Навоий Инновациялар университети иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) сиртқи 4-курс 2-гуруҳ талабаси


Фирманинг рақобат позицияси кучини бахолаш


Download 447.37 Kb.
bet4/8
Sana08.11.2023
Hajmi447.37 Kb.
#1758906
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
стратегик бошкарув

Фирманинг рақобат позицияси кучини бахолаш.
Қиймат, рақобат позициясини бахолашга қўшимча равишда компаниянинг рақобат позицияси ва рақобатчилик кучини умумий тахлил қилиш хам талаб қилинади. У қуйидаги саволларга жавоб бериши керак:
- фирманинг бугунги рақобат позицияси қанчалик кучли?
- бугунги стратегиядан фойдаланилганда рақобат позициясининг қандай узгаришини кутиш мумкин?
- фирманинг қандай рақобат устунликлари бор?
Фирманинг рақобат прозицияларини бахолаш учун муваффақиятнинг асосий омиллари буйича балли бахолар шкаласидан фойдаланилади. Бунда фирма ва унинг рақиблари буйича ана шундай омиллар солиштириб курилади (4.3-жадвал).
Умумий қоида: компания узининг рақобатдаги кучли жихатларини купайтириб бориши ва узининг рақобатчиликдаги заиф жихатларини химоя қилиши керак. У уз стратегиясида узининг кучли жихатларига таяниши ва заиф жихатларини мустаҳкамлашга оид чора-тадбирларни куриши лозим.
Айни пайтда рақибларнинг кучли жихатлари рейтинги хужумнинг қайси томондан булишини ва аксинча, рақибларнинг заиф томони қаерда эканлигини курсатади.
Агар айнан компания рақобатда кучли булган жихатларда рақиблар заиф булса, ушбу вазиятдан фойдаланиб қолиш чора-тадбирларини куриш лозим.

4.3-жадвал. Фирманинг рақобат позициясидаги кучли ва заиф жихат белгилари

Устунлик белгилари

Заифлик белгилари

Мухим фарқ қилувчи устунликлар

Реал фарқ қилувчи устунликларнинг йуқлиги

Бозор улушининг катталиги (ёки бозорда пешқадамлик)

Бозордаги асосий рақибларга нисбатан йуқотишлар

Изчил ёки ажралиб турувчи стратегия

Аниқ стратегияратегиянинг йуқлиги

Истеъмолчилар сонининг усиши ва уларнинг содиқлиги

Истеъмолчилар олдида обрунинг пасайиши

Пешқадамларнинг стратегик гурухида булиш

Ўз позицияларини қўлдан бой бераётган стратегик гурухга тушиб қолиш

Тез усиб бораётган бозор сегментларида концентрацияланиш

Бозор потенциали энг катта булган сохалардаги заифлик

Нархдаги устунлик

Таннархи юқори булган товарлар ишлаб чиқариш

Даромад уртачадан юқори

Даромадларнинг усиши уртачадан паст

Маркетинг махорати уртачадан юқори

Бозорда муваффақият қозонишнинг асосий омиллари кам

Технологик ва инновацион қобилиятлар уртачадан юқори

Махсулотлар ишлаб чиқишда сустлик, сифатнинг яхши эмаслиги

Хавф-хатарларга ташаббускор, тадбиркорларча ёндашув

Вужудга келаётган тахдидларга нисбатан яхши позициянинг йуқлиги

Қулай имкониятларни купайтириш позицияси

Асосий рақибларга нисбатан йуқотишлар




  1. Download 447.37 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling