот қилиш ва тадқиқот натижаларини нашр этиш
Илмий ҳисоботни ёзилиши: резюме, кириш, ўрганиладиган адабиётлар, методлар, натижалар, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, иловалар.
Диссертациянинг ёзилиши ва ҳимояга тайёргарлик. Диссертациядаги ижодий илмий янгиликларнинг таркибий қисмлари. Диссертация илмий ижоднинг натижаси сифатида. Илмий ижоднинг психологияси. Мавзуни танлаш ва унинг долзарблигини асослаш. Муаммони ечилишидаги асосий ғоя (ёндашув)ни ишлаб чиқиш. Диссертацион тадқиқотнинг режаси, таркиби ва мантиғини қайта ишлаш. Адабиётларни ўрганиш ва танлаб олиш, мавжуд материалларни қайта ишлаш. Илмий қайта ишлаш ечилмаган муаммоларга урғу берган ҳолда аниқлаш. Таянч ибораларнинг намоён бўлишига кўра категориал аппаратни ишлаб чиқиш. Материалларни ишнинг бўлимлари бўйича тақсимлаш. Олинган материалларни илмий таҳлил қилиш. Ишни бажариш. Ишнинг илмий ва амалий аҳамиятини ажратиш. Авторефератни тайёрлаш. Ишнинг илмий янгиликларини шакллантиришда аниқлик ва ишончлилик. Автореферат матнидаги илмий янгиликлар пунктини очиб бериш. Илмий баҳс-мунозара, муҳокама ва бошқа муаллифлар ишларининг натижаларидан фойдаланиш қоидалари ва этикаси.



Download 87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling