Навоий Инновациялар университети иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) сиртқи 4-курс 2-гуруҳ талабаси


Компаниянинг кучли ва заиф томонлари нимада?


Download 447.37 Kb.
bet6/8
Sana08.11.2023
Hajmi447.37 Kb.
#1758906
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
стратегик бошкарув

3.Компаниянинг кучли ва заиф томонлари нимада?
Куч ‑ бу шундай хусусиятки, компанияга қўшимча имкониятлар беради. Бу куч махоратда, сезиларли тажрибада, қимматли ташкилий ресурсларда ёки аниқ имкониятларда, фирмага бозорда устунлик яратиб берувчи ютуқларда бўлиши мумкин. Куч шунингдек, бозорда рақобатчиликни кучайтириш тажрибасига эга бўлган бошқа бир компания билан қўшилиши ёки шерикчилик қилиш йўли билан хам яратилиши мумкин.
Заифлик ‑ бу компания фаолияти учун зарур булган ниманингдир етишмаслиги, компания қила олмайдиган қандайдир иш ёки компанияни ноқулай вазиятга солиб қўядиган шароит. Компаниянинг кучли ва заиф жихатлари аниқлангач, хар иккала рўйхат ўрганилиши ва бахоланиши лозим. Бунинг учун SWOT тизими қўлланилади (тахлил, харажатлар тахлили, имкониятлар ва бошқалар тахлили) . Бунда куч ва заифлик баланси тузилади. Компаниянинг энг мухим ютуги - бу рақибларига нисбатан компания яхши бажара оладиган ишдир.


4.Компаниянинг нархлари ва харажатлари рақобатбардошми ?
Компания ахволи тахлилининг мухим қисми - бу фирма харажатларининг рақобатга бардошлилигини аниқлашдир. Бахолардаги фарқларнинг келиб чиқиш сабаблари хилма‑хил бўлиши мумкин. Уларнинг энг мухимлари қуйидагилар:

  1. хом ашёлар, бутловчи қисмлар, қувватлар ва бошқа товарлар нархларидаги фарқ;

  2. технологиянинг турлилиги ва жихозлар ёшининг турлилиги;

  3. ишлаб чиқариш харажатларининг турлилиги;

  4. рақибларнинг инфляцияга ва хорижий валюталар алмаштирув курсларининг ўзгаришига боглиқлик даражасининг турлилиги;

  5. маркетинг харажатларининг турлилиги;

  6. транспортировка харажатларининг турлилиги ;

7)сотиш шахобчаларини ташкил этиш харажатларнинг турлилиги.
Рақобатга бардошли бўлиш учун компаниянинг харажатлари рақиблар харажатларига тенг ёки ундан паст бўлиши лозим. Бунинг учун компания қийматлар занжирининг хар бир бўгинида тахлил ўтказилади. Қиймат яратувчи занжир қуйидагилардан иборат бўлади.
Асосий фаолият доирасида:

  1. моддий‑техника таъминоти;

  2. тайёрлаш;

  3. товарларни истеъмолчиларга етказиш;

  4. сотиш ва маркетинг;

  5. хизмат кўрсатиш;

Қўшимча фаолият доирасида:

  1. тадқиқотлар ва ишланмалар, технологиялар ва тизимларни ривожлантириш;

  2. инсон ресурсларини бошқариш;

  3. умумий бошқариш;

Харажатларни тўгри бахолаш учун менеджер 4 та ишни бажариши лозим:

  1. фирманинг қийматлар занжирини тузиш;

  2. занжир ичида турли участкалар ўртасидаги алоқани ўрганиш;

  3. бозорда муваффақият келтирувчи фаолият турларини аниқлаш;

  4. солиштирма бахолаш ўтказиш;




Download 447.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling